Русс нашриётига сўз боши


Маҳсулотнинг ярмини яратинг, охиригача тайёр бўлмаган


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Маҳсулотнинг ярмини яратинг, охиригача тайёр бўлмаган 
маҳсулотни эмас 
 
Агар ҳамма ғояларингизни бирданига амалга оширмоқчи бўлсангиз, сиз 
ажойиб ғоялар тўпламини бир расво маҳсулотга айлантириб қўйишингиз 
мумкин. Сиз ҳамма хоҳлаганингизни бирданига яхши даражада амалга 
ошира олмайсиз. Сизда вақт, ресурс ва уларни бир вақтда топиш имконияти 
чекланган бўлади. Битта нарсани ҳам мувофиқ даражада қилиш, осон эмас. 
7
Бу ўйинда иштирокчилар тақдим этилган товарлар нархини максимал даражада яқин топишлар керак. 


Ўнта нарсани бирвақтнинг ўзида ажойиб даражада қилиш хусусида нима 
дейсиз? Бу ҳақда унутинг.
Ўзингизнинг севимли ғояларингизнинг бир қисмини бўлғуси 
фаровонлигингиз учун қурбон қилинг. Ўз нафсингизнинг ярмини чеклаб 
қўйинг. Ишонинг. Ажойиб яримига эга бўлиш, бемаза бутундан кўра 
яхшироқ.
Сизнинг ажойиб ғояларингизнинг кўпчилиги бир қанча вақт ўтиши 
билан унчалик ҳам ажойиб бўлиб туюлмай қолади. Агар у ҳақиқатдан ҳам 
фантастик ғоя бўлса, уни ҳар доим ҳам амалга оширишингиз мумкин. 
Кўпгина нарсалар қисқартирилганда яхшироқ бўлишади. Ҳайратда 
қолдирадиган даражадаги ажойиб филм қилиш учун, режиссёр яхши 
саҳналарни кесиб ташлайди. Аъло даражадаги альбом қилиш учун, 
мусиқачилар унга яхши саҳналарни киритмайди. Китобни қойил-мақом 
қилиш учун ёзувчилар ундан яхши саҳифаларни олиб ташлайди. Охиридан 
олдинги ва охирги тўғирлашлар киритиш орасида ўтган вақтда, биз, бу 
китобни икки марта қисқартирдик. Ишонинг, янада яхши бўлди.
Шундай экан чеклашдан бошланг. Буюкликка йўл ўртача миқдорда 
яхшиларини ташлашдан бошланади.
 
Эпицентрдан бошланг 
Сиз бирор янги ишни бошлаган вақтингизда сизни турли йўналишга 
тортиб кетувчи бир қатор кучлар мавжуд бўлади. Шундай нарсалар борки
баъзиларини сиз қила оласиз, баъзиларини қилишни хоҳлайсиз, баъзиларини 
эса қилишингизга тўғри келади. Қайсинисини қилишга тўғри келса ўшандан 
бошланг. Эпицентрдан бошланг.
Масалан, агар сиз хот-дог сотиш учун дўкон очишни хоҳласангиз, сиз 
зираворлар, дўконнинг ўзи, номи, расмийлаштирилиши ҳақида қайғурасиз. 
Лекин энг биринчи навбатда сиз бош қотиришингиз керак бўлган нарса бу - 
хот-догнинг ўзи. Хот-дог – бу марказ. Қолганлари иккинчи даражали. 
Эпицентр қаерда жойлашганини аниқлаш учун ўзингизга савол бериб 
кўринг: “Агар мен шуни олиб ташласам, шунда ҳам мен сотаётган нарса 
мавжуд бўладими?” Хот-дог учун дўкон, хот-догнинг ўзисиз хот-дог дўкони 
бўлмай қолади. Сиз пиёз, соус, хантал ва шу кабиларни олиб ташлашингиз 
мумкин. Баъзиларга сизнинг ҳар хил қўшимчалар қўшилмаган сосискангиз 
ёқмаяпти, лекин сизда барибир хот-дог учун дўкон ҳали ҳам бор. Лекин 
биргина хот-догнинг ўзи йўқ бўлса, сизда ўз-ўзидан хот-дог сотиладиган 
дўкон бор бўла олмайди.
Шунинг учун, сизда эпицентр қаерда эканини аниқлаб олинг. 
Тенгламангизнинг қайси қисмини олиб ташлаш мумкин эмас. Агар сиз шу 
нарсасиз ҳам, ёки бошқасисиз ҳам шу ишда қола оладиган бўлсангиз демак 
булар эпицентр эмас. Эпицентрни излаб топинг, унга бор энергиянгизни 
қаратинг ва уни имкониятингиз етгунича мукаммал қилинг. Сиз 
шуғулланаётган бошқа ишларнинг ҳаммаси, мана шу асосга боғлиқ. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling