Русс нашриётига сўз боши
Улар нима қилаётгани кимни ташвишга солади
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Rework (2)
Улар нима қилаётгани кимни ташвишга солади Шундай қилиб, умумий ҳисобда рақобатчиларги кўп эътибор ажратиш арзимайди. Нима учун? Чунки, рақобатчиларингиз ҳақида қайғуришингиз жуда тез ўсиб, бунга бутунлай шўнғиб кетасиз. Улар ҳозир нима билан банд? Улар кейин нима қилишмоқчи? Бунга қандай муносабат билдирамиз? Уларнинг кичкина ҳаракати таҳлил учун асосий мавзу бўлиб қолади. У доимий стресс ва ваҳимага олиб келади. Бундай фикрлар янги ниҳол учун ёмон ердир. Унинг устига бу фойдасиз иш. Рақобатчилар ландшафти доимий ўзгариб туради. Сизнинг бугунги рақобатчингиз эртангисидан мутлақо фарқ қилиши мумкин. Бу жараён сизнинг таъсир доирангиздан ташқаридадир. Шундай экан ўзингиз таъси ўтказа олмайдиган нарсалар ҳақида қайғуришдан қандай маъни бор? Савдойиларча рақобатчингизни ўрганишнинг ўрнига бор куч эътиборингизни ўзингизга қаратинг. Рақибингиз ҳудудида содир бўлаётган нарсалардан кўра, бурнингиз остида содир бўлаётган нарсалар сиз учун анча муҳимроқ. Бошқа биров ҳақида ташвишга тушишга вақтингизни сарфлаганингиз билан сиз ўзингизнинг ишингизни яхшилай олмайсиз. Рақобатчиларингизга жуда қаттиқ диққат қаратиш билан сиз ўзингизнинг узоқни кўра олиш қобилиятингизни йўқотишда таваккал қиласиз. Сиз миянгизни бошқа фикрлар билан тўлдиришда давом этиб, сиз ҳақиқатдан яхши маҳсулотни бозорга чиқариш имкониятини қўлдан бой бераяпсиз. Визионер бўлиш ўрнига реакционер бўлинг. Бўлмаса сиз, охирида рақибларингизнинг бирозгина бошқачароқ ишланган маҳсулотини тақдим этасиз холос. Агар сиз “iPodкиллер” ёки “кейинги Пакемон”ни яратишни режалаштираётган бўлсангиз унда аллақачон тамом бўлибсиз.сиз рақибларингизга параметрларга кўпроқ эътибор беришларига имконбераяпсиз. Сиз “Apple”ни ўзининг ҳудудида мағлуб эта олмайсиз. Ким қоидани ўрнатган бўлса, уни ютиш қийин. Сиз қоидани ўзгартиришингиз керак, маҳсулотни бирозгина ўзгартириш эмас. Сиз ўзингиздан Apple (ёки ўз саноатингиздаги бошқа бир “йирик балиқ”) устидан “ғалаба” қозона оламанми деб сўраманг. Бундай савол ўз моҳиятига кўра нотўғри. Агар сиз фақатгина бошқаларга ўхшашни хохласангиз, унда бу иш билан шуғулланишнинг нима кераги бор. Агар сиз рақибларингиздан шунчаки кўчириб олсангиз, унда сизнинг мавжудлигингизга сабаб йўқ. Бошқаларга тақлид қилгандан кўра, ўз идеалингиз учун курашиб ўлган афзалдир. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling