Русс нашриётига сўз боши
Рақобатчиларингиздан кўра камроқ қилинг
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Rework (2)
Рақобатчиларингиздан кўра камроқ қилинг
Ҳаммамиз биладиган нақллардан бирида шундай дейилган: рақобатчтларингизни орқада қолдириш учун улардан афзалроқ нарсага эга бўлишингиз керак. Агар улар тўртта имкониятни таклиф қилишса, сизда бу таклиф бешта бўлиши керак (ёки 15та, ёки 25та). Агар уларнинг харажати 20 минг долларни ташкил этса, сиз 30 минг доллар сарфлашингиз керак. Агар уларнинг 50та ходими бўлса сизда 100та бўлиши керак. “Совуқ уруш” руҳида доимий устун бўлишга ҳаракат қилиш йўлнинг охирига олиб боради. Қуролланиш пойгаси сиздан катта миқдордаги пул, вақт ва энгергия талаб қиладиган охири йўқ урушга олиб келади. Ундан ташқари сизни доимий ҳимояланишга мажбур қилади. “Ҳимояланган” компаниялар эса олдинга ҳаракат қилиш ҳақида ўйлай олишмайди. Улар 14 Бу сарёғ эмаслигига ишона олмайман.. фақат “орқадаги сана” ҳақида ўйлашлари мумкин. Улар йўл кўрсатишмайди, улар қувиб етишади. Бошқа йўл ҳам борми? Ҳа бор. Рақобатчиларни ютиш учун улардан кўра камроқ иш қилинг. Оддий вазифаларни бажаринг ва уларга қийин ва ёқимсзларини қолдиринг. “Бир қадам кўпроқ” қилишдан кўра “бир қадам камроқ” қилинг. Ортиғи билан бажаргандан кўра охиригача бажармасликни синаб кўринг. Бунга Велоспорт дунёсидан ажойиб бир намунани келтириш мумкин. Илғор велосипед брендлари йиллар давомида юқори технологияли асбоб- ускуналар: уловчи механизми ва ултрацепли дискли тормози бор маунтинбайклар ёки углепластикдан тайёрланган “ҳаммаси кетма-кет” ва ўнта узаткичли енгил йўл велосипедларини ишлаб чиқаришга бор диққатини қаратишди. Бунда велосипедда кўпгина тезликлар: 3, 10, 21 ва ҳ.клар бўлиши керак деб ҳисобланган. Лекин, яқиндагина, ўзининг технологияси камлигига қарамасдан белгиланган узатишга эга велосипедлар машҳурлик чўққисига чиқишди. Бу велосипедларда фақат битта тезлик бор. Бир нечта моделларида қўл тормози ҳам йўқ. Уларнинг афзаллиги шундаки, улар соддароқ, осонроқ, арзонроқ ва қийин парвариш талаб этмайди. Рақобатчиларининг таркибий тўпламидан устун келган омадли маҳсулотга яна бир ажойиб намуна – The Flip, “олиб бор ва суратга ол” форматидаги ультраоддий компакт видеокамера бўлиб, қисқа муддатнинг ичида бозорнинг аҳамиятли қисмини забт этди. The Flip харидорларга тақдим этмайдиган рўйхатга қараб чиқинг: Катта экран йўқ (кичик экран ҳаттоки автопортрет қилишга ҳам имкон бермайди); Фотография қилишнинг имкони йўқ; Касета ёки дискларнинг йўқлиги (видеони компютерга юклаб олишингизга тўғри келади); Меню йўқ; Созлаш йўқ; Видеоизловчи йўқ; Махсус эффектлар йўқ; Қулоқчинлар учун бўлинма йўқ; Линза учун қопқоқ йўқ; Хотира картаси йўқ; Оптик катталаштириш йўқ. The Flip фақатгина бир неча оддий нарсаларни қила олади ва жуда яхши қилади. шунинг учун кўпчилик уни афзал кўради. Ундан фойдаланиш осон ва қизиқ. У катта камерани жойлашнинг иложи бўлмаган жойга сиғади ва уни олдин бирор бир камера ишлатмаган одамлар ҳам ишлата олади. Сизнинг бирор маҳсулотингиз ва хизматингиз камроқ вазифа бажара олишидан уялманг. Уни барчага тақдим этинг. У билан ғурурланинг. Ўз “минимум”ингизни сотишда, рақобатчиларингиз ўзининг узун рўйхатдаги имкониятларини сотгани каби, агрессив бўлинг. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling