Русс нашриётига сўз боши


Маҳсулотингизни диверсификацияланг


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Маҳсулотингизни диверсификацияланг 
 
Агар сиз уддабурон бўлсангиз, одамлар сизнинг қилган ишингизни 
кўчириб олишга ҳаракат қилишади. Бу ҳаёт қонуни. Лекин тақлидчилардан 
ҳимояланишнинг зўр усули бор – ўзингиз маҳсулот ёки хизматингизнинг бир 
қисми бўлинг. Ўзингизнинг ноёб фикрлаш тарзингизни сотаётган 


маҳсулотингизга киритинг. Маҳсулотингизга шундай нарса қўшингки, уни 
бошқалар қўша олмасин.
Zappos.comга қаранг, у миллиардлаб оборотларга эга онлайн оёқ 
кийимлар сотувчиси. Zapposдаги бир жуфт кедалар, Food Lockerники ва 
бошқа сотувчиларники билан бир хил. Zappos ўз директори Тони Шея
11
ни 
хизмат кўрсатиши сифатининг устунлиги билан бошқалардан ажралиб 
туради, бу устунлик компаниянинг ҳар қандай ҳаракати, ҳар бир хизматида 
акс этади.
Zapposнинг мижозлар билан ишлаш бўлими ходимлари хизмат 
йўриқномаси доирасида чеклаб қўйилмаган, улар мижозлар билан қанча 
талаб қилинса, шунча мулоқот қилишлари мумкин. Компаниянинг колл-
маркази (қўнғироқлар билан ишлаш маркази) ва штаб –квартираси бир жойда 
жойлашган, бир-биридан бир неча масофа узоқликда эмас. Ишга 
киришишдан олдин ҳар бир янги ходим тўрт ҳафта мижозлар билан ишлаш 
бўлимида ва бир ҳафта омборда ишлашади. Омбор ҳафтасига етти кун 
тинимсиз ишлайди, чунки, кеч тунда ҳам буюртма қилган мижозлар, эртаси 
куни буюртмасини олишларини таъминлашади. Натижада Zappos шунчаки 
товарларни сотишмайди. Бошқа компаниялар билан таққослаганда у 
бошқалар такрорлай олмайдиган иш қилади ва унинг бизнеси гуллаб 
яшнайди.
Яна бир намуна бўлиб, Polyface компанияси хизмат қилмоқда. У атроф 
муҳитни ҳимоя қилиш ғоясини илгари суради. Вирджиния штатида 
жойлашган хўжалик соҳиби Джоел Салатин компанияни ўзининг қатъий 
ишончига асосан бошқаради. Аслида Polyface ҳеч бир йирик агросаноат 
компанияси қила олмаётган ишни қилаяпмиз деган фикрни сотади. Нарх 
навонинг қимматлигига қарамасдан бундай ёндашиб, Polyface ўз 
қорамолларини комбикорн ўрнига ўтлар билан, ем-хашак билан боқишни 
давом еттираяпти, уларни антибиотиклар билан семиртиришни қўлламаяпти. 
Ташриф буюрувчиларга фермани ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай биносини 
кириб кўришга рухсат берилган (бошқа бир одатий гўшт етиштирувчи 
заводда шу ишни қилишни синаб кўрингчи!). Харидорлар шунинг учун ҳам 
уларни яхши кўришади. Баъзи мижозлар хаттоки, ўзининг оиласига экологик 
тоза гўштни сотиб олиш учун 150 мил масофани босиб ўтишади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling