Руйхатга олинди
Талаба эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
jahon tarixi
1.4. Талаба эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар
ҳамда компетенциялар. Шахсга йўналтирилган таълим. Ўз моҳиятига кўра таълим жараѐнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаѐтганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ѐндошишга эътибор қаратишни амалга оширади. Ҳар бир талабанинг шахс сифатида касбий такомиллашувини таъминлайди. Таълимнинг марказига билим олувчи қўйилади. Ушбу фанни - ўрганишда талабалар ибтидоий жамоа тузуми тарихи,қадимги дунѐ тарихи, ўрта асрлар тарихи ва бошқа тарих фанларидан олган билимларига суянадилар. 1.5. «Жаҳон тарихи» фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. ―Жаҳон тарихи‖ фани – Қадимги дунѐ тарихи, Ўрта асрлар тарихи,Энг янги тарих, Халқаро муносабатлар тарихи, Геосиѐсат,Ўзбекистон тарихи ҳамда Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти каби фанлар билан узвий боғлиқдир. Ушбу курсни ўрганишда ҳар бир бакалавр қуйидаги фанлар бўйича назарий ва амалий билимга эга бўлиши талаб этилади. Қадимги дунѐ тарихи тарихшунослиги ва манбашунослинги, ўрта асрлар тарихи ва тарихшунослиги, янги ва энг янги тарих ўзбекистон тарихи, хуллас, тарих фанининг барча бўлимлари ва улардан хабардорлик талаб қилинади шу ўринда оғзаки тарих ва архив ҳужжатлари ҳам муҳим рол ўйнайди. 1.6. Бакалаврлар билими, малакаси ва кўникмасига қўйиладиган талаблар. Олий таълимнинг давлат стандартига мувофиқ мазкур фан бўйича бакалаврларнинг билимига ўқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат: - фанни ўрганиш жараѐнида, ўтиладиган ҳар бир мавзу бўйича тест саволларига жавоб беришлари ва рейтинг баллари тўплашлари; - ўқув режасиининг рейтинг ҳафталигида жорий ва оралиқ баҳолаш учун ѐзма назорат ишларини бажаришлари, мустақил таълим мавзуларини ўзлаштиришлари ва рефератлар тайѐрлашлари, тест саволлари тузишлари талаб қилинади. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling