Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Селекциясининг дастлабки материали ва методлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Селекциясининг дастлабки материали ва методлари. Бақлажон
селекцияскда районлаштирилган жайдари навлардан, жаҳон коляекцияси намуналари ва селекция йўли билан яратиладиган популяциялардан дастлабки материал тариқасида фойдаланилади. Селекция популяцияларини полиплоидия, сунъий мутагенез, тўқдмалар қўльгураси методлари билан яратиш мумкин. Бироқ селекция билан популяциялар яратишнинг энг қулай ва кенг расм бўлган методи сунъий чатиштириш бўлиб қолмоқда. Фўзариоз сўлиш касаллигига чидамлиликни юзага келтиришга қарашилган селекцияда бу касаллик билан кам касалланадиган Нью блэк бьюти, Экстра ели пепл (К-833), Виолетте Лан (К-314), Пинца (К-708), Блэк бюти (К-2), Донецкий урожайний навлари, вертициллез сўлиш касаллигига чидамлиликка қарашилган селекцияда эса - Стойкий, Длинный фиолетовий 239, Юбилейний, Мелонгана лунча (К-672) навлари яхши!ина дастлабки материал бўлиб хизмат қила олади. Қалампир устидаги селекция ишларида қандай метод ва усуллар қўлланиладиган бўлса, бақлажон селекциясида кам худди шунд&й метод ва усуллар қўлланилади. Бироқ, чатиштириш техникасининг бир оз фарқи бор. Чатиштириш учун Тупгулнинг йирик шонаси танлаб олинади-да, қолган гуллари ва шоналари юлиб ташланади. Бичиш иши шона ўзига хос тусга кириб, очилишига бопотаган махадца ўтказилади. Чанглаш гулни бичиш билан бир вақтда ѐки эртаси куни амалга оширилади. Чангни янга узилган гулдан олиш ѐки чанглашдан бир кун илгари йиғиб олиб, уй ҳароратида куритиб қўйиш мумкин. Чанг даво ҳарорати 20-22°С ва нисбий намлиги 55- 60% бўлган шароитларда сақланадиган бўлса, яшаш кобиянига 8-10 кун давомида зиѐн-захмат етмайди. Лекин янги очилган чангдонлардан олинган чанг ишлатилганида натижалар ҳаммадан яхши бўлиб чиқади. Чангланган Пўалар пахта ѐки мум қоғоз, бўз, доқа, капрон халтача билан уралади-да» бу халтачаларга ѐрликҳар бойлаб қўйилади. Изоляторлар чанглашдан 5-6 кун ўтганидан кейин олиб ташланади. Бақлажоннинг бичилган гуллари селекция ишида баъзан изоляцияланмайди. Гулларни уларнинг ўзидаги чангдонлари очилмасидан туриб, бичмасдан чанглаш усули ҳам қўлланилади. Чатиштириш учун ота-она жуфтларини танлаб олишд а қуйидаги белгилар баклажонни дурагайлашда устун бўлишини ҳисобга олиш лозим: тўтшнинг бинафшаранг туси оқ тусидан, силлиқ меваси ковургали мевасидан, мевасининг яшил эти оқ; этидан, аччих мазаси аччиги йўқлигидан, тезпишарлиги кечпи- шарлигидан, Тупининг баланд бўйлилиги паст бўйлилигидан устун туради, яъни доминант бўлади. Тупининг ѐйилаб ўсиши, поясининг йўғон-ингичҳалиги, барг ва меваларининг катта-кичиклиги ва шакли, мевасидаги уруғларининг сони оралиқ, тарзда наслга ўтиб боради. Худди қалампир селекциясида бўлганидеқ бақлажон устидаги селекция ишида ҳам, аввал оилавий, кейин эса, ялпи танлаш усуллари қўлланилади. Дурагай авлодга тўхтовсиз баҳо бериб борилади. Баҳоланадиган белгилар сони селекция жараѐнининг охирларига келиб кўпайиб қолади, буларга бериладиган баҳоларнинг ҳолислиги Ҳам ортади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling