Ўрта Осиёдаги энг узун ва
Download 60.37 Kb.
|
Сирдарё
Исте`молС. ҳавзасида обикор деҳқончилик жуда қадимдан мавжуд бўлган. Лекин, 20-асрнинг 2ўн йиллигигача ўзлаштирилган ерлар, асосан, Фарғона водийси билан Тошкент воҳасида бўлган. Бу ерлар С.нинг Фарғона водийсидаги ирмок/шридан сув оладиган Андижонсой, Шақрихонсой, Қувасой. Марғилонсой, Олтиариқсой ҳамда Чирчиқ ва Оқангарон дарёларидан чиқарилган Заҳариқ, Қорасув, Бўзсув, Таначибуқа ва Ёрдон каби қад. канал ва ариқлар орқали сув олган. 1920 йилда С. ҳавзасида ҳаммаси бўлиб 1200 минг га чамасида ер суғорилган. Суғориладиган ерлар майдонини кенгайтириш ва уларнинг сув таъминотини яхшилаш борасида кейинги 60 йил давомида катта сув хўжалик қурилиш ишлари амалга оширилди: Андижонсой, Шаҳрихонсой, Қорасув ва Бўзсув сингари қад. каналларни янгилаш ва кенгайтириш билан бирга С. ҳавзасида мураккаб гидротехник иншоотлар системасига эга бўлган Катта Фарғона, Шим. Фарғона, Жан. Фарғона, Катта Андижон каналлари, Охунбобоев номли канал каби ўнлаб йирик ва юзлаб кичироқ ариқканаллар қазилди. Натижада С. ҳавзасидаги ариқканалларнинг умумий уз. қарийб 65 минг км га етди. Бу каналларга муттасил сув бериб туриш учун Сирдарё ва унинг ирмокларида жуда кўп тўғон ва гидротугунлар қурилган. Норин дарёсидаги Учқўрғон, Қорадарёдаги Кампирравот, Тешиктош, Куйганёр, С.даги Фарҳод Қизилўрда ва Ғазали гидроузеллари шулар жумласидандир. Йилдан йилга тобора кўпроқ ерлар суғорилиши натижасида айрим пастқам жойларни шўр ва ботқоқ боса бошлади. Ана шундай жойларнинг захини қочириш ва йиғилган сизот сувлар билан суғоришдан ортган партов сувларни дарёларга ташлаш мақсадида С. ҳавзасида 300 дан ортиқ коллектор ва зовурлар ҳам қазилган (32 минг км). Энг йирик коллекторлар Шим. Бағдод, СўхИсфара, Сарижўга, Сариқсув, Ёзёвон, Улугнор, Замбаркўл, Шўркўл, Асака, Шўрўзак, Марказий Мирзачўл ва Қорасув. Сув хўжалиги соҳасида амалга оширилган тадбирлар натижасида (1970 йиллар охирида) С. ҳавзасида суғорилаётган ерлар майдони 2,4 млн.га дан ортиб кетди (2001 йилда 2887 минг га). С. ҳавзасидаги суғориладиган ерларда, асосан, пахта экилади. Шунингдек, дон, сабзавот, мева ва полиз экинлари ҳам етиштирилади. Норин дарёсида улкан Тўхтағул сув омбори, Қорадарёда Андижон сув омбори, Чирчиқда Чорвоқ сув омбори, С.да Қайроққум сув омбори қурилди, Катта Наманган ва Қизилқум каналлари каби магистрал суғориш каналлари қазилди. С, айниқса, унинг баланд тоғлардан оқиб тушадиган ирмоклари катта гидроэнергетика захирасига эга. Уларнинг умумий потенсиал гидроэнергетика захираси карийб 22 млн. кВт. Бу ҳавзада 63 ГЕС қурилган. Уларнинг умумий қуввати 2,8 млн. кВт. С. ва унинг ирмоқлари кўплаб қишлоқ ва шаҳарларни, Фарғона водийси, Тошкент, Чирчиқ, Бекобод ва Кизилўрда каби шаҳарлардаги йирик завод ва ф-каларни, кўп сонли саноат корхоналарини сув билан таъминлайди. Дарёнинг унинг қайирида қолдиқ ўзанлар ўрнида ҳосил бўлган кўпгина кўллар билан биргаликда Ўзбекистон ва Жанубий Қозоғистонда балиқчиликнинг ривожланишидаги аҳамияти ҳам катта. Бу соҳада, айниқса, С.нинг қуйи оқими ва, шунингдек, Бекобод, Далварзин ва Арнасой атрофидаги кўллар муҳим, С.нинг қуйи қисми балиқчиликда алоҳида ўрин тутади, у илгари Орол денгизида овланадиган осётр, мойбалиқ, сўвян, тўрта балиқ, сазан ва вобла каби қимматбаҳо баликларнинг асосий урчиш жойларидан бири эди. С.да 40 дан ортиқ балиқ тури яшайди. Ад: Шулс В. Л., Машрапов Р., Ўрта Осиё гидрографияси, Т., 1969; Захидов А. 3., Водохозяйственниэ системи Средней Азии, Т., 1971. Download 60.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling