Русс нашриётига сўз боши


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Нимадир қилишни бошланг 
Ҳар биримизнинг “eBayни яратиш ҳояси менда бор эди. Агар мен бу 
ғоянинг устида ишлаганимда ҳозир миллиардер бўлган бўлар эдим!”. 
дейдиган дўстимиз бор бўлса керак. Агар бу алаҳсираб айтилган гап бўлмаса, 
бундай фикрлаш ачинарли кўринади. eBayни яратиш ғояси муаллифлиги 
билан бевосита eBayнинг яратилиши ўртасида умумий жиҳат йўқ. Сизнинг 
нимани 
ўйлаётганингиз, 
гапираётганингиз 
ёки 
нимани 
режалаштириаётганингиз эмас, балки фақатгина нима қилаётганингиз 
аҳамиятга эга. 
Сизнинг ғоянгиз ҳақиқатдан аҳамиятга эга деб ҳисоблайсизми? Унда сиз 
уни сотишга ҳаракат қилиб кўринг ва бунинг учун қанча маблағ 
олишингизни кўринг. Шубҳасиз “унчалик кўп” эмас. Ишонинг, сизда пайдо 
бўлган шахсий ғоянгиз деярли ҳаммада ҳам пайдо бўлган. Агар сиз бирор 
нарса қилишга уринмасангиз ғоя ғоялигича қолиб кетаверади. 
Стенли Кубик бир куни энди иш бошлаган шуҳратпараст режиссёрга 
шундай маслаҳат берди: “Камерани ва бир оз тасмани олингда, қандай бўлса 
ҳам бирор филмни суратга олишни бошланг”. Кубрик биларди: инсон 
қайсидир соҳада янги иш бошлаган вақтда у қилиши керак бўлган энг муҳим 
нарса бу – шунчаки ниманидир яратишни бошлаш. Энг муҳим вазифа – бу 
бошлаш. Шундай экан сиз ҳам, камерани олингда, “ёзув” тугмасини босинг 
ва суратга олишни бошланг. 
Ғоялар ҳар доим тўлиб-тошиб ётибди ва улар жуда арзон туради. Аслида 
бошланғич ғоя – бизнеснинг шу қадар бир кичик қисмики, ҳатто уни ҳисобга 
олмаса ҳам бўлади. Асосий масала сиз уни қай даражада яхши амалга ошира 
олишингиздадир.
Вақтнинг йўқлиги бу баҳона
 
“Бунга менинг вақтим йўқ” – бу одамлар ишлатадиган энг кўп 
баҳоналардан биридир. Улар бажонидил янги компания тузишлари, янги 
асбобни ўрганишлари, кашфиётини сотишлари, китоб ёзишлари ёки яна 
шунга ўхшаш бир қанча ишларни қилишлари мумкинлигини, лекин бунинг 
учун бир суткадаги соатлар уларга етмаётганлигини баҳона қилишади.


Бас қилинг. Агар сиз вақтингизни тўғри сарфласангиз, у ҳар доим етарли 
бўлади. Ва бунинг учун ўзингизнинг доимий ишингиздан кетишингиз керак 
деб ўйлманг. Ўз лойиҳангиз устида кечки вақтларда ишлашни бошланг.
Телевизор кўриш ёки World of Warcraftда ўйнашнинг ўрнига ўз 
ғояларингиз устида ишланг. Кечқурун соат 10 да ухлашнинг ўрнига 11 да 
ухлашга ётинг. Бу ерда гап кечалари ухламай ишлаш ёки кунига 16 соат 
ишлаш ҳақида кетмаяпти, бор йўғи ҳафтасига бир неча соат қўшимча 
вақтингизни ажратсангиз кифоя. Ишингизни тўхтаб турган нуқтасидан 
силжитиш учун шунинг ўзи етарли бўлади.
Сиз шу ишни қилганингиздагина сизнинг бу қизиқишингиз ва 
илҳомланишингиз ҳақиқийми ёки ўткинчи бир ҳолатми шуни тушуниб 
оласиз. Агар кутиш ўзини оқламаса, сиз шунчаки ҳар куни олдингидек ўз 
ишингизга боришни ва доимий ишингиз билан шуғулланишни давом 
эттираверасиз. Сиз ҳеч қандай ҳавфли таваккалга қўл урмайсиз ва бир озгина 
вақтингиздан ташқари ҳеч нарса йўқотмайсиз, демак ҳеч нарса ҳақида 
афсусланмаса ҳам бўлади.
Агар сиз бирор нарсани ҳақиқатдан ҳам қилишни хоҳласангиз, сиз 
бошқа мажбуриятларингизга қарамасдан, бунга албатта вақт топасиз. 
Ҳақиқат шундаки, кўпчилик одамлар бутун вужудини қамраб олган бу 
хоҳишни сезишмайди. Шунинг учун улар буни вақтининг йўқлиги билан 
оқлаб қўя қолишади. Ўзингизни бу оқлашлар қармоғига тушиб қолишингизга 
йўл қўйманг. Ўз мақсадингизга етиш ва орзуларингизнинг амалга ошиши 
маъсулияти бутунлай ўзингизга боғлиқ.
Бундан ташқари, энг қулай вақт ҳеч қачон келмайди. Сиз ҳар доим, ё 
жуда ёш бўласиз, ёки жуда қари, ёки жуда банд, ёки жуда толиққан, ёки яна 
бирор нарса. 
Агар сиз доимо энг қулай вақтни танлаш борасида ташвиш қилсангиз, у 
вақт ҳеч қачон келмайди.  

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling