Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Селекциясининг дастлабки материали ва методлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Селекциясининг дастлабки материали ва методлари. Қалампир
селекциясида дастлабки материал тариқасида жайдари навлардан, шунингдек жақон коллекцияси ва дурагай нопуляцияларнинг сунъий чатиштиришдан олинган селекция навларидан фойдаланилади. Мамлакатимизда районлаштирилган навнинг биттаси жайдари навни яхшилаш йўли билан, учтаси коллекция намуналаридан танлаш йўли билан, иккитаси - дурагай авлодлардан танлаш йўли билан олинган. Қалампир устида олиб бориладиган селекция ишида полиплоидия, экспериментал мутагенез методлари билан, шунингдек тўкималар культура қилиб ўстириладиган турли усуллар билан дастлабки материал олиш мумкин. Лекин мана шу методлар билан олинган дастлабки материал асосида яратилиб районлаштирилган қалампир навлари ҳозирча йўк. Дастлабки селекция популяцияларини олишнинг асосий усули жайдари навлар ва селекция йўли билан етиштирилган формалардан фойдаланиб, тур ичида дурагайлашдан иборат бўлиб қолмоқда. Юқорп хосилдорликха қаратилган селекцияда, Т. К. Ҳолмуминов тадқиқотлари кўрсатиб берганидек (1996), ватанимизда селекция йўли билан етиштирилган Заря Востока нави ва Рубиновий, Поҳароқ Модцови, Венти деган хорижий навлар каттагина диққатта сазовордир. Мевалари йирик бўлиши билан ажралиб турадиган коллекция намуналаридан, чунончи, Колоколчик Файсаиа (К-4443), Местний из Кении (Е-4342), Каска гросса (К- 4009), Хиякума (К-3940) намуналаридан ҳам шу мақсадда фойдаланиш мумкин. Меваларида қанд моддаларининг миқдори кўп бўладиган навларни етиштиркб чиқариш учун Каска гросса, Хиякума, Коллеж Лаж Грини (К- 1997), Ратунда, Гольбен урнат (К-4028), Пикколо квадрато де Кенете (К- 4321), Гранат (К-4414), ОВ ЪегсЛпф РСК (К-2341), С витамини кўп бўладиган навларни яратиш учун эса - Моравска овошчна (К-1 44), Ретунда ва Пиккало квадрото де Венете, Победитель, Коллеж Лаж Гринн, Юбилантка навлари, Желтий крупний Толстостенний, Находка навлари дастлабки материал бўлиб ҳисобланади. Т. К. Ҳолмуминов маълумотларига Қараганда (1996), бизнинг шароитларимизда Белл бай, 35 тип Бабура, Рубиновий, Венти, Поҳароқ Модцови, Ласточка навлари мевалари таркибида қуруқ моддалар ва қандлар миқдори кўп бўлиши билан таърифланади ў (буларнинг таркибидаги қуруқ моддаларнинг миқдори 10-12 ва қанд моддаларнинг миқдори - 4,3-5,9 фоизга боради). Венти, Рубиновий, Поҳароқ Молдови, Заря Востока навлари бизнинг шароитларимизда бир қанча белгилари жиҳатидан механизмлар ѐрдамида йиғиб-териб олишга боп келади (Т. К. ьр Ҳолмуминов, 1996). Касалликларга чидамли навларни етиштириш учун вертициллиоз оулиш касаллигига иммунли навлар - Цецейский (К-1897), Майкопский 470 (К- 1282), Вилакрупна бобура (К-38вв), в Толстостенний (К-1881), Златка медал (К-4237), Рavitot сесеi, 241Volenciano навлари, макроспориозга чидамли навларни етиштириб чиқариш учун эса - Перфекмен Бялл крупна бобура, Данеб Толстостенний, Каска гросса, Хиякуме навлари дастлабки материал бўлиб хизмат қила олади. Калампирни чатиштиришда ҳам, худди помидорни чатинггирищцаги билан бир хил методлар қўлланилади. Гулларни бичиш ишлари ривожланган шона фазасида, чанглаш иши эса, гул бичилган куннинг ўзHfla очилиб турган ота ўсимлик гулининг чангги билан ўтказилади. Чангланган гуллар пахта билан ўраб қўйилади (изоляция). Гул очилишига бир кун қолганда ва гул очилганидан кейин бир кундан кечиктирмасдан туриб йиғиб олинган гул чангги яшашга ҳаммадан Кўpa кддир бўлади. Чиқадиган дурагайлар сонини кўпайтириш учун эркак стериллик генига эга формалардан фойдаланиш ўринлидир. Дурагайлашда қуйидаги белгилар устунлик қиладиган (доминант) бўлади: гулининг - бинафша ранги оқ, ранги устидан, мевасининг яшил ранги малла ранг-оқ туси, қизил ранги - сариқ ва жигарранг туси устидан, аччиқ мазаси - чучук мазаси устидан, мевалари сонининг кўп б5чгаши улар сонининг кам бўлиши устидан, тезпишарлиги кечпишарлиги устидан, Тупининг баланд бўйлилиги паст 6ÿiuiœiHra устидан доминант бўлади. Тупининг шакли, барги ва мевасининг катта- кичиклиги, шакли оралиқ тарзида наслдан наслга ўтиб боради. Қалампир устидаги селекция ишларида дастлаб оилавий танлаш, ишнинг якунловчи паллаларида эса, ялпи танлаш усуллари қўлланилади. Селекция жараѐнининг то бошидан охиригача дурагай авлодлар Кўп сонли белгилари б)шича ва энг ҳолисона методларни қўлланиб туриб баҳолаб борилади. Калампир четдан чанглана оладиган бўлгани муносабати билан бу экиннинг ҳар ҳил намуналарини бошқа экин делянкалари билан ажратиб Қўйиш керак. Намуналарни кўпайтиришда фазовий изоляция ѐпик ерларда камида 600 м, очиқ ерларда эса - камида 1,5 км бўлиши керак. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling