Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Гуллаши, мева ва уруғлар тугишининг биологияси


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Гуллаши, мева ва уруғлар тугишининг биологияси. Бақлажонда 
шоналар пайдо бўлиши майсалари униб чиққанидан бошлаб ҳисоблаганда 
60-65 кундан кейин, гуллаш эса 90-100 кундан кейин бошланади. Бақлажон 
гуллари осилиб турадиган, икки жинсли, бир- бирига қўшилиб кетган 5-7 
гулбаргли бўлиб, якка-якка жойлашган ѐки барг қўлтиқҳарида 2-5 тадан 
гажак Тўпгулларга Тупланган. Чангчилари бешта, конус кўринишида 
жойлашган сариқ рангли, йирик ва чўзиқ чангдонлари бор. Устунчаси битта, 
устки Тугунчали. Бир Туп ўсимликда 2 тадан 25 тагача гул бўлади. 
Бақлажон ўзидан чангланадиган ўсимликдир, лекин хаво иссиқ бўлиб 
турган пайтларда хашаротлар ѐрдамида четдан чангланиши Ҳам мумкин. Гул 
чангдонлари ва тумшуқчаси гул очиладиган вақтга келиб, чангланишга тайѐр 
бўлиб туради. Ҳаво исиб кетган пайтларда гуаларининг очилиши сўсаяди. 
Ҳар қайси Туп ўсимликда бир йўла 1- 3 та гул очилади. Шона пайдо 
бўлганидан то гул очилгунича орадан Ю-25 кун ўтади. Гуллари эрта саҳарда 
очилади ва ўрта ҳисобда 18 соат давомида очилганича тураверади. 
Тугунча уруғланганидан бошлаб то меваси техник жиҳатдан етиладиган 
пайтгача 35-40 кун, биологик етуклик даврига киргунича 65-90 кун ўтади. Ёш 
мевалари бемаза, чунки таркибида талайгина миқдорда кислотал ар (10,7 
мг/кг) ва ошловчи моддалар (10,3 мг/кг) бўлади, 30-40 кундан кейин, яъни 
мевалар ўсишдан тухтаганидан сўнг уларнинг таркибидаги кислоталар 
миқдори 1,3 мг/кг гача, ошловчи моддалар. миқдори 1,5 мг/кг гача камаяди, 
қанд моддаларининг миқдори эса 12 г/кг дан то 30 г/кг гача кўпаяди. 
Мевалари расо етилганида ранги ўзгариб, бўзранг-яшил, сариқ, ва жигарранг 
бўлиб қолади. Мевасининг эти дағаллашиб, аччиқ ва еб бўлмайдиган бўлиб 


боради. Мевалари биологик жиҳатдан расо етилганида уруғлари котиб, 
унувчанлиги энг юқори даражага етади. Битта мевада 220-350 дона уруғ 
шаклланади. 
Меваларидан чиқадиган уруғлар миқдори 1,5-2 фоизни ташкил этади. 
Бақлажон уруғлари ясси, думалоқ, ялангоч, бўзранг-сариқ тусда бўлади. 1000 
дона уруғ оғирлиги 3,5-4 г ни ташкил этади, 1 г да 250- 300 дона уруғ бўлади. 
Баклажон уруғлари етарли даражадаги унувчанлигини 2-3 йил давомида 
сақлаб боради. 
Баклажон уруғлари нав сифатларига кўра учта нав тоифасига, экинбоплик 
сифатлари бўйича икки синфга бўлинади. Биринчи тоифа уруғларнинг нав 
тозалиги камида 98 %, иккинчи тоифа уруғларнинг нав тозалиги камида 97 % 
ва учинчи тоифа уруғларнинг нав тозалиги камида 92% бўлади. Аралашиб 
қолган бошқа навлар ва тасодифий дурагайларнинг йўл ққўйиладиган энг 
катта миқдори 1 фоиздан ортмаслиги керак. Экинбоплиги жиҳатидан 
биринчи синфга кирадиган уруғлар унувчанлиги камида 78%, тозалиги - 
камида 98%, бошқа ўсимликлар уруғларининг миқдори кўпи билан 0,2% 
бўлиши керақ иккинчи синф уруғларида бу кўрсаткичлар тегишлича 60, 95 ва 
кўпи билан 0,5% ни ташкил этади. Бақлажон уруғларининг кондицион 
намлиги - 11%. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling