Русс нашриётига сўз боши


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Нашр этувчилардан 
 
Роппа-роса беш йил олдин биз мумкин қадар фойдали бўлган, фақатгина 
ишбилармонликка оид китобларни нашр этишни бошладик, бошқа ҳеч 
қандай мавзудагиларини эмас.
Ва дарҳол нимага аралашиб қолганимизни тушундик. Лекин берилган 
ваъдадан қайтмадик. Шунинг учун бошида бир ойда фақат битта китоб 
чиқарардик.
Ҳозирги кунда бизда нашр этилаётган китоблар салмоғи анчагина катта, 
яъни бир қатор психологияга оид нашрлар, тарихий мавзудаги совғабоп 
нашрлар ҳам чоп этаяпмиз, лекин иш юритиш тизимимиз аввалгидек. Биз қўл 
ёзмаларни синчиклаб саралаб чиқамиз ва доимо, яхши, лекин юқори 
даражада фойдали бўлмаганларини яроқсизга чиқарамиз. Ҳар сафар нимадир 
керагидек бўлмайди. 
Баъзиларида махсус аудитория учун мавзуси ўта қисқа, баъзиларида 
матн ўта чалкаш, ўта илмий, яъни, оғир иш кунидан сўнг уларни тушуниш 
анча қийин.
Ёки муаллиф бирор ишнинг уддасидан чиқмаган: бизнес юритиш бўйича 
бошқаларга жуда кўп маслаҳатлар беради-ю, лекин ўзининг бизнесини ҳавас 
қиларли даражада деб бўлмайди. 
Бу китоб борасида бизда ҳеч қандай эътироз бўлмади. 
У нашр этувчилар учун ҳам, ўқувчилар учун ҳам яхши бир туҳфа бўлди.
У нашр этилиши билан АҚШда энг кўп сотилган китобга айланди.
У ҳаётий ёзилган ва бир ўтиришда ўқиб чиқиладиган китобдир. Ҳар бир 
бобда муаллифлар ўқувчининг онгига етказиб бериш учун қанча сўз керак 
бўлса шунчасидан фойдаланишган.
У амалиётда синовдан ўтказилган. Ҳеч бир маслаҳат осмондан 
олинмаган.
У бир вақтнинг ўзида, ишга киришишга туртки беради, довдиратиб 
қўяди, гангитиб қўяди ва тўғри йўлга ундайди.
Ва ниҳоят у қизиқарли - қаранг унда қандай расмлар бор.
Сизнинг бизнесингиз қанчадан буён давом этаётганлиги ва унинг қандай 
ҳажмда эканлиги, ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Китоб эндигина “ўз 
ишимни бошласаммикан” деб ўйлаётганлар (албатта, бир қатор “фойдали” 


маслаҳатларни олишингиз мумкин) ва янги тадбиркорлар учун ҳам, ҳамда 
тажрибага эга бизнесменлар учун ҳам мос келади. Ҳаттоки агар сиз йирик 
заводнинг эгаси бўлсангиз ҳам, эҳтимол бу китобда ўз ишингизда 
фойдаланишингиз мумкин бўлган тамойилларни топишингиз мумкин.
Бу китобни нашр этишимизга асос бўлган яна бир жиҳат шуки, ҳудди 
бизникига ўхшаш ривожланган компаниянинг асосчилари билан умумий 
жиҳатимиз кўп, масалан бизда ҳам улардаги каби 14 киши ишлайди. 37 
signals дастурий маҳсулотидан ҳозирги кунда 3 миллион киши мамнуният 
билан фойдаланишмоқда. Биз эса йилига тахминан 350 минг китоб сотамиз. 
Бу эса тор доирадаги махсуслаштирилган нашриёт учун кам ҳажм эмас. 
Шубҳасиз, сиз ўйлаб кўрган бизнес бирор натижага эришмагани, ёки 
компания ишларни ижобий томонга яхшилаб бўлмагани ҳақида кўп 
эшитгансиз. Айнан шунингдек бизга ҳам ўз вақтида бу ҳақда жуда кўп 
гапиришганди.
Инжинерларнинг фикрича тукли ари уча олмайди, уларнинг 
аэродинамик сифати бунга имкон бермайди деган машҳур чўпчакни 
эслайсизми? Ҳар бир майда тукли арилар бу мураккаб илмий ҳисоб-
китобнинг нотўғри эканлигини осонгина исботлашаяпти. 
Бу китоб бўлажак тукли арилар - компаниялар ва уларнинг бахтли 
эгалари учун. 
Бизнинг бутун гуруҳимиз бу лойиҳа устида иш олиб боришдан катта 
мануният олдик.
Ишонамизки, сиз ҳам бу китобни мамнуният билан ўқиб чиқасиз.
Игор Манн 
Михаил Иванов 
Михаил Фербер 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling