Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

 
4-саволнинг баѐни* 
XIX асрнинг 70-90 йилларида Ҳиндистонда кўплаб саноат корхоналарини 
қурила бошланди. 1886 йилда пахтачилик саноати билан ишлайдиган 
фабрикалар сони 95 та эди. Бу фабрикаларда 74 минг киши ишчи ишлар 
эди. 1900 йилларга бориб кўмир қазиб чиқариш тез ўсди айниқса, темир 
йўл қурилишига катта эътибор берилди.Темир йўлнинг узунлиги1860 йил 
1300 км 1880 йилга бориб 14745 км 1900 йилга бориб 39835 км етказилди. 
Бундай катта саноат Англия ҳукумати монополистлари томонидан 
қурилган эди. Бундай темир йўл узелларининг қурилиши кўплаб Ҳинд 
хомашѐсини четга олиб чиқиш мақсадида қилинган эди. Бу қурилиш 
Ҳиндистонни Англияга батамом қарам қилиб куйишга олиб келди. 
Ҳиндистон саноатида Англия капитал танҳо ҳукмрон эди. XIX асрнинг 70-
90 йилларига бориб Англиянинг бундай сиѐсатига қарши Ҳиндистонда 
миллий озодлик ҳаракати кучайди. Англия монополистлари томонидан 
Ҳиндистон 600 князликка бўлиниб кетган эди. Бу князликлар орасида анча 
иқтисодий илгарилиб кетган Бенгаллар, Маратхлар, гуджарлар, Тамиллар. 


Айниқса денгиз қирғоқларидаги жойлашган Шаҳарлар иқтисодий томондан 
анча тараққий этган эди. булардан Калькутта, Бомбей, Мадрас, шаҳарлари 
шулар жумласидандир. Бу шаҳарларда ишчилар сони кўпайиб борди 
ишчиларнинг кўпайиши миллий озодлик ҳаракатининг кучайишига олиб 
келди. 
XIX асрнинг 70-80 йилларида Бенгалия асосий уч йуналишга 
қаратилган эди. Булардан Кансерваторлар, Либераллар, Радикаллар эди. 
Радикаллардан бошқа барча сиѐсий ташкилотлар Англия учун хизмат 
қилган эди. Радикал партияси бутун Ҳиндистон вилоятларига таъсир 
килди. Ниҳоят Ҳиндистонда миллий озодлик ҳаракати кучайиб халқ 
қўзғалонларига асос солди. XIX асрнинг 70-80 йилларига келиб 
Ҳиндистонда 30 дан ошиқ халқ кузгалони булиб утди. 1872 йил Панжобда 
инглиз хукуматига қарашли деҳқонлар ҳаракати бўлди деҳқонлар 
ҳаракатини бостирди. XIX асрнинг 80 йилларида Англичанларга қарши 
Панжоб вилоятининг деҳқонлари ҳунармандлари бирлашиб курашдилар. 
Бу курашга дурадгор Баба Рам Сингх раҳбарлик қилди. У ярим ҳарбий 
ҳолатда қўшин тузди. Ҳаракат 1872 йил қуролли қўзғолон Панжоб 
вилоятидаги Малодхи қурғони ва Малеркотел шаҳрини қамал қилди. Қиска 
шиддатли жангдан кейин қўзғолончиларни мағлубиятга учратди. 
Қўзғолончилардан 70 кишини пушканинг оғзига боғлаб қуйиб отиб 
ташлади. 1872-1873 йилларда Бенгалиянинг Папна хамда Богра 
районларида деҳқонлар қўзғолон кўтардилар бу қўзғолон ниҳоятда 
қўрқинчли ва шиддатли бўлди қўзғолончиларнинг талаби солиқларни 
камайтириш Англия ҳукуматидан сўраган эди. Лекин бу қўзғолонни ҳам 
Англия ҳукумати бостирган эди. 1875 йилга келиб катта князликлардан 
бири Банодада кучли қўзғолон бўлди бу қўзғолон Англия ҳукуматига 
қарши қаратилган эди. 1876-1878 йилларда Ҳиндистоннинг жанубий-
марказий қисмларида очарчилик бўлди. Бу очарчилик кўплаб халқнинг 
қирилиб кетишига сабаб бўлди. 1878 йилда очарчилик давом этаѐтган бир 


пайтда Бомбей ва Мадрас вилоятларида Англия хукумати туз солиғини 
кучайтирди. Бунга қарши халқнинг кучли намойиши бўлди. 1879 йил 
мартида Мадрасда стихияли қўзғолон бўлди. Қўзғолон 13 минг кв.ни 
қамраб олди. Унинг раҳбарлари Чендрия, Дхора ва Реддилар, эди. Улар бир 
йил партизанлар урушини олиб бордилар. Англичанлар бу қўзғолонни ҳам 
бостирдилар. 1885 йилда Бомбей яқинидаги Броче шаҳарчасида қўзғолон 
кўтарилди. Қўзғолон раҳбари Лакх эди. XIX асрнинг 70-80 йилларидаги 
қўзғолон ўрта аср характеридаги қўзғолон эди. У стихияли бўлиб, 
уюшмаган эди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling