Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

3-саволнинг баѐни* 
1857-1859 йилларда бўлган қўзғолон Ҳиндистоннинг катта 
қисмини қамраб олди. Олдинига тўплар ва милтиқлар билан 
қуролланган 60 минг сипоҳийлар қўзғолон кўтардилар» Бу қўзғолонга 
Шимолий ва Марказий
 
Ҳиндистоннинг деҳқонлари ва ҳунармандлари 
қўшилдилар. Уларни ўз ерларидан, мулкларидан маҳрум бўлган ҳинд 
рожалари ва ер эгалари қўллаб қувватладилар. 
Дастлабки пайтларда қўзғолон муваффақиятли ривожланди. 
Қўзғолончилар Деҳли ва бошқа шаҳарларни эгалладилар. Янги озод 
қилинган мавзеларда янги тартиб ўрнатилди: айрим солиқлар бекор 
қилинди, солиқ тўплашда ўз амалини суиъстемол қилувчиларга, 
давлат хазинасини талон-тарож қилувчиларга қарши кескин чоралар 
кўрилди. Бу миллий истиқлол учун олиб борилган қўзғолон 
инглизларни ваҳимага солди, чунки Ҳиндистон тарихида чет эл 
босқинчиларига қарши бундай қўзғолон бўлган эмас эди. 
Англия ҳукумати тезда кўплаб тўп ва пароходлар, қўшимча 
кучлар ажратиб уларни қўзғолонни бостиришга ташлади. Бу тўп ва 
қўрол-яроғлар Ҳиндистон ярим оролида филларга ортилиб
қўзғолон марказларига ташланди. Қўзғолончиларнинг тарқоқлиги 
рожа ва помешчикларнинг хоинлиги туфайли омад инглизларга боқа 


бошлади. Деҳли кўчаларида даҳшатли жанглар бўлиб ўтди, инглиз 
қўшинлари шаҳарни қамал қилиб уни ҳамла билан қўлга киритдилар, 
Қўзғолонни бостиришда инглизлар даҳшатли ваҳшийликларни 
қилдилар. Инглиз аскарлари на хотинларн, на болаларни ва на 
кексаларни аяшди. Улар асир тушганларни бир жойга тўплаб, оломон 
олдида тўп оғзига боғладилар ва тўпдан ўқ отиб парча-парча қилиб 
ташладилар. Қўзғолон мағлубиятга учраган бўлсада, аммо инглизлар 
ўз тинчликлари йўлида ҳукмронликларни мустаҳкамлаш учун баъзи 
ислоҳотларни ўтказишга мажбур бўлдилар. Помешчикларнинг 
ўлпонлари , ўзбошимча йиғимлар таъқиқланди, Рожаларнинг ўз 
ерларига ўзлари эгалиги даҳлсиз деб эълон қилинди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling