Ўрта Осиёдаги энг узун ва


Сув йиг`илиши ва о`згариши


Download 60.37 Kb.
bet3/4
Sana10.02.2023
Hajmi60.37 Kb.
#1184966
1   2   3   4
Bog'liq
Сирдарё

Сув йиг`илиши ва о`згариши


Тоғларнинг пастки қисмидаги мавсумий қорлар эрийдиган апрел ойидан сув кескин кўпая бошлайди, бу кўпайиш июн ойининг охирларига қадар давом этади. Июн ойида энг кўп миқдорда (йиллик сув миқдорининг 17%идан зиёдроқ қисми) оқиб ўтади, июлдан бошлаб, январ, феврал ойларигача дарёнинг суви камая боради. Кам сув оқиш даври октабр ойидан май ойи охирларига қадар давом этади, бу даврда ўртача ойлик сув миқдори 5—6% ни ташкил этади. Энг кўп сув сарфи май—июн ойларига, энг кам сув сарфи эса январ — феврал ойларига тўғри келади.
Кўп йиллик (1910—75) кузатишларга қараганда, Фарғона водийсидан чиқавериш ерида (Бекобод ш. яқинида) С.нинг ўртача йиллик сув сарфи 278– 1080 м³/сек. орасида ўзгариб туради, ўрта ҳисобда эса у 568 м³/секундга (ёки йилига карийб 18 млрд. м³га) тенг. Оҳангарон ва, айниқса, Чирчиқ ирмоқларининг суғоришдан ортган сувлари қўшилгандан сўнг , С.нинг суви анчага кўпаяди. Кўкбулоқ кузатиш стансияси ёнида (Чирчиқ дарёси қўшилган жойдан 27 км қуйида) дарёнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 724 м³/сек. ёки йилига 23 млрд. м³ни ташкил этади. Кўкбулоқсан ўтгач, С.кенг ўзанда ёйилиб, осойишта оқади, шунинг учун суви кўпроқ буғланишга ва қисман суғоришга сарфланади. Натижада дарё суви этагигатомон камая боради. Қизилўрда шаҳрига борганда дарёнинг ўртача сув сарфи 673 м³/сек.га, Ғазали шаҳрига етганда 492 м³/сек.га ва ниҳоят, Орол денгизига борганда 420 м³/сек.га тушиб қолади.
Сирдарёнинг энг кўп сув сарфи Бекобод ш. яқинида кўпинча 1500–2000 м³/сек.ўртасида бўлади, энг кўп сув сарфи 3340 м³/сек.га етган йиллар ҳам бўлган (1934 й. 17 июнда). Энг кам сув сарфи 150 м³/сек., ҳатто ундан ҳам камроқ бўлиши мумкин. Фарғона водийсидан чиқиш еридан Чирчиқ дарёси келиб қуйилган жойга қадар С. кенглиги 15 км гача бўлган кенг водийда оқади.
Дарёнинг қирғоқлари ётиқ, қайири кенг. Шу сабабдан кам сувли йилларда дарё эни 0,3—0,5 км бўлади, серсув йилларда эса айрим жойларда 5–7 км, ҳатто 11 км га қадар тошиб чиқади.
Дарё ўзани эгрибугри ва кўп жойларда ороллар ҳосил қилиб, тармоқларга ажралиб кетган. Юмшоқ жинслардан тузилганлиги сабабли дарё қирғоқлари кўпинча ўпирилиб тушиб, жарлик тусини олган. 1964 йилда С.нинг бу қисмида (Чордара қишлоғи ёнида) катта тўғон қурилиб, Чордара сув омбори барпо этилган. Сув омбори ёнида қуввати 100 минг кВт га тенг бўлган ГЕС ҳам қурилган. Тўменариқ қишлоғидан қуйида дарёнинг ирмоклари пасая бо~ риб, делта қисмига келганда (Ғазали шаҳридан ўтгандан сўнг) деярли сув сатҳи билан тенглашиб қолади. Қизилўрда шаҳридан бир оз юқорирокда С.да сув кўтаргич тўғон қурилган. Бу тўғон дарёнинг ўнг ва чап соҳилларидаги суғориш каналларига сув чиқариб беради. Тўменариқ билан Жусали темир йўл стансиялари оралиғида Сдан бир қанча тармоклар ажралиб чиқади. Улардан энг кўҳнаси Қизилқум чўллари оралаб кетган Жанадарё билан Қувондарё тармоқларидир. Бир замонлар сувга тўлиб тошган бу тармоқлар аллақачон қуриб битган. Фақат кейинги йилларда уларнинг айрим қисмлари тозаланиб, суғориш каналларига айлантирилди. Кўксув, Чийли, Саврамбой, Чиркейли ва Қораўзак тармоклари ҳозирги мавжуд тармоқлардир. Булардан энгйириги — Қораўзак тармоғи Сдан Қораўзак темир йўл стансияси ёнида ажралиб чиқади ва 131 км оқиб боргач, Жусали темир йўл стансияси ёнида яна С.га қўшилади. Ҳозирги вақтда Қораўзак дарёнинг бош ўзанига айланган, дарё сувининг кўп қисми шу тармоқ орқали оқади. Қораўзакдан бошқа тармоклари ҳам муҳим хўжалик аҳамиятига эга. С.нинг қуйи оқимидаги 70 минг га дан ортиқроқ ерни суғорадиган 400 га яқин ариқканаллар ана шу тармоклардан сув олади.
С. анча лойқа дарёдир. Бекобод ш. яқинида унинг ҳар 1 м³ сувида ўрта ҳисобда 2,17 кг лойқа оқизиқ бўлади (оқизиқларнинг йиллик миқдори қарийб 37 млн. т). Бу оқизиқларнинг 72,3% март — июн ойларида, 20,3% июл — сентабр ва қолган 7,4% октабр — феврал ойларида оқиб ўтади.
Фарғона водийсида С. деярли музламайди. Дарёнинг бу қисмида музлаш ҳодисалари, асосан, шовуш оқимидан иборат бўлиб, бу ҳодиса ўрта ҳисоб билан 10—15 кун давом этади. Фарғона водийсидан чиқиб, шим.га томон борган сари С.нинг оқиш тезлиги сусайиб, сувнинг ёппасига музлаши камданкам содир бўлса, этак қисмида (Ғазали ш. ёнида) дарё 80—140 кун давомида қалин муз билан қопланиб ётади.
С. ва унинг кўпчилик ирмоғида қурилиб ишга туширилган гидротехник иншоотлар, айниқса, йирик тўғонлар, сув омборлари, каттакатта каналлар ва коллекторлар таъсири натижасида С.нинг оқим миқдори ва гидрологик режими анча ўзгарди. Маc, кейинги йиллардаги кузатиш маълумотларига қараганда, С.нинг ўртача йиллик сув миқдори Хўжанд яқинида 476 м³/ сек. га, дарёнинг этак қисмида (Ғазали ш. ёнида) эса 158 м³/ сек.га, тушиб қолган.

Download 60.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling