Русс нашриётига сўз боши
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Rework (2)
Нима учун ўсиш керак?
Одамлар “Сизнинг компаниянгизнинг кўлами қандай” деб, сўрашни яхши кўришади. Бу шунчаки оддий суҳбат, улар сиздан жиддий жавоб кутишмайди. Рақам қанчалик юқори бўлса, сиз шунчалик профессионал ва қудратли туюласиз ва зўр таасурот қолдирасиз. Агар сизнинг компаниянгизда 100 тадан ортиқ ходим бўлса: “Ў, зўрку!”-дейишади. Агар сиз кичик компания бўлсангиз сизни: “Ў, бу зўрку!”- деган жавоб кутади. Биринчи жумла хушомад тарзида айтилган бўлса, иккинчиси шунчаки одоб юзасидан. Нима учун бундай? Бизнеснинг муваффаққияти унинг кўлами билан боғлиқми? Нима учун мақсад ҳар доим ҳукмронлик қилиш бўлади? Унинг бундан ташқари яна қандай жалб этувчи жиҳати бор? (“Масштабнинг самараси борасидаги иқтисод”дан ташқари, бошқа жавобларни қидириб кўринг.) “Ўзига муносиб кўлам”ни топишнинг ва доим шундай бўлиб қолишнинг нима ёмон томони бор? Наҳотки, Гарвард ёки Оксфорд ҳақида: “Агар улар ўз кўламини кенгайтиришни бошлаб, бир неча минг профессорларни ишга олиб, унинг устига бутун дунё бўйича ўз кампусларини очишса... ана унда у буюк мактаб бўлган бўларди”,- деган фикр кимнингдир ақлига келса? Албатта, йўқ. Бу ўқув муассасаларининг қимматини биз бошқа меъёрлар билан ўлчаймиз. Нима учун бизнесга баҳо бериш бошқача бўлиши керак? Эҳтимол, сизнинг компаниянгиз учун беш киши энг яхши миқдор бўлиши мумкин. Ёки 40. Ёки 200. Эҳтимол сиз ва сизнинг компютерингиз. Компаниянгиз бир қанча муддат ўтганидан сўнг қандай кўламда бўлишини мўлжал қилишнинг кераги йўқ. Аста секин ўсиб боринг ва ўз ҳиссиётларингизга қулоқ солиб иш тутинг. Баъзи ҳолларда, зарурурати туғилган вақтдан олдин ходимларни ишга олиш, кўпгина компаниялар учун ўлимга тенг бўлиб қолади. Шунингдек компаниянинг ривожланиши кўламини бирданига катта миқдорда ошириш ҳам тўғри бўлмайди, чунки, “ўзингизга мос ўлчам”ни ўтказиб юборишингиз мумкин. Кичик – бу шунчаки ўтиш босқичи эмас. Кичик – бу ўзига хос ажойиб белгилаш нуқтаси. Сиз ҳеч эътибор берганмисиз, кичик бизнеслар катта бўлишга интилган вақтда, катта бизнеслар янада кўпроқ ривожланишга ва яна яхши натижага эришишга интилади? Ягона тўғри йўл мавжуд эмас. Шуни эсда тутингки, қачондир катта бизнесга айланганингиздан сўнг, ходимларни ишдан бўшатмай, иш кўламини қисқартирмай, бизнес юритиш тамойилларини бутунлай ўзгартирмай туриб, бизнесингизни қисқартиришнинг имкони йўқ. Ўсишни тезлаштириш сизнинг мақсадингиз бўлиши керак эмас. Бу гап фақатгина сизнинг ходимларингиз сонига эмас балки, бошқа харажатлар: ижара ҳақи, IT-инфратузилмалари, мебел ва ҳ.к. ларга ҳам тегишли. Ўсиш ўз- ўзича содир бўлмайди, бунга сиз қарор қиласиз. Бизнесингизни ўстиришга ҳаракат қилиб, сиз ўзингизни зўриқтирасиз ва бош оғриғингизни оширасиз. Ҳаражатлар ҳажмини кўпайтириб, сиз бошқариш бир мунча қийин бўлган ва кучли стрессга сабаб бўладиган мураккаб бизнесни ташкил этишга мажбур бўласиз. Ўзингиз хоҳлагандек кичикроқ бизнесга эгалик қилишдан уялмаслик керак. Барқарор, даромадли бизнесни бошқараётган ҳар ким бизнеси каттами, ёки кичикми, бундан қатъий назар ўзи билан фахрланса арзийди. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling