Руйхатга олинди
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
jahon tarixi
7-савол баѐни* XIX асрнинг охирида империалистик давлатларнинг Корея учун кураши. Япон колонизаторлари деҳқонлар қўзғолонларини бостиргандан сўнг ўзларининг оккупацион режимини мустахкамлашга киришдилар. 1894 йилнинг декабрида янги прояпон ҳукумати тузилди. Бир қатор министрлар портфели 80 йилларда АҚШ эмиграциясида бўлган ва Кореяга қайтиб келиши билан «америка партияси»ни тузган корейсларга тегди. Япон босқинчилари корейс армияси ва позициясини қайтадан ташкил этдилар, кўплаб ватанпарвар кайфиятида бўлган амалдорларни ишдан олиб ташладилар. Кореяда япон колонизаторлари томонидан ташкил этилган полиция режими корейс халқининг японларга нисбатан нафратини кўчайтирди. Деҳқонларнинг партизан отрядлари сони кўпайди ва улардан партизанлар «Адолатли армия»си тузилди. Айниқса антияпон ҳаракатларининг йирик учоқлари очиқ порт районларида ва жанубий провинциялар Чолладо, Кѐнсандода тузилди. Кореянинг табиий бойликларини талаш, концессия олиш ва займ бериш хуқуқини олиш учун курашда Япония билан бир қаторда бошқа империалистик давлатлар ҳам қатнашдилар. 1895 йилда америкалик империалистлар корейс ҳукуматининг Пхеянандадаги йирик олтин конини ишлатиш концессиясини беришга мажбурладилар, Сеул - Инчхон темир йўлини кўриш хуқуқини олишга эришдилар, кейинчалик эса Сеулдаги турли муниципал муассасаларини ижарага олдилар. Инглиз капиталистлари ҳам корейс олтин конини ишлатиш хуқуқини олди; инглиз Браун корейс божхоналари директори қилиб тайинланди. Чор Россияси темир руда қазиб чиқариш, телеграф линияларини утказиш концессиясини олди ва Ялу дарѐси ѐнидаги ўрмон кесиш концессиясини олди. Концессияларнинг кўпгина қисми ўз режаларида Кореяни бутунлай забт этишни унутмаган япон капиталистлари қўлида эди. Хитойнинг Симоносэк шартномасига кўра Корея «мустақиллиги» ни тан олиши Япониянинг босқинчилик режаларини амалга оширилишини таъминлаши керак эди. Аммо бу даврда уларнинг реолизацияси Чор Россияси кучли қаршилигига дуч келди; Россиянинг ҳукмрон доиралари ўз навбатида Кореяга ўз таъсирини кенгайтиришга уринди. Чор дипломатияси корейс халқининг япон босқинчиларига кучайиб бораѐтган нафратини ва ўсиб бораѐтган (Япониянинг Ляодун ярим оролини босиб олишига қарши буюк давлатларнинг биргаликдаги демаршидан кейин) Россия обруйидан фойдаланди. Мин қироличаси атрофида антияпбн гуруҳи бирлашди ва улар Россия ѐрдамида япон колонизаторларини кучсизлантиришга умид қилган эди. 1895 йил 8 октябрь тунида япон агентлари Мин қироличаси ва унинг кўпгина тарафдорларини вахшийларча ўлдирдилар ва Японияга бўйсунадиган марионет ҳукуматини туздилар. Аммо, 1896 йилнинг февралида қирол япон қўриқчиларидан қочиб рус миссиясига кетди, марионет ҳукумати эса ноқонуний деб эълон қилинди. Россияга йўналтирилган амалдорларнинг янги кабинети ташкил қилинди. Япониянинг сиѐсий таъсири жуда сусайди. 1896 йилда Япония билан Россиянинг ўзаро келишувида иккала томон бир- бирларини Кореядаги «хуқуқини» тан олишди. Россиянинг кўчайган таъсирига очиқдан-очиқ қарши чиқишга имконияти бўлмаган Япония ва уни қўллаб- қўвватламайдиган Англия ва АҚШ корейс янбан гуруҳи орқали ҳаракат қилишга ахд қилдилар. Янбанлар бу мамлакатлар Кореяда бир қатор прогрессив ислохотларни утказишга ѐрдам беришади деб соддалик билан умид қилган эдилар. Бу гуруҳ 1896 йилда «Мустақиллик клуби»ни ташқил қилдилар ва инглиз тилида «Индепенденс» (Мустақиллик) газетасини чиқара бошладилар. Америкаликлар билан боғланган клуб раҳбарлари ватанпарварлик ҳаракатини Россиянинг Кореяда кенгайиб бораѐтган таъсирига қарши курашиш учун ишлатмоқчи бўлдилар. XIX аср охирида Япония АҚШ ва Англия ѐрдамида Кореяда Чор Россиясини чекинтиришга эришдилар. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling