Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
II. Ўқув фанининг мaқсaди вa вaзифaси
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг вазифалари
- Талаба
II. Ўқув фанининг мaқсaди вa вaзифaси
Фанни ўқитишдан мақсад – иқтисодий йўналишларида таълим олаётган талабаларга агробизнеснинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари ҳамда ривожлантириш истиқболлари, маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ресурслар ва улардан самарали фойдаланиш, агробизнеснинг иқтисодий самарадорлиги ва уни ошириш йўллари, агробизнесда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ва уни пасайтириш йўллари, агробизнесда ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлиги, агробизнесни бошқариш мақсади, вазифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат. Фаннинг вазифалари – бозор иқтисодиёт талаблари асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий-тадқиқот кўникмаларини ҳосил қилиш, агробизнесда хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритишлари учун янги билимларни эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш, агробизнесда ташкилий ва ишлаб чиқариш тизимларини илмий асослаш, бошқарув қонунлари ва тамойилларини, функцияларини, агробизнесни бошқариш усулларини, ишлаб чиқаришни ташкил этишни янги методларини жорий этиш йўлларини ёритиш. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш фанининг моҳияти, предмети, вазифалари, тадқиқот усуллари; ишлаб чиқариш ресурслари ва улардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини ошириш йўллари; агробизнес корхоналарнинг ташкилий-иқтисодий асослари; агробизнесда бошқарув ва унинг функциялари, усуллари, қонунлари, тамойиллари; агробизнесда ўсимликчилик ва чорвачиликни ташкил этиш ва ривожлантириш омиллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; агробизнесда ишлаб чиқариш жараёнларини баҳолаш усуллари ва кўрсаткичларини ҳисоблаш; ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш; ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш; фойда, рентабеллик даражасини аниқлаш; бошқарув усулларини қўллаш; бошқарув назарияси ва амалиётини; бошқарув конунларига риоя қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши; агробизнесда ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш; агробизнесда ишлаб чиқаришни оптималлаштириш; агробизнесда ўсимликчилик ва чорвачилик тармоқларини ташкил этиш ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш; ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш; бошқарувга оид маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш; замонавий ишлаб чиқаришни бошқаришда менежмент усулларидан кенг фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling