Русс нашриётига сўз боши


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Меҳнатсеварлик 
 
Бизнинг 
маданиятимиз 
меҳнатсеварлик 
ҳақидаги 
фикрларни 
рағбатлантиради. Шунинг учун ҳам биз тунда ишловчи одамлар ҳақида кўп 
эшитамиз. Улар ўз навбатида “тунги уйғоқлик”ни яхши деб ҳисоблашади ва 
офисда ухлашади. Ўзини лойиҳа учун қурбон қилганлар “жасорат” медали 
билан мукофотланиши керак деб ҳисобланади. Ҳеч бир ҳажмдаги иш ўта 
катта бўлмайди.
Бундай меҳнатсеварлик мажбурият эмас, балки аҳмоқликдир. Кўп 
ишлаяпсиз дегани, бизнесингизнинг келажаги ҳақида кўп қайғураяпсиз ёки 
кўп иш қилаяпсиз дегани эмас. Бу фақатгина шуни англатадики, сиз кўп 
ишлаяпсиз.
Ўзининг меҳнатга муккасидан кетганлиги оқибатида меҳнатсеварлар 
кўпинча ечимини топганидан кўра кўпроқ муаммо яратишади. Биринчидан 
бу тарзда ишлашни узоқ ва барқарор давом эттиришнинг иложи йўқ. Чунки 
инсон организми бунга мослашмаган. Инсон ҳаддан ташқари ўзини 
уринтириши, ўз имкониятидан ортиқча ишни бажаришга уриниши аввало ўзи 
учун жиддий оқибатларга олиб келади.
Меҳнатга муккасидан кетганлар кўпинча энг асосийсини эътибордан 
четда қолдиришади. Улар кўп вақт сарфлаш билан муаммони ҳал қилишга 
уринишади. Улар интелектуал дангасаликнинг ўрнини қўпол куч билан 
қоплашга уринишади. Бу шунчаки тушунарсиз қарор. 
Меҳнатга муккасидан кетганлар, ҳаттоки, кризисни келтириб 
чиқаришади. Улар янада кўпроқ фойда келтиришга уринишмайди, чунки 
улар асилида ҳам белгиланганидан ортиқ ишлашни яхши кўришади. Улар 
ўзларини қаҳрамонлардек ҳис қилишни яхши кўришади. Улар шунчаки 
кейин кўп ишлашни бошлашлари учун, муаммо яратишади (кўпинча ўзлари 
англамаган ҳолда). 
Офисда жуда кечгача қола олмаганлар эса бу меҳнатсеварлар дастидан 
ўзларини шунчаки номигагина белгиланган вақтини ишлаб бераётгандек ҳис 
қилишади. Бу эса жамоанинг руҳини тушириб юборади, бир қатор 
ходимларда айбдорлик ҳисси пайдо бўлади, иш вақтидан ташқари ишлаётган 
ходимлар олдида худди “орқа стулда ўтирувчи”дек ишга муносабатда 
бўлишларига сабаб бўлади, ҳаттоки бу вақтда ўша меҳнатсеварларнинг 
компанияга арзирли фойдаси тегмаётган бўлсада.


Агар сиз шуғулланаётган ҳар қандай ишда меҳнат қилиш билангина 
бирор натижага эришиш мумкин бўлса, у ҳолда сизнинг баҳойингиз ва 
мулоҳаза юритишингизни баралла мақташ қийин. Сизнинг қарор қабул 
қилиш жараёнидаги баҳойингиз ҳам охир оқибат йўқ бўлиб кетади. Сиз
нималар зўр бериб ишлашга арзийди-ю, нималар арзимаслигини ҳал қила 
олишга қодир бўлмай қоласиз. Ва ҳаммаси чарчоқ ва организмингизнинг 
ҳолдан тойиши билан якунланади. Ҳеч ким роса чарчаган ҳолида тўғри ва 
муҳим қарорларни қабул қила олмайди. 
Аслида меҳнатга муккасидан кетганлар ишни бошқалардан кўра жуд кўп 
қила олишмайди. Улар ўзларини бошқалардан кўра афзалроқ деб 
ҳисоблашсада, лекин бу шуни англатадики, улар кейинги вазифага ўтиш 
ўрнига, фақат ишнинг арзимаган деталларига сайқал бериш учун кўп вақт 
сарфлашади.
Меҳнатга муккасидан кетганлар – қаҳрамонлар эмас. Улар вақтни 
асрашмайди, балки исроф қилишади. Ҳақиқий қаҳрамон аллақачон уйида, у 
ўз ишини тез тугатиш йўлини топган. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling