Рўзибоева Гулхида
Download 314 Kb.
|
406-08
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАЖАРДИ: Рўзибоева Гулхида
Турғунов Иззат Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги З.М.Бобур номлиАндижон давлат университети Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият Махсус сиртқи бўлим МАВЗУ: Мактаб ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини оммавийлаштириш. БАЖАРДИ: Рўзибоева ГулхидаИЛМИЙ РАҲБАР: Зайдинова О. Андижон 2011 Мавзу: Мактаб ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини оммавийлаштириш. Режа: Кириш. Мактабда жисмоний тарбия тадбирларининг мақсад ва вазифалари. Ўқувчилар ўртасида спорт турларини оммавийлаштириш. Жисмоний тарбия дарси ва спорт машғулотларини ташкил этиш. Ўқувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотларини ташкил қилиш. Ўқувчиларни жисмоний ривожланиш даражаларини таҳлил этиш ва назорат қилиш. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг тараққиёти. Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар. Кириш. Мустақиллик туфайли жисмоний тарбия ва спорт юртимиз тараққиётининг барча соҳалари каби давлат сиёсатининг устивор йўналишлари доирасида ривож топмоқда. “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги Қонун, “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор “Оммавий спорт тадбирларини янада кучайтириш тўғрисида” ги қарорлар ва шу соҳага оид бошқа концептуал хужжатларнинг қабул қилиниши, уларнинг босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этилаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Конституцияси “Таълим тўғрисида” ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунларда жисмоний тарбия ва спортга алоҳида урғу берилиши юқорида қайд этилган фикр ифодасидир. Сўнгги йилларда ўзбек спорти ўзининг юксак натижалари билан мамлакатимиз шуҳратини жаҳон ҳамжамияти олдида тараннум этиб келаётганлиги, минглаб ҳалқаро стандартларга мос спорт мажмуалари қад кўтараётганлиги, юртимизнинг турли худудларида энг нуфузли ҳалқаро мусобақаларнинг ўтказиб келинаётганлиги ушбу хужжатларнинг амалий маҳсулидир. Лекин юксак натижаларни қўлдан бермаслик, малакали, рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш тўғридан-тўғри ёш истеъдодли заҳираларни етиштириш билан боғлиқдир. Спорт фаолияти жараёни хозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида жамиятни ўзи олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга юқори талаб қўяди. Кейинги ўн йилликлар ичида замонавий спортда ёшариш жараёни юзага келиоқда. машғулотлар жараёнига кўпроқ ёш спортчиларнинг жалб қилиниши спорт соҳасидаги мутахассисларга катта маъсулият юклайди. Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борада муҳим қадамлардан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга. Юртимизда жисмоний тарбия ва спортга давлат сиёсати миқёсида эътибор қаратилиши, айниқса Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида”ги фармони ва шу фармонни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича ҳукумат томонидан қабул қилинган қарор болалар спортига тамомила янгича ёндашиш, илмий асосланган технологиялар асосида истеъдодли спорт заҳираларини тайёрлаш мактабларини яратиш масалаларини ўртага ташламоқда. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунида “Мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар ва талабалар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, уларда жисмоний баркамоллик эхтиёжини шакллантириш, мактабгача тарбия муассасалари ва ўқув юртларининг асосий вазифаси ҳисобланади” дейди. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги қонунини ҳаётга жорий этиб, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Бунда болалар ва ўсмирлар жисмоний тарбиясига концептуал ёндошиб, узлуксиз таълим тизимида Республика аҳолисининг кўп миллатлилигига таянган ҳолда, ҳар бир мамлакатнинг маданий-маърифий, ижтимоий- иқтисодий талаблари ҳисобга олинган. Республикада “Соғлом авлод учун” дастурининг амалга оширилиши, “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилиши жисмоний тарбия ўқитувчилари зиммасига катта маъсулият юклайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов жисмоний тарбия ва спорт ишларига эътиборни кучайтиришни кўзда тутиб, ўзининг саломатлиги ҳақида шахсан ғамхўрлик қилиб бориш, маданиятини ёшликдан оила, мактаб, маҳалла, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт кўмагида сингдириш керак”, - дейди. Маълумки, спортнинг порлоқ келажаги спорт заҳиралари доирасининг кенглиги ва сифатига бевосита боғлиқдир. Download 314 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling