Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Атамалар Атаманинг ўзбек тилидаги маъноси


Download 1.09 Mb.
bet87/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Атамалар

Атаманинг ўзбек тилидаги маъноси

Атаманинг инглиз тилида номланиши

Атаманинг ўзбек тилида номланиши

Атаманинг рус тилида номланиши

Agrarian Policy

Аграр сиёсат

Аграрная политика

бозор ислоҳотларининг таркибий қисми бўлиб, аграр ислоҳотлар асосида амалга оширилади. Бу сиёсат қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, агросаноат мажмуи (АСМ) бошқа тармоқларининг самарали ривожланиши ва қишлоқ жойларидаги муносабатларнинг бошқаруви борасида илмий қарашларнинг, ғоя ва мақсадларнинг сиёсий ва амалий воситаларининг йиғиндисидир

Agrarian reforms

Аграр ислоҳотлар

Аграрные реформы

эрлардан фойдаланиш тизимида давлат тадбирлари. Мамлакатлар ва уларнинг туманларини иқтисодий гэеографик шароити ва тарихий хусусиятлари ислоҳотларга катта таъсир кўрсатади

Agribusiness

Агробизнес

Агробизнес

фойдани кўпайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тизимида бошқаришни замонавий усулларидан фойдаланишга асосланган қоидаларни қўллаш. Йирик қишлоқ хўжалик корхоналари ҳам агробизнесда қатнашишлари мумкин, бунда икки томон ўртасида қатъий келишув ҳосил бўлади.

Agroindustrial complex

Агросаноат мажмуаси

Агропромышленный комплекс

қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга этказиб бериш билан боғлиқ хўжалик тармоқларининг бирлиги

Agrofirma

Агрофирма

Агрофирма

муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштириш ва уни саноат усулида қайта ишлашни қўшиб олиб борадиган корхона

Agro-industrial integration

Агросаноат интеграцияси

Агропромышленная интеграция

qishloq xo’jaligi bilan unga xizmat qiluvchi va maxsulotni iste’molchiga etkazib beruvchi tutash tarmoqlar o’rtasida ishlab chiqarish aloqalarining rivojlanishi hamda ularning uzviy birikish jarayonidir.

Current assets

Айланма активлар

Оборотные активы

корхоналар ва ташкилотларнинг бухгалтерлик баланси актив қисмида акс эттириладиган меъёрга солинувчан ва меъёрга солинмайдиган айланма маблағлар.

Depreciation

Амортизация

Амортизация

асосий фондлар қийматини улар воситасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар таннархига аста-секин ўтказиш ҳамда эскирган асосий фондларнинг ўрнини кейинчалик қоплаш мақсадида пул маблағларини тўплаб бориш.

Main production assets

Асосий ишлаб чиқариш воситалари

Основные производственные фонды

ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиб, ўзининг қийматини маҳсулот қийматига қисман ўтказадиган, ташқи кўринишини ўзгартирмайдиган ишлаб чиқариш воси-таларига айтилади.

Information

Ахборот

Информация

янгилик элементи, қабул қилувчи учун қарорлар қабул қилиш учун фойдаланиладиган маълумотлар, билимлар, хабарлар.

Information system

Ахборот тизими

Информационная система

бошқарув тизимида қўлланадиган маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, излаш ва узатиш тизими.

Balance

Баланс

Баланс

мувозанат, муттасил ўзгариб турувчи ҳодиса ёки тушунчанинг нисбатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими. даромадлари ва хара-жатлари ва бошқа баланслар мавжуд.

Business

Бизнес

Бизнес

1) соҳибкорлик тижорат ишлари билан шуғулланиш, пул топиш мақсадида бирор иш билан банд бўлиш.
2) бизнес – товар ишлаб чиқариш ва уни сотиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва бошқа соҳалардаги фаолиятдир.

Business plan

Бизнес режа

Бизнес план

қатъий ҳисоб-китобларга асосланган ҳужжат бўлиб, мавжуд бозорлар ҳолатини яхши таҳлил қилиб ўз мақсадини аниқ, равшан кўз олдига келтира биладиган фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан мустақил равишда ёки мутахасислар ва маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади.

Exchange

Биржа

Биржа

(лотинча ҳамён дегани) бозор муносабатларининг муҳим таркиби бўлиб, унинг асосий вазифаси моддий-техника таъминотининг қайта тақсимлаш органлари (моддий базасини сақлаб қолган ҳолда) хизматини ўз зиммасига олиб, бозор муносабатларининг меъёрли ишлаб туришини таъминлашдан иборат.

Market

Бозор

Рынок

товарларга талаблар, таклифлар ва нархлар шаклланадиган савдо муомаласи соҳаси.

Market infrastructure

Бозор инфратузилмаси

Рыночная инфраструктура

бозор иқтисодиёти учун хизмат кўрсатувчи ҳар хил соҳалар

Budget

Бюджет

Бюджет

давлат, вилоят, шаҳар, туман, муассаса, ташкилот ва бошқаларнинг маълум муддатдаги (йил, квартал, ой) даромад ва харажатларининг пул ҳисоби. Бюджетнинг харажат қисми даромад қисмидан ортиқ бўлса, бюджетнинг тақ-чиллигини билдиради. Бюджет даромадининг харажатдан устунлиги ижобий қол-диқни ҳосил қилади.

Government order

Давлат буюртмаси

Государственный заказ

Давлат томонидан муайян маҳсулот турини тайёрлаш ва уни истеъмолчига етказиб бериш, ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот характеридаги маълум ишни бажариш бўйича корхона ва хўжаликларга бериладиган топшириқ.

State Land Cadastre

Давлат ер кадастри

Государственный земельный кадастр

ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат.

State property

Давлат мулки

Государственная собственность

асосий мулкчилик шаклларидан бири. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан иқтисодиётни демократиялаштириш, давлат мулки монополиясини тугатишни тақозо қилади. Давлат мулкининг ҳукмронлик доираси кескин қисқаради. Давлат мулки асосан жамоа мулкига ва хусусий мулкка айлантирилади.

Income

Даромад

Доход

корхонанинг соф фойдаси шакли, яъни маҳсулот ёки хизматларни сотишдан тушган умумий даромаднинг ундан барча харажатлар чиқариб ташлангандан кейинги қисми.

Diversification

Диверсификациялаш

Диверсификация

бир-бири билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқаришларни бир пайтда ҳар томонлама ривожлантириш, маҳсулот турларини кенгайтириш.

Land rent

Ер рентаси

Земельная рента

ер эгасига вақти-вақти билан ижарачи томонидан эрдан фойдаланганлиги учун тўланиб туриладиган сўм миқдори.

Intensive economic growth

Интенсив иқтисодий ўсиш

Интенсивный экономический рост

ишлаб чиқариш кўлами, яратилган маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмининг ресурсларни тежамли ишлатиш ҳисобидан ошиб бориши, улар сифатини яхшиланиши. Сифат ўсиш.

Production Infrastructure

Ишлаб чиқариш инфратузилмаси

Производственная инфраструктура

бевосита қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи соҳалар.

Specialization of production

Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви

Специализация производства

айрим корхоналарда бир турдаги муҳсулотни ишлаб чиқаришга қаратилган жараёнларнинг тўплами.

Diversification of the economy

Иқтисодиётни диверсификациялаштириш

Диверсификация экономики

ишлаб чиқаришнинг тармоқлар таркибини мураккаблаштирш жараёни. Бунда маҳсулот турларининг хилма-хиллиги ва ихтисослашган корхоналар сони ошади.

Economic region

Иқтисодий район

Экономический район

мамлакат иқтисодиётининг худудий бир бўлаги. Ҳар қандай иқтисодий раён унинг географик ўрни, табиий, иқтисодий ва ижтимоий шароитларига мос бўлган бошқа ҳудудлар билан оқилона меҳнат тақсимотига таянган иқтисодиётнинг асосий вазифаларини ўзида мужассамлаштирган ихтисослашувга; раённинг иқтисодий ва ҳудудий таркиблари энг муҳим элементлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва алоқадорлик унга юклатилган асосий иқтисодий вазифаларни бажаришга ҳам, маҳаллий эҳтиёжларни қондиришга ҳам имкон берувчи мажмуа белгига; ҳудудий ва тармоқлар миқёсида бошқариш тизимига эгалиги билан ажралиб туради. Ҳар қандай иқтисодий раённинг асосида ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуи ётади.

Economic effect

Иқтисодий самара

Экономический эффект

иқтисодий фаолият натижалари ва ушбу натижаларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш учун ҳисоблаб чиқилган сарф-харажатлар ўртасидаги хилма-хиллик.

Economic efficiency

Иқтисодий самарадорлик

Экономическая эффективность

тизимнинг фаолият юритишига кетадиган сарф-харажатлар ва унинг натижалари нисбати.

Lease

Ижара

Аренда

мол-мулкни ёллаш бўйича шартнома.

Investments

Инвестиция

Инвестиции

ишлаб чиқариш ва хизматларни ривожлантириш учун маълум шартларда жалб этиладиган, узоқ муддатли капитал қўйилма, сармоя.

Инновация

Инновация

Инновация

янгиликни жорий этиш, 1) техника ва технология авлодларини алмаштиришни таъминлаш учун иқтисодиётга сарфланган маблағлар;
2) илмий-техника тараққиёти ютуқлари натижалари бўлган янги техника, технология. Ихтирочиликнинг ривожланиши, бирор йўналишдаги йирик ихтиро ва кашфиётларнинг майдонга келиши инновациянинг муҳим омиллари ҳисобланади.

Inflation

Инфляция

Инфляция

1) мамлакатда муомалада юрган қоғоз пул миқдорининг хўжалик муомаласи эҳтиёжларидан ҳаддан зиёд ошиб кетиши. Нарх-наво умумий даражасининг кўтарилиши.
2) пулнинг қадрсизланиши.

Infrastructure

Инфратузилма

Инфраструктура

иқтисодиётда ишлаб чиқариш ҳамда аҳолига хизмат қиладиган соҳалар.

Efficiency of production management

Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг самарадорлиги

Эффективность управления производством

ишлаб чиқаришни бошқа-ришнинг мақсадга эришиш учун мўлжалланган ресурслардан фойдаланиш даражаси билан ифодаланадиган самарадорлиги.

Cadastre

Кадастр

Кадастр

1) объектларнинг баҳоси ва ўртача даромаддорлиги тўғрисидаги маъ-лумотларни ўз ичига олувчи рўйхат;
2) жон бошига олинадиган солиққа тортиладиган кишилар рўйхати.

Quota

Квота

Квота

умумий ишлаб чиқариш, сотиш, экспорт, импорт ва бошқа иқтисодий фаолият соҳаларида келишув асосида ҳар бир иштирокчи учун жорий қилинадиган ҳисса. Битимларга биноан амалга оширилади.

Contract

Контракт

Контракт

мамлакатлар, фирма, корхона ва бошқалар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўрнатиш, ўзгартириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги икки томонлама ёзма келишув шартнома.

Concept

Концепция

Концепция

тушунчалар ва улар ўртасидаги бирон-бир воқеликни ривожлантириш ва хусусиятларининг асосий йўналишларини белгиловчи алоқалар мажмуи.

Conjuncture

Конъюнктура

Конъюнктура

иқтисодиётнинг умумий ҳолати; уни фан техника тараққиёти, иқтисодий ўсиш, структура силжишлари, экспорт имкониятлари кабилар характерлаб беради. Иқтисодий конъюктура ўзгарувчан, салбий ва ижобий бўлади.

Credit

Кредит

Кредит

пул воситаларини, товар ва хизматларни маълум устама тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатга қарзга бериш.

Crisis

Кризис

Кризис

иқтисодий танглик, таназзул.

Multistructure economy

Кўп укладли иқтисодиёт

Многоукладная экономика

турли мулк шакллари ва ҳар хил хўжалик турларининг яхлитлигидан ташкил топган иқтисодиёт. Бозор иқтисодиёти хилма-хил, бир-бири билан эркин рақобатлашадиган хўжалик укладларини тақозо этади, ўз табиатига эга бўлган ишлаб чиқаришдан иборат бўлади.

Marketing

Маркетинг

Маркетинг

корхонанинг бозорни ўрганиш, маҳсулотни бозор талаби ҳамда товарларни истеъмолчига йўналтириш ҳисобга олинган ишлаб чиқариш бўйича ташкилий-техник ва тижорат вазифалари мажмуи.

Management

Менежмент

Менеджмент

бошқариш, мудирлик, замонавий ишлаб чиқаришни бошқариш (режалаш, тартибга солиш, назорат қилиш), шунингдек ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилиш, уни ташкил этиш.

Methodology

Методология

Методология

фан тараққиёти учун муҳим аҳамият кабс этувчи назариянинг муҳим элементлари мажмуи; методология, назариядан фарқли ўлароқ, янги билим манбаи ҳисобланмайди; концепциядан фарқли ўлароқ амалиёт учун асос бўлиб хизмат қилмайди; лекин метология шундай элементларни ривожлантирадики, улариз фаннинг тараққий этиши мумкин эмас. Шундай қилиб, методология назария тараққиётининг концепцияи бўла, концепция - бу назариядан амалиётга ўтиш методологияидир.

Methodology

Методика

Методика

илмий тадқиқотни амалга ошириш учун зарур бўлган техник ва ташкилий ёндашувлар мажмуи.

Human Resources

Меҳнат ресурслари

Трудовые ресурсы

аҳолиниг меҳнатга лаёқатли қисми

Division of labor

Меҳнат тақсимоти

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling