Русс нашриётига сўз боши
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Rework (2)
Бошланиш Янги реал ваоқелик Сизнинг қўлингизда, ноодатий инсонлар учун мўлжалланган ноодатий бизнес-китоб. Улардан баъзилари, ўз бизнесини ишга тушириш ҳақида, ҳали ҳеч орзу ҳам қилмаган бўлса, бошқалари аллақачон ўз бизнесини тузишган ва уни яхши натижалар билан ривожлантириб бормоқда. Бу китоб етук, тажрибали тадбиркорлар, бизнес дунёсининг “А” синфидан ўрин олган уддабурон бизнес намоёндалари учун. Яъни ўзларини яратиш, етакчилик қилиш ва ғалаба қилиш учун дунёга келган деб ҳис этувчи кишилар учун. Бу китоб ғайрати бир оз камроқ кичик бизнес соҳиблари учун. Эҳтимол, улар “А” синфга оид бўлмаслиги мумкин, лекин бизнес уларнинг ҳаётида марказий ўринни эгаллаган. Улар тинимсиз рақобатчиларининг афзалликларини қидиришади ва улардан кўра яхшироқ бажаришга, самаралироқ ишлашга ва улардан ўтиб кетишга уринишади. Бу китоб ўзининг асосий ишига боши билан шўнғиб кетган, лекин ҳар доим ўз лойиҳасини амалга оширишни орзу қилганлар учун. Эҳтимол бу кишиларга ўзи шуғулланаётган иши ёқар, лекин раҳбари ёқмас. Балки улар ўз ишларидан шунчаки зерикишаётгандир. Улар ўзлари ёқтирган иш билан шуғулланишни ва унинг учун ҳақ олишни хоҳлашади. Ваниҳоят, бу китоб ҳали ҳеч қачон ўз бизнесини яратиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган одамлар учун. Эҳтимол, улар бунга қодир эмасман деб ҳисоблашар. Эҳтимол, улар ўзларида бунинг учун етарли маблағ, вақт, дадиллик ва билим етарли эмас деб ҳисоблашар. Балки улар шунчаки таваккал қилишдан қўрқишар. Ҳақиқий сабаб нима бўлишидан қатъий назар бу уларнинг ушбу китобни ўқиб чиқишларига ҳалақит бермайди, чунки ундаги ғоялар мукаммалдир. Бизни янги реал воқелик қамраб олди. Бугунги кунда ҳар ким бизнес билан шуғулланиши мумкин. Олдин қўллаб бўлмаган воситаларни ҳозирги вақтда қўллаш мумкин. Олдин минг доллар турган техналогиялардан ҳозирда арзимаган пулга, ҳатто текинга фойдаланса ҳам бўлади. Икки, уч киши, баъзи ҳолларда бутун бир бўлим бажарадиган вазифани, ҳозирда бир киши ўзи бажаришга қодир бўлиб қолди. Беш йил олдин бўлиши мумкин бўлмаган нарсалар, бугунда оддий ҳолга айланиб қолди. Пул топиш учун ҳафтасига 60/80/100 соатлаб вақтингизни сарфлашингиз шарт эмас, 10-40 соат етарли. Сиз йиғиб қўйган жамғармангизни сарфлашингиз ёки катта таваккалга қўл уришингиз шарт эмас. Сиз ўзингизнинг доимий иш жойингизда ишлаб, ўзингизни таъминлаш учун доимий тушиб турадиган даромадга эга бўлиб, шу билан бирга унга қўшимча равишда ўз бизнесингизни ҳам ташкил этишингиз мумкин, сизга ҳаттоки офис ҳам керак эмас. Бугунги кунда сиз уйда ишлаб туриб ҳам, сиздан минг километр масофа узоқликда яшовчи инсонлар билан биргаликда ишлашингиз мумкин. Ишга бошқача ёндашиш вақти келди. Демак, қани бошладик. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling