С.Г. Кайпназаров томонидан яратилган
«FIZIKA II” электрон дарслигига
ТАҚРИЗ
Ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиши натижасида таълим жараёнида интернет технологияларининг кириб келиши, билим олиш сифатини оширишга сабаб бўлмоқда. Хусусан, Физика курсини ўзлаштиришда анъанавий равишда китобда берилган ходиса, жараёнларнинг назарий ва амалиётига тегишли маълумотларни ўқиб ўрганишда ўзини-ўзи назорат қилиш қийин масала ҳисобланади. Интернет технологиялари орқали олинган билимларни ўзлаштириш ва назорат қилиш имконияти жуда юқоридир.
Ушбу электрон дарслик мамлакатимизда ва хорижда яратилган ўқув-услубий адабиётлардан ва www.ziyonet.uz, www.my.estudy.uz, www.fizika.uz, www.learning.zn.uz, https://edx.org, https://coursera.org, https://www.khanacademy.org, https://phet.colorado.edu интернетнинг расмий таълим сайтларидан фойдаланилди.
. Қорақалпоқ тилида яратилган электрон дарслик техника йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида жорий этилган кредит тизимидаги “FIZIKA II“ курси қуйидаги: тебранма ҳаракатлар ва тўлқин ҳодисалари, оптика, қаттиқ жисмлар физикаси, ярим ўтказгичлар физикаси ва атом ядроси физикаси бўлимларидан иборат бўлиб, жами 15 та мавзуларни ўз ичига олади, хусусан расмлар, формулалар, жадваллар, амалий машғулотлар, тест саволлари ва педагогик дастурий воситаларни ташкил этади.
Юқорида келтирилган маълумотларни эътиборга олиб С.Г.Кайпназаров томонидан қорақалпоқ тилида яратилган «FIZIKA II” электрон дарслигидан самарали фойдаланишни ва унга вазирликнинг чоп этиш учун гувоҳномани олишга тавсия этаман.
ҚДУ “Яримўтказгичлар физикаси”
кафедраси доценти, физика-математика фанлари номзоди __________________________________________
|
М.Шарибаев
|
"___"___"______"
Do'stlaringiz bilan baham: |