Талабалар мустақил ишини шартли равишда иккига ажратиш мумкин:
-аудиторияда амалга ошириладиган ТМИлари. Ўтилган мавзуни қайта ишлаш, кенгайтириш ва мустаҳкамлашга оид топшириқлар бажарилади;
-аудиториядан ташқарида амалга ошириладиган ТМИлари. Ўқув дастуридаги айрим мавзуларни мустақил ҳолда ўзлаштириш, уйга берилган ваифаларни бажариш, амалий ва тайёргарлик кўриб келиш, ижодий ва илмий– тадқиқот характеридаги ишлар ва ҳ.к.
Биринчи тур ишлари талабаларнинг назарий ва амалий билимларини ўзлаштириб бориш даражаси, амалий машғулотларга (амалиёт, семинар дарслари) тайёргарлик савияси ва уй вазифаларининг бажарилиш сифатини текшириш мақсадида, одатда, назорат ишлари олиш, савол– жавоб, суҳбат, мунозара, амалий топшириқларни бажартириб кўриш ва ҳ.к. усулларда асосан амалиёт дарсларида назорат(жорий назорат) қилинади. Жорий назоратда талабанинг дарс пайтида ўтилган материалларни ўзлаштириш ва уйга берилган топшириқларни бажаришдаги фаоллиги, бажариш савияси ва ўзлаштириш даражаси эътиборга олинади. Иккинчи тур ишлар фаннинг ишчи ўқув дастурида аудиториядан ташқарида ўзлаштирилиши белгиланган мавзу бўйича маълумот ва аҳборотларни мустақил равишда излаб топиш, таҳлил қилиш, конспектлаштириш (ёки реферат тарзида расмийлаштириш) ва ўзлаштириш, ижодий ёндашишни талаб қиладиган амалий топшириқларни бажариш кўринишда амалга оширилади. Бу турдаги ишларни бажариш жараёни ва ўзлаштириш сифатининг назорати дарсдан ташқари пайтларда, маҳсус белгиланган консултация соатларида амалга оширилади.
“Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанидан мустақил иш мажмуаси фаннинг барча мавзуларини қамраб олган ва қуйидаги мавзулар кўринишида шакллантирилган
Do'stlaringiz bilan baham: |