Руйхатга олинди
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
jahon tarixi
2-савол баѐни* Мўғилистоннинг асосий бойлиги чорваси эди. Бу ҳам хитойликлар қўлида тўплана бошлади. Юан-Шан-Дэ фирмасини намуна сифатида келтирадиган бўлсак, ХVIII асрнинг охирги ўн йилликларида шахсий чорвачилик хўжалиги бир мавсумда қарийиб 30 минг қўй ва 6 минг туя етказиб берган. Бундай фирмалар яна бир нечта эди. Манжурлар давлати инқирози йилларида 90 % хонушлар Хитой сармоядорларига иқтисодий жиҳатдан қарам эдилар. Ана шу тарзда Мўғилистон манжурларнинг иқтисодий сиѐсатида ўзгаришлар кузатилди. Даставвал, Хитой савдогарларининг Мўғилистон ҳудудига киришини тақиқланган бўлса, кейинчалик уларни ўз ҳимояларига олиб маблағларидан фойдаландилар. 1860 йилда Пекин ҳукумати Мўғилистон эшикларини рус савдогарлари учун очдилар. Россия ва Мўғилистоннинг яқинлашуви Цин сулоласини Хитой савдогарларига ва уларнинг киритаѐтган маблағларига нисбатан душман кўзи билинмас балки ҳамкор сифатида қарашга мажбур этди. Манжурлар Мўғилистонни босиб олгандан сўнг бу ердаги ижтимоий ҳолатига ўзгартиришлар қиритмадилар. Ижтимоий қатлам асосини чорвачилик хўжалиги ташкил этарди. Мўғилистонда ер ва унумдор яйловлар мўғил феодалларига тегишли эди. Бундай эгалик шакли Мўғилистонда ишлаб чиқариш феодалларнинг шахсан аралашуви билан бажарилишига сабаб бўларди. Зодагонлар орасида Дурекчиван каби феодаллар бор эдики, унинг қўл остида 7 минг, 300 бош қорамол, 20 минг қўй, Бишерельту-Ваннинг 6500 оти, 500 бош қорамоли, 120 та туяси, 10 минг дона қўйи бўлган бўлса Дюрбет князи Цевен-гуннинг 2200 та оти, 400 бош қорамоли, 100 та туяси, 12 мингта қўйи бўлган. Феодаллар ўз хўжалигидаги юмушларни бажариш учун қарам кишилар меҳнатидан фойдаланардилар. Уларга ўз хўжалигида етиштириладиган маҳсулот ѐки мол ҳисобига ҳақ тўлардилар. Булар шакл бутун Мўғилистон учун хос хусусият эди. Баришна ўташ бутун ҳудуд бўйлаб кенг қулоч очди. Феодал баршинасиз ўз хўжалигини юритишга қодирмасди. Ана шундай ҳолат, феодал тарқоқликни янада кучайтирди. Буни биз Манжурлар давлатининг инқирози йилларидан мўғилистонинг ташқи сиѐсатида мамлакатнинг бир-бирига боғланган 105 та феодал поместрларга бўлиниб кетиши ҳам кўришимиз ҳам мумкин. Натурал хўжалиги, ҳунармандчилигини орқада қолишига сабаб бўлди. Мўғил хўжалигида ҳунармандчиликнинг мутлақо аҳамияти йўқ эди. Тарихий ѐдномаларнинг гувоҳлик беришича, мўғиллардан ҳеч вақт ҳунмармандчилик ривожланмаган, шунинг учун ҳам манжурлар хукмронлиги давридагидек инқироз бунчалик тез содир бўлмаганди. ХIХ асрнинг охирларида рус ҳунармандлари Мўғилистонда пайдо бўла бошлади. Мўғил феодаллари шахсий ерларидан фойдаланиб, аратларнинг қарам кишиларга айлантирдилар. Мўғилистонда аратнинг ҳеч қандай ҳуқуқга эга эмасди. Ўз молини ўзи ҳоҳлаган ерда боқиш чодирни ўзи ҳохлаган ерда қўйиш ҳуқуқи ҳам йўқ эди. Фақатгина феодалларнингина тақсимлар, белгилаб бериш ҳуқуқи мавжуд эди. Иқтисодий қарамлик шахсий қарашликни кучайтиргани учун феодалларнинг рухсатисиз аратлар уйланиши, ўғлини уйлантириш, қизини турмушга бериш тақиқланарди. Бу ҳуқуқдан феодал ўғиллари ҳам фойдаланарди. Арат умуман олганда қарам эди, хўжаликнинг ерига беркитилган киши бўлиб қолаверди. Манжурлар ҳукмронлиги даврида Мўғилистонда аратларнинг ўз хўжаликларини ералрни ташлаб кетиши, феодаллар эса қочоқ аратларни ўз ерларига қабул қилиши тақиқланганди. Аммо феодаллар эса қочоқ аратларни ўз ерларига қабул қилиши тақиқланганди. Аммо феодаллар ўз аратларини бошқа хўжайинга топшириши, совға қилиши, сотиб юбориши қонунда тасдиқланганди. Аратлар хўжаликларнинг рухсатисиз ўз иши билан қисқа муддатга кетишига ҳам йўл қўйилмасди. Ижтимоий таҳлиллардан монастр, феодал ва арат хўжалигидан шу нарса аниқ бўлдики манжурлар давлатининг инқирози ўрталаридан бита феодал хўжалигида отлар сони 530 та, монастрлардан 70 та аратдан 7 та туя, феодалдан 75 та монастрда 12 та аратда 1,2 та қўй ва эчкилар феодалда 1647 та монастрда 516 та аратда 44 та бўлган. Чорва моли йил ўн икки ойда сер ўт яйловлар очиқ ҳавода юришган. Ноқулай об-ҳаво шароити йиртқич ҳайвонларнинг ҳужумидан ҳимоя қилувчи қуролнинг ўзи йўқ эди. Ҳатто ем заҳираси ҳам ғамлаб қўйилмаган. Молнинг тақдири бутунлай табиат хукмронлиги остида эди. Оддий қуроллар билан ҳимояланиши, емнинг ғамлаб қўйилмаслиги, қурғоқчилик вақтларда молнинг очдан ўлишга, касалликларга чалинишига, йиртқич ҳайвонларга ем бўлишига сабаб бўлган. Кўпгина тарихий далиллар шундан гувоҳлик берадики, ана шундай вақтлар минглаб қорамол боши қирилиб кетар, бунинг натижасида ҳар бир хўжаликлари янада камбағаллашиб борарди. Феодалларнинг белгилаб қўйган қийин шарт ва мажбуриятларини Мўғилистонда хўжаликнинг ривожланишига катта тўсиқ бўлган. Чорвачиликда нафақат молнинг қийматига балки унинг жуни тери, мовути ҳам қимматга эга эди. Молнинг касалланишига қарши фақат биргина усулни, у ҳам бўлса, ламаизм асосида довалашни билардилар. Шуни таъкидлаш жоизки мўғил оиласининг фаравонлиги ҳар томонлама чорвачилик хўжалиги боғлиқ эди. Бу айниқса 19 асрнинг 2 ярми ва охирларида ҳамда 20 аср бошларида кучайди. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling