Рўзибоева Гулхида
Download 314 Kb.
|
406-08
Гандбол. Ўйин Даниядан келиб чиққан бўлиб, бу ўйинни Ордруп шаҳрининг ўқитувчиси Ҳольгер Нильсен томонидан 1898 йил кашф қилинди. Дастлабки йилларда ўйин футбол майдонида ўтказилиб, жамоаларда 11 ўқувчидан ўйналади. Қўл тўпи ўйини жуда тезликда Европада тарқалди. 1928 йилда Амстердамда Гандбол халқаро хаваскорлар уюшмаси - ИГФ ташкил этилди. 1936 йилда у 11х11 шаклда Олимпияда ўйинлари дастурига киритилди. Бир неча йиллар давомида гандболда ўйинчилар кўп иштирок этиши ва қўпол кўриниши билан Олимпиада ўйинлари дастуридан чиқариб юборилди. 1972 йил қўл тўпи ўйини яна Олимпиада ўйинларида ўйнала бошлаганди, энди бу ўйин 7х7 системасида ўйналмоқда. Жамоа асосан 12 ўқувчи бўлиб, майдонда 7 ўқувчи ҳаракат қилади. Ўйинчилар алмаштирилиши чексиз. Қўл тўпи немисча сўздан олинган бўлиб, ганд-қўл, бол-тўп деган маънони билдиради.
Асосий қоидалар: Гандбол ўйинида майдонда олти ўйинчи ва бир дарвозабон иштирок этади. Дарвозабонинг беш метрли майдони бўлиб у шу майдонда тўпни ушлашга хаққи бор. Майдондан ташқаридаги тўпни ушлаш тақидланади. Дарвозабон майдондан сўнг 4 метр ҳужум майдони бўлиб бу ерга ҳужум қилиб кирган ҳужумчини тўхтатиш ва унинг қарши қўпол ҳаракатлар тақидланади. Акс ҳолда етти метрли жарима тўпи белгиланади. Ҳужумчининг тўққиз метрли ҳужум майдонидан ташқарида қўполлик билан тўхтатилса тўққиз метрли эркин тўп узатиш жаримаси белгиланади. Ҳужумчи дарвозабон майдонига кириши ва тўп билан ҳаракатланиши таъқиқланади. Гандбол майдонининг хажми 20 х40 метр. Майдон дарвозабон майдони, 9 метрли жарима майдони ҳужум ва ҳимоя майдонларига бўлинган. Гандбол дарвозаси баландлиги 2 метр эни 3 метр. Гандбол тўпи эркакларники оғирлиги 425 –475 гр, айланаси 58-60 см. Аёллар учун оғирлиги 325-400 гр, айланаси 54-56 см тўплардан фойдаланилади. Гандбол ўйини 2 таймдан иборат. Ҳар бир тайм 25 минут давом этади. Таймлар орасида 15 минут танаффус қилинади. Гандбол мусобақасини хакамлар хаъйати бошқариб боради. Гандбол ўйини техникаси гандболчининг майдондаги асосий жисмоний ҳаракатлари туркуми ҳисобланади. Гандбол ўйинчиларининг майдондаги ўйин фаолиятига қараб майдон ўйинчиси ўйин техникаси ва дарвозабон техникасига бўлинади. Ҳар бир техник ҳаракатлар майдон ўйинчисининг ҳужум техникаси ва ҳимоя техникасига бўлинган бўлиб, бу ерда ҳужум техникаси, майдон жой алмаштириш техникаси ва тўпни олиб юриш техникаларидан иборатдир. Download 314 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling