Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар


Download 1.09 Mb.
bet129/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

2.4. Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Фан бўйича лаборатория машғулотлари намунавий Ўқув режасида режалаштирилмаган




3. “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанидан талабалар билимини назорат килиш ва баҳолаш мезони
“Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фани бўйича талабалар билимини назорат килиш ва бахолаш мезони, назорат тури, шакли, сони ҳамда оралиқ назоратларининг ўтказилиш вақти ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:

  • оралиқ назорат (ОН) – семестр давомида Ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникмадаражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда бир, икки марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) Ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

  • якуний назорат (ЯН) – семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч сўз ва ибораларга асосланган ёзма, оғзаки, тест ва ҳ.к. шаклларда ўтказилади.

Якуний назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури буйича талабанинг билимини баҳолаш Ўқув машғулотларини олиб бормаган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади.
Тегишли фан буйича Ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи якуний назорат турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланади.
Якуний назорат турини ўтказишда келишув асосида бошқа олий таълим муассасаларининг тегишли фан буйича профессор-ўқитувчилари жалб қилиниши мумкин.
Олий таълим муассасасида якуний назорат турларини ўтказилиши таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан доимий равишда ўрганиб борилади. Бунда назорат турларини ўтказилиш тартиби бузилганлиги аниқланган ҳолларда, ўтказилган назорат турларининг натижалари бекор қилиниши ҳамда тегишли якуний назорат тури қайтадан ўтказилиши мумкин.
Талабанинг билим савияси, кўникмава малакаларини назорат қилишнинг баҳо мезони асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси 5 баҳолик тизим орқали ифодаланади.
Талаба мустақил хулоса ва қарорлар қабул қила олса, ижодий фикрлаб, мустақил мушоҳада юрица, олган билимини амалда қуллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради хамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 5 (аъло) баҳо билан баҳоланади.
Талаба мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 4 (яхши) баҳо баҳоланади.
Талаба олган билимини амалда қуллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради хамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 3 (қониқарли) баҳо баҳоланади.
Талаба фан дастурини ўзлаштирмаган, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга эмас деб топилганда - 2 (қониқарсиз) баҳо билан бахоланади.

  • Оралик назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури буйича талабанинг билимини бахолаш тегишли фан буйича Ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади.

  • Талабанинг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг ушбу машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади.

Талабани оралик назорат тури бўйича баҳолашда, унинг Ўқув машғулотлари давомида олган баҳолари инобатга олинади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling