Русс нашриётига сўз боши


Илк босқичларда майда-чуйда деталларга эътибор берманг


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

 


Илк босқичларда майда-чуйда деталларга эътибор берманг 
 
Архитекторлар то бинонинг режалаштирилиши якунига етмагунича
душга қандай плитка қилиш, ошхонага қанақа идиш ювиш машинаси 
жойлаш ҳақида ўйлай олмайди. Улар бундай деталларни кейинроқ ҳал қилиш 
яхшироқ эканини билишади.
Сиз ҳам ўз ғоянгизни амалга оширишда шундай ёндашишингиз керак. 
Деталлар ҳамма нарсани ҳал қилади. Лекин деталларга анча эрта берилиб 
кетиш, фиклардаги тафовутнинг келиб чиқишига, ортиқча учрашувлар ва 
ушланиб қолишларга сабаб бўлади. Сиз аслида унчалик ҳам муҳим бўлмаган 
нарсаларга шўнғиб кетаяпсиз. Сиз вақтингизни ҳар қандай ҳолатда ҳам 
ўзгариши мумкин бўлган қарорларни қабул қилишга сарфлаяпсиз. Шундай 
экан бир мунча вақт деталларга эътибор берманг. Энг аввал асосий ишни ҳал 
қилинг, кейин эса бошқа жиҳатлари ҳақида ўйласангиз бўлади.
Биз бирор нарсани лойиҳалаштира туриб, биз ғояларимизни 
соддалаштириб хомаки вариантини қоғозга, оддий шарикли ручка ўрнига, 
катта ва қалин маркер ёрдамида ёзиб чиқамиз. Нима учун? Ручканинг учу 
жуда ингичка. Уларнинг имконияти, йўли ҳам кўп. Улар сизни ҳали 
қайғуришингизга жуда эрта бўлган ишларга жалб қилади. Масалан, соянинг 
мавжудлиги ҳақида, ёки қандай чизиқ танлаш ҳақида: тўхтовсиз чизиқми, ёки 
нуқтали чизиқ. Охир оқибат сиз ҳали сизга керак бўлмаган нарсаларга 
диққатингизни қаратишни бошлайсиз.
Қалин маркер билан майда деталларга чуқур кириб бўлмайди. Сиз унинг 
ёрдамида фақат шакл, чизиқ ва жадвал чизишингиз мумкин.
Ва бу яхши. Бошида сиз фақат умумий манзара ҳақида 
қайғуришингизнинг ўзи етарли.
Дисней студясининг машҳур расм ўқитувчиси Уолт Стенчфилд, 
аниматорларга бошида “деталлар ҳақида унунтиш” кераклигини тез-тез 
таъкидларди. Сабаби – илк босқичларда деталлар сизга ҳеч нарса бермайди.
Бундан ташқари, кўп ҳолларда қандай деталлар муҳим аҳамиятга 
эгалигини олдиндан билиш қийин. Фақат ишни бошлагандан сўнггина сиз 
нимага асосий диққатингизни қаратишингиз кераклигини тушунасиз, нима 
етмаётганини ҳис қиласиз. Ана ўшандагина деталлар билан шуғулланиш 
вақти келади, ундан олдин эмас.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling