Русс нашриётига сўз боши
Чақирувни қабул қилиш – олдинга ҳаракат қилиш деганидир
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
Чақирувни қабул қилиш – олдинга ҳаракат қилиш деганидир
Агар сиз қарор қабул қилишни орқага сураверсангиз, улар йиғилиб қолади. Тўпланиб қолгандан кейин эса, улар ё рад этилади, ёки шошилинчда ҳал қилинади, ёки умуман ташлаб юборилади. Натижада, бу тахламдаги ҳар бир муаммо ҳал этилмай қолади. Иложи бўлган вақтда, “келинг бу ҳақда ўйлаб кўрамиз” деган ифодани, “Келинг бу масала бўйича қарор қабул қиламиз”га ўзгартиринг. Қарор қабул қилишга жиддий ёндашинг. Мукаммал вариантини кутманг. Қарор қилинг ва юришда давом этинг. Сиз доимий танловлар қилиш билан, бир маромга тушиб олишингиз керак. Бир қарорни орқасидан иккинчисини қабул қилиш билан, сиз бир оқимга тушиб оласиз, ҳаракатланувчи кучни ҳосил қиласиз ва жамоанинг руҳини мустаҳкамлайсиз. Қарор – бу жараён. Ҳар бир қабул қилинган қарор – бу сизнинг пойдеворингиздаги ғиштдир. Сиз “биз кейинроқ қарор қабул қиламиз” дейиш асосида ривожлана олмайсиз. Сиз энг яхши жавоб кейинроқ келишига умид қилиб, қарор қабул қилишни ортга сурсангиз, муаммо ташқарига чиқади. Бу бўлмайди. Сиз бир ҳил муваффаққиятингиз билан бугун қандай чорловга лойиқ бўлсангиз, эртага ҳам шунга лойиқ бўласиз. Бизнинг ҳаётимиздан мисол. Узоқ вақтлар давомида биз ўзимизнинг маҳсулотимиз учун ҳамкорлик дастурларини яратишдан қочиб юрдик, чунки “мукаммал” ечим жуда мураккабдек туюларди: ҳисобни автоматлаштириш, чекларни тарқатишни йўлга қўйиш, хорижий дилерлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун чет эл солиқ қонунчилигини ўрганиш ва шу кабилар. Такрорий вақт келганда, “Айнан ҳозир қандай энг маъқул қарорни осон қабул қила оламиз?” деган саволни бердик. Жавоби осан топилди: дилерларга нақд ўрнига нақдсиз ҳисобда тўлаш. Биз айнан шундай қилдик. Қанчадир вақт шундай ёндашувдан фойдаландик, кейин эса нақд тўлаш тизимини яратдик. Бу воқеадан айтилаёган асосий мазмун: сиз ҳар доим бир марта қарор қилиб, шу билан яшашингиз шарт эмас. Агар сиз хато қилсангиз, кейин уни ўзгартириш мумкин. Қанча узоқ вақт режалаштирганингизнинг аҳамияти йўқ, барибир қандайдир нарсалар кутилгандек бўлмайди. Масалани узоқ вақт ортга суриб, чуқурлаштириш ва ҳеч бўлмаганда бирор нима қилмасдан олдин, ҳолатни таҳлил қилишнинг кераги йўқ. Узоқ давом этадиган лойиҳалар жамоа руҳини салбий таъсир этади. Унинг устида қанчалик кўп вақт ишланса, ишга тушиши эҳтимоли шунчалик камаяди. Чақирувни қабул қилинг, омадга эришинг ва ҳали бирор ишни амалга оширишга туртки ва куч бор экан, уни амалга оширинг. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling