Ўрта Осиёдаги энг узун ва
Download 60.37 Kb.
|
Сирдарё
Сирдарё — Ўрта Осиёдаги энг узун ва Амударё’дан кейинги энг серсув даре ҳисобланади. Ўзбекистондаги энг катта икки дарёларидан бири. Сирдарё Ўзбекистоннинг шимолий чегарасидан оқиб ўтиб, Орол денгизига қуйилади. Номланиши Сирдарё турли номлар билан аталган. Яҳартес (Яксарт) қадим юнон тарихчиларининг асарларида ва ўрта асрларда Ғарбий Европа манбаларида учрайдиган номи. Плинийнинг маълумотига кўра, дарёни бақтрияликлар Лаксат (Яксарт), скифлар Силис деб аташган. Клавдий Птолемей (мил. 2-аср)нинг „Географиядан қўлланма“ асарида ёзишича, Яксарт дарёси соҳиллари яқинида яксартлар деган катта қабила яшаган. Яксартнинг паҳлавийча Яхшарт шаклдаги номини шарқшунос И.Маркварт Яхша арта — ҳақиқий, тоза гавҳар деб изоҳлайди. Яхшагавҳар сўзи дарёнинг хитойча (Чинчухе) ва туркийча (Йинчюўғуз) номларида ҳам мавжуд. Я.нинг хитойча транскрипсияси — Яоша, Яуша ёхуд Ёша. Исломият давридаги араб (Берунийнинг „Масъуд қонуни“) ва форс (Ҳудуд улолам) манбаларида — Хашарт шаклида учрайди. Сирдарё баъзан, Танаис, зардуштийларнинг муқаддас китоби Авестода Дану, хитой транскрипсиясида Яоша, 10-асрда ёзилган географик асар — „Худуд улолам“да Хашарт, руний (туркий) ёзувларида Енчуўгиз, Фирдавсийнинг „Шоҳнома“сида ва Ҳамдуллоҳ Қазвинийнинг „Нузҳат улҚулуб“ асарида Гулзарриюн, араблар келгандан кейинги кўпгина солномаларда Сайхун, араб географларидан Ибн Хурдодбеҳ асарларида (9—10-асрлар) Хашарт ва Қанқар, Беруний асарларида Хасарт шаклларида тилга олинган. Айни вақтда у қайси ердан оқиб ўтишига қараб Оби Фарғона (ёки Фарғона дарёси), Ўзган дарёси, Оби Хўжанд (Хўжанд суви), Наҳр ошШош (Шош дарёси), Банокат дарёси деб ҳам аталади. Сирдарё атамаси дастлаб Рим тарихчиси Плиний асарида (мил. 1-аср) „Силис“ шаклида учрайди. „Силис“ ёки „Сир“ сўзи бу дарё атрофида яшаган қабила номидан олинган бўлса керак. Географик жойлашуви[edit] Фарғона водийсининг шарқий чеккасида, Балиқчи қишлоғи ёнида Норин дарёси билан Қорадарё қўшилган жойдан С. деб аталади. Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Сирдарё вилояти, Тожикистоннинг Суғд вилояти ва Қозоғистоннинг Жан. Қозоғистон ва Кизилўрда вилоятлари бўйлаб аввал ғарб, жануби-ғарб томон, сўнгра эса шим., шим.ғарбга оқиб бориб, Орол денгизига қуйилади. Уз. 2272 км, Норин дарёсининг бошланиш жойидан —3018 км. Дарё ҳавзасининг майдони тахминан 462000 км², унинг асосий сув ҳосил бўладиган қисми эса 219000 км². Download 60.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling