Русс нашриётига сўз боши


Танаффуслар-унумдорлик душмани


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Танаффуслар-унумдорлик душмани 
 
Сиз мунтазам равишда кечгача ва дам олиш кундари уйда ҳам 
ишлайсизми? Бу хеч ҳам катта ҳажмда иш қилаётганингизни билдирмайди. 
Бу, кўпроқ, сиз камдан кам ҳолларда бирор ишни охиригача қилишингиздан 
далолат беради. Бунга сабаб – танаффуслардир.
Ўйлаб кўринг: қайси вақтда сиз ўз ишингизни кўпроқ бажара оласиз? 
Агар сиз кўпчилик бошқа одамларга ўхшасангиз, унда жавобингиз – 
тунда ёки эрта тонгда. Ва тасодиф эмаски, айнан атрофингизда одамлар йўқ 
вақтда.
Соат 14 да одатда одамлар йиғилишда бўлишади, почтага жавоб 
беришади ёки чатда ҳамкасблари билан мулоқот қилишади. Бу елкага уриб 
қўйишлар ва ўзаро тўсатдан уюштирилган йиғинчалар бирор ёмонлик 
келтириб чиқармайди. Лекин аслида, улар маҳсулдорликни камайтиради. 
Танаффусларга нима сабаб бўлаётганининг аҳамияти йўқ. Аҳамиятлиси, 
сизни чалғитишаётгани сабаб, иш бўлмаяпти.
Танаффуслар сизнинг иш вақтингизни бўлади. 45 дақиқа иш – кейин 
эса, телефон орқали гаплашасиз. Яна 15 дақиқа, қарбсизки тушлик вақти 
бўлди. Бир соат ўтар ўтмас, тушликдан кейинги йиғилишга кирасиз. 
Натижада соат кечки олти, ва сизда ўз ишингизни қилишингиз учун бор йўғи 
бир – икки соатгина вақтингиз бўлди. Сиз “старт-тўхташ, старт-тўхташ” 
тартибида муҳим ишларни якунига етказа олмайсиз.
Бунинг учун сизга “алоҳидалик ҳудудига” кўчиб ўтишга тўғри келади. 
Шубҳасиз сиз, ҳаммаси ўзингизга ҳавола бўлган вақтда кўпроқ 
унумдорликка эришасиз. Қачонки сизнинг миянгизни ҳар хил вазифалар 


билан тўлдириб ташлашмаган вақтда, кўпгина ишларингизни охиригача 
бажара олишга қодир бўласиз. (Сиз ҳеч аҳамият берганмисиз, оффлайнда, 
самолётда учаётган вақтингизда, ташқи, асабингизга тегадиганларнинг 
йўқлигидан, кўп нарсаларни қилишга улгурасиз?). 
“Алоҳидалик ҳудудига” тушиш учун маълум вақт ва бошқаларнинг 
аралашуви йўқлиги талаб қилинади. Тез уйқу
10
билан параллел чизиқ 
ўтказамиз: инсон шунчаки бирданига бу пайтга ўтиб қолмайди. Олдинига 
ухлаш керак, кейин эса аста-секин туз уйқу фазаси келади. Кичкинагина 
ташқи таъсир – ва ҳаммасини яна қайтадан бошлашга тўғри келади.
Сиз хотиржамлик ва тинчликка чўмган вақтингиздаги тез уйқуга ўхшаб, 
иш вақтидаги “алоҳидалик ҳудуди” ҳам унумдорликда сиз учун ажойиб 
мўжиза яратади.
Ўзингизга ҳавола бўладиган вақт, ярим тундан кейинги соат бирга тўғри 
келиши керак эмас. Ишда тартиб ўрнатиш керак, масалан куннинг ярми 
(биринчи ёки иккинчи – қайси қулай бўлса) сизнинг ўз ихтиёрингизда 
бўлсин. Масалан, ишни шундай бошқарингки, соат 10дан 14гача ҳеч ким 
бир-бири билан гаплаша олмасин (тушлик вақти бундан истисно). Ёки 
ҳамкасблар билан келишув асосида ҳафтада бир кунни, масалан, пайшанба 
кунини “ёлғизлик вақти” деб эълон қилинг. Муҳими, “алоҳидалик ҳудуди” 
давомийй бўлсин, бу сизни унумдорликнинг тушиб кетиш ҳолатига дуч 
келмаслигингизга ёрдам беради.
Доимий равишда киритилган қоидаларни юритинг ва ўзингиз ҳам 
мулоқотга боғланиб қолишдан ўзингизни олиб қочинг. Бу вақтларда 
хабарлар ёзишуви, телефон қўнғироқлари, e-mailлар ва йиғилишлардан воз 
кечинг. Шунчаки ташқи дунёга тўсиқ қўйинг ва ишга киришинг. Сиз ҳаттоки 
қанчалик иш бажара олишингиздан ўзингиз ҳайрон қоласиз.
Ҳаттоки, одатий кунларда ҳам ҳамкасбларингиз билан биргаликда 
ишдан чалғитувчи воситалар (масалан, телефонда шахсий учрашув) ўрнига, 
дарҳол жавоб берилиши шарт бўлмаган, мулоқотнинг пассив усулларидан 
фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Эсда тутинг: сизнинг кунингиз доимий танаффуслар қамалида қолган, 
сиз уни озоқ қилишингиз керак. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling