Русс нашриётига сўз боши


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Унумдорлик 
 
Хомаки битим 
Бизнес дунёси кераксиз хужжатлар билан тўлиб ётибди, улар фақат 
сизнинг вақтингизни ўғирлайди. Ҳеч ким ўқимайдиган докладлар, ҳеч ким 
қарамайдиган диаграммалар, ҳеч ким ҳеч қачон тайёр бўлган маҳсулотни 
ёзиб қўймайдиган рўйхатлар. Бу хужжатларни тайёрлаш учун бутун умр 
кетади, унутиш учун эса бир сония ҳам етади.
Агар сиз бирор нарсани тушунтирмоқчи бўлсангиз, уни ҳаётийроқ қилиб 
тушунтиришга ҳаракат қилинг. Маҳсулотнинг ташқи кўринишини 
таърифлагандан кўра, уни шунчаки чизиб беринг. Бирор нарсанинг овозини 
тушунтиргунча, унинг овозини ўхшатиб беринг. Мавҳумликдан қочиш учун 
қўлингиздан келган барча ишни қилинг.
Хужжатлар ва ҳисоботлар каби мавҳумликлрнинг асосий муаммоси, 
улар хомаки келишувларни яратишади. Юзлаб одамлар бу ёзувларни 
ўқишлари мумкин, лекин уларнинг мийяларида бу юз хил нарса бўлиб акс 
этади. 
Ҳақиқий тушунча кўпроқ ҳақиқатга яқинлашган вақтда пайдо бўлади.бу 
ҳолатни китоб ўқиш билан тақослаш мумкин. Китобни ўқиганда ундаги 
қаҳрамонларни ҳар ким ўзича тасаввур қилади. Фақатгина одамнинг ўзини 
кўрганимизда, биз унинг кўринишини аниқ била оламиз.
Alaskan Airlines “келажак аэропорти”ни қуришга қарор қилаётиб, 
чизмалар ва хомаки лойиҳаларга асосланмади. Унинг ходимлари бир 
омборни ижарага олишди ва унда ўриндиқлар, рўйхатдан ўтиш пештахталари 
ва юк ленталарини шаклини ясаш учун қоғоз қутилардан фойдаланиб
аэропорт макетини яратишди. Кейин эса, аэропортнинг кичик “тимсол”ини 
яратиш ва бутун тизимни ҳақиқий йўловчи ва хизматчилар билан синаб 
кўриш учун, жамоа Анкоридж шаҳрига йўл олишди. Ҳақиқий жараёнга 
яқинлашган, якунланган лойиҳа аэропорт ходимларининг унумдорлигини 
ошишга ва йўловчиларнинг навбат кутиш вақтини жиддий қисқартирди.
Мебел тайёрлаш бўйича энг хурматга сазовор усталардан бири Сем 
Малооф энг нозик, ўйланган барча деталларни стул ва креслоларнинг ишчи 
чизмаларида акс эттиришнинг иложиси йўқ деб ҳисобларди. Унинг 
айтишича: “мен кўпинча тушунмайман, қандай қилиб, искана, эгов ва шу 
каби бошқа зарур асбоблар билан ишлашни бошламай туриб, у ёки бу 
элементни қила олишим мумкин”. 
Биз ҳам айнан ишга мана шундай ёндашсак арзийди. Искана қўлингизда 
– ҳақиқатдан бирор қимматга эга нарсани яратишни бошланг. Бошқа барча 
нарсалар фақат диққатингизни чалғитади. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling