Руда конларини очиш ва тайёрлаш
Download 330.4 Kb.
|
Маъруза №4
Кони очишда шахта стволи одатда ер юзидан биринчи горизонтгача ўтилади ва қават квершлаги ўтиш орқали руда ётқизиғи очилади. Қаватдаги руда захираси қазиб олиниши борасида (давомида) ствол чуқурлаштириб борилади ва навбатдаги қават квершлаги ўтилади. Шу сабабли руда конларини қазиб олишда шахта стволларини тез-тез чуқурлаштриш асосан навбатдаги пастки горизонт захиралари қазиб олинади.
Чуқурлик бўйича ката узунликка эга бўлган руда таналарини қазиб чиқаришда руда танасининг қуйи горизонтларини очиш, кўп холларда кўр стволлар ўтиш орқали амалга оширилади (3.2-расм). Бош ствол руда танасининг бор бўйига ўтилади ва ствол туби текислигида концентрацион (йиғма) горизонт ҳосил қилинади. Юқоридаги горизонтлардан қазиб олинган руда рудатуширгичлар орқали йиғма горизонтга туширилади. Шундай қилиб, қазиб олинган руда фақат йиғма горизонт квершлаги орқали ташилиб бош (руда кутариш) стволига етказиб берилади.
Горизонтал ва жуда ётиқ руда ётқизиқлари ҳам вертикал стволлар Билан очилади. Бундай холларда руда ётқизиғи қаватларсиз қазиб олинади. Бош, шамоллатиш ва ёрдамчи стволлар ўзаро руда ётқизиғи остидаги кон жинсларидан ўтилган майдон ташиш штреки орқали туташтирилади (3.3.-расм).
3.2-расм. Йиғма горизонтли вертикал ствол орқали конни очиш: 1 – бош ствол; 2 – қават квершлаглари; 3 – йиғма горизонт квершлаглари; 4 – руда туширгич; 5 – кўр ствол. Download 330.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling