Ўрта Осиёдаги энг узун ва


Download 60.37 Kb.
bet2/4
Sana10.02.2023
Hajmi60.37 Kb.
#1184966
1   2   3   4
Bog'liq
Сирдарё

Табиати[edit]


С. ҳавзасининг тоғли қисмида Оқшийрақ, Бўрқўлдўй, Отбоши, Олай, Туркистон ва Нурота тизмалари бўйлаб, шимолий да эса Терскай Олатови бўйлаб оқади. Тизмаларнинг чўққилари кўпинча қор ва музликлар билан қопланиб ётади. Бу тизмаларда 1600 дан ортиқ музлик бўлиб, уларнинг умумий майдони 2200 км²дан зиёдроқ. Ёз ойларида эриб улгурмаган қорлик ҳам кўп.
Фарғона водийсида С.нинг ўзани нисбатан чуқур, қайири ҳам анча пастда жойлашган. Фарғона водийсидан чиқавериш ерида (Бекобод шаҳридан 4 км юқорирокда) С. Фарҳод ГЕС учун қурилган тўғон билан тўсилган. Йилнинг кўп қисмида дарё суви ана шу ГЕСга сув берадиган Фарҳод канали орқали оқади. Бекобод шаҳридан қуйирокда канаддаги сувнинг бир қисми яна қайтадан дарёга қуйилади. Бошқа бир қисми эса "Дўстлик" канали орқали Мирзачўл ерларини суғоришга сарф бўлади. Фарҳод ГЕС тўғонидан юқорида дарё ўзанида каттагина Фарҳод сув омбори барпо этилган.
1956 йил Хўжанд шаҳридан 12 км юқорида, С. ўзанида Қайроққум сув омбори ва "Халқлар дўстлиги" ГЕС қурилди. Фарғона водийси қисмида С.га жуда кўп ирмоқкелиб қуйилади. Улардан энг йириклари ўнг томондан — Чатқол ва Қурама тоғ тизмаларидан оқиб келадиган Поччаотасой, Косонсой, Ғовасой, Чодаксой, чап томондан — Олай ва Туркистон тоғ тизмаларидан сув оладиган Исфайрамсой, Шоҳимардонсой, Сўх, Исфара, Хўжабақирғон ва Оқсув. Бу ирмоқлар баланд тоғлардан оқиб тушадиган кичик, лекин. жуда нишаб оқадиган тоғ дарёларидир. Уларнинг уз. 80–160 км, сув тўплаш майдони 400–2500 км², ўртача йиллик сув сарфи эса 10–15 м³/сек., Сўх дарёсиники эса 40 м³/сек.дан бир оз ортиқ. Суви кам бўлишига қарамай бу дарёлар Фарғона водийсидаги ерларни суғоришда муҳим аҳамиятга эга. Фарғона водийсидан чиққандан сўнг С.га чап томондан ҳеч қандай ирмоқ қўшилмайди, ўнг томондан эса унга Оҳангарон, Чирчиқ, Келес ва Арис дарёлари келиб қуйилади. С.нинг бу ирмоқлари ҳам, айниқса, Чирчиқ билан Арис дарёлари тоғдан оқиб келади. Тоғлардан чиқавериш ерида Чирчиқдарёсининг ўртача кўп йиллик сув сарфи 227 м³/сек., Арис дарёсиники 65 мўсек. Оҳангарон дарёсиники 23 м³/сек. Тоғлардан текисликларга чиқиши билан дарёларнинг сувлари канал ва ариқлар орқали суғоришга олинади. Уларнинг фақат суғоришдан орттан сувларигина С.га келиб қуйилади. Ўрта ҳисобда С. су~ вининг 78% Норин сувидан, қолган 22% Қорадарё сувидан ташкил топади.

Download 60.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling