Рўзибоева Гулхида


Download 314 Kb.
bet7/13
Sana11.01.2023
Hajmi314 Kb.
#1089243
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
406-08

Ҳаракатли ўйинлар: Кичик мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбиясининг асосий воситаси бўлиб ҳаракатли ўйинлар ҳисобланади. Ҳаракатли ўйинлар бир неча педагогик вазифаларни ҳал этади:
а) таълимий, б) мустақил ҳаракатланишлар, в) фаол жисмоний ҳаракатлар, г) ихтиёрий табиий ҳаракатлар, д) шароитларни кескин ўзгариб туриши, е) янги ҳаракатларни яратиш, ж) гуруҳдагилар билан ҳамкорликда ҳаракатланиш, з) ўйин вазифаси учун зарур ҳаракатлар.
Ҳаракатли ўйинлар бир неча турларга бўлинади.

  1. Тақлидий ўйинлар-ҳайвонлар, ўсимликлар, табиат ҳодисаларига тақлид қилиб ўйналадиган ҳаракатли ўйинлар.

  2. Гуруҳ ўйинлари – гуруҳ бўлиб ўйналадиган, ашула, шеър ва мусиқа жўрлигида ўйналадиган ҳаракатли ўйинлар.

  3. Эстафета ва мусобақа ўйинлар – буюмлар ва буюмларсиз ўйналадиган ҳаракатли ўйинлар.

Тақлидий ўйинлар мактабгача ёш болалар ҳамда бошланғич синф ўқувчилари билан ўтказиш учун энг қулай ўйинлардан ҳисобланади. Бу ўйинлар болаларни жисмоний ривожланиш билан бирга ақлий ва аҳлоқий сифатларини тарбиялашга, дунё қарашларини кенгайишига катта таъсир кўрсатади. Гуруҳ ўйинлари бошланғич синф ўқувчиларини индивидуал жисмоний қобилиятларини намоён қилишга, ҳамда жамоа билан бирга ҳамкорликда ҳаракатланишга асос бўлади. Бу билан ўқувчиларнинг аҳлоқий сифатларидан ботирлик, жасурлик ва мустақил фикрлаш фазилатлари шаклланади. Гуруҳ ўйинларига бир ва бир неча ўқувчилар бўлиб, гуруҳларда ўйналадиган ўйинларни киритиш мумкин.
Эстафета ва мусобақа ўйинлари, ўқувчиларининг жисмоний фазилатларини, жисмоний қобилиятларини ривожлантириш, ҳаракат малака ва кўникмаларини такомиллаштиришни таъминловчи ҳаракатли ўйинлардир. Бундай ўйинлар мусобақалар ва эстафеталар шаклида ўтказилади. Эстафеталар тўплар билан, гимнастик машқлар билан, енгил атлетика машқлари билан ўтказилиши мумкин. Мусобақаларда эса куч, чидамлилик, тезкорлик, чаққонлик ва эгилувчанлик намоён этилувчи жисмоний машқлар бажарилади. Югуриш, сакраш, улоқтириш, осилиш, тирмашиб чиқиш ва ҳ, к.
Ҳаракатли ўйинлар сифатида ҳалқимизнинг анъанавий миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш ҳам бу ёшдаги ўқувчиларни жисмоний фазилатлари, ҳаракат малака ва кўникмалари билан бирга миллий аҳлоқий тарбиясини ҳам таъминлайди.
Футбол - ҳалқ севган ўйин. Футбол қадим замонда пайдо бўлган, озгина бўлса ҳам футболга ўхшаш тўп ўйини 180-йилда тилга олинди. 1913 йилда Англия подшоси Эдуард 2 шаҳар ичкарисида футбол ўйнашни таъқиқлади. Италияда футбол биринчи бор 1400 йилда тилга олинган. Оёқда тўп ўйнаш бўйича биринчи галда инглиз коллежлари 1863 йили футбол ассоциацияси тузадилар ва юмалоқ тўпни фақат оёқда ўйнашни расмий қарор қиладилар. Шундай қилиб 1863 йилда футбол ўйини вужудга келди. Футбол ватани – Англия. Футбол сўзи инглизча бўлиб, фут-оёқ, бол-тўп деган маънони билдиради. 1904 йилда Ҳалқаро футбол федерацияси (ФИФА) тузилди. Ҳозир унинг составида 143 мамлакат бор. 1954 йилдан бери Европа футбол Иттифоқи УЕФА ҳам билан биргаликда ишлаб турибди. Унга 34 та мамлакат аъзо. 1960 йилдан Европада ҳар 4 йилда миллий терма жамоалар турнири ўтказиладиган бўлди. Ҳар йили 18 март футбол байрами куни нишонланади.
Тўп: бу ўйинда қўлланиладиган спорт анжоми. У қатъий думалоқ шаклида бўлиб, юқори сифатли чармдан тайёрланади. Тўпнинг вазни 320-390 гр. Унинг айланаси 68-71 см. Ҳар бир расмий ўйин олдидан ҳакам тўп вазнини қолип орқали айланасининг тўғрилигини текширади. Тўпни рангги турлича бўлиши мумкин. Агарда футбол майдони қорли бўлса-қорамтир (тўқ сариқ ёки қизил) тўпда, оддий вазиятларда эса қора аралаш оқ рангли тўпларда ўйнаш тавсия этилади. Қандай тўпда ўйнашни ҳакам танлайди.
Майдон: Табиий чим босилган, ҳажми 90х110 м. Чизиқлар қалинлиги 8 см. Майдон ҳимоя, ҳужум ва дарвозабон майдонларига бўлинган.
Асосий қоидалар: тўпни атайлаб қўл билан ушлаш, ҳужум ва ҳимояда қўпол ҳаракатлар қилиш таъқиқланади. Майдонда 10 ўйинчи ва бир дарвозабон бўлади. Уларнинг нечтаси ҳимоячи ва ҳужумчи бўлишлари ўйин тактикасига мувофиқ белгиланади. Матч 2 тайм давом этади. Ҳар бир тайм орасида 10 минут танаффус берилади. Заҳирадаги ўйинчиларни ўйинга туширишга рухсат эталади. Ўйинни Арбитр бошқаради. Кубок туринирларидаги ўйинларида дуранг ҳисоби қайд қилинса, ғолибни аниқлаш

Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling