Русс нашриётига сўз боши
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Rework (2)
Ривожланинг
Чегара белгилаб қўйинг “Менда вақт/пул/одамлар/ тажриба... етмаяпти”. Нолишни бас қилинг. Кам – бу яхши нарса. Чеклаш – бу имкониятни яшириш. Ресурсларни чекланганлига сизни борларидан тўғри ва самарали фойдаланишингизга мажбур қилади. Исроф қилиш имкониятининг йўқлиги учун сиз яратишга, бирор нарсани ўйлаб топишга мажбур бўласиз. Сиз қачондир совундан ёки бирор кундалик ҳаётда ишлатиладиган нарсалардан иборат қуролни кўрганмисиз? Уларга доимий зарур воситалардек қараймиз. Албатта, бу билан биз сизни кўчага чиқиб бирортасини ручка стержени билан уринг демоқчи эмасмиз. Шунчаки бир оз кашфиётчироқ бўлинг ва шунда энг кам нарсага эга бўлиб ҳам, ҳайратда қолдирадиган натижаларга эришасиз. Ёзувчилар ҳар доим кўтаринкилик руҳини қўзғатиш учун “уялтирувчи ҳолат”лардан фойдаланишади. Шексир сонетларини чегаралаш билан роҳатланган (беш туроқли ямбда ёзилган ўнтўртқаторли лирик шеърини). Хайку ва лимериклар 6 ҳам ижодий топилмага олиб келган, кескин қоидалар 6 Биринчи иккита қатори ва охирги қатори қофияланган, беш қаторли ҳазил шеърлар. бўйича тузилган. Шу каби ёзувчилар, Эрнест Хеменгуэй ва Раймонд Карвер шуни англашдики, улар фақат оддий ва осон тилда ёзиш билангина энг юқори даражадаги таассуротга олиб боришлари мумкин. Тарихда энг узоқ вақт давом этган ўйинли телевизион шоу The Price is Right 7 , “чеклов - кашфиётчиликни уйғотади” иборасига ажойиб намуна бўла олади. Шоу 100дан ортиқ ўйиндан иборат. Уларнинг ҳар бири ўз навбатида битта саволга асосланган: “Бу нарса қанча туради?”. Бу оддий формула 30дан ортиқ давлатларда мухлисга эга бўлишга ёрдам берди. Southwest Airlines авиакомпаниясининг бошқа компаниялардан фарқи шунда эдики, бошқа авиокомпаниялар парвозда турли моделдаги самолётлардан фойдаланса, у фақат Boeing 737 самолоётидан фойдаланишади. Натижасида эса Southwestнинг ҳар бир учувчиси, стюардесса ва ердаги ҳизмат кўрсатувчи гуруҳи аъзолари компаниянинг ҳар қаси рейсида хизмат кўрсатиши мумкин. Бунга қўшимча равишда, Southwestнинг барча заҳира қисмлари барча самолётларга мос келади. Бу эса кам харажат ва анча осон бизнес бошқаруви деганидир. Улар ўз ҳаётларини ўзлари осонлаштирди. Basecampни яратаётган вақтимизда бизда бир қатор чегаранган омиллар бор эди. Биз ўзимизнинг дизайн студиямизда ишлашни давом эттиришимизга тўғри келди. Компания асосчилари, орасида етти соатлик фарқ мавжуд ерларда яшашарди. (Девид Данияда дастурлаш билан шуғулланар эди, жамоанинг бошқа аъзолари АҚШда жойлашганди). Кичик жамоа ва четтан инвестициянинг киритилмагани компаниянинг мусбат жиҳати эди. Бу чегараларнинг мавжудлиги бизни оддий маҳсулот яратишга мажбур қилди. Ҳозирги кунда бизда ресурслар ҳам жамоа аъзолари ҳам кўп, лекин биз ўзимизга мажбуран чегара қўямиз. Бир маҳсулот устида бир вақтда фақат бир ёки икки киши ишлайди. Ва биз ҳар доим ўзимизнинг маҳсулотимизда энг кам даражада имкониятлар тўпламини шакллантиришга ҳаракат қиламиз. Биз ўзимизни бу чегара ичида олиб туриш орқали, ортиқча кенгайтирилган маҳсулотларни яратишдан сақлаймиз. Шундай қилиб, “Бизга етмаяпти” қўшиғини куйлашдан олдин, ўзингизда бор ресурслардан фойдаланиб, қаергача боришингиз мумкинлигини ўйлаб кўринг. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling