Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


 Итузумдошларга мансуб экинлар уруғчилиги


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

4. Итузумдошларга мансуб экинлар уруғчилиги 
Уруғлик экинларни етиштириш технологияси. Помидор, қалампир ва 
бақлажон бизнинг шароитларимизда хаѐтининг биринчи йилида уруғ 
берадиган бир йиллик ўсимликлар тариқасида экилади. Шу сабабдан 
уруғликка экиладиган экинларни етиштириш технологияси ҳам, овқатта 
ишлатиладиган экинларни етиштириш технологияси ҳам, асосан бир хил. 
Ўсимликларнинг касалликлар билан зарарланишини камайтириш учун 
уруғликка мўлжалланган экинлар кейинги уч йил ва бундан кўра кўпроқ 
вақтдан бери итузумдошлар оиласига мансуб экинлар эқилмаган учаскаларга 
жойлаштирилади. Уруғликка мўлжаланган помидор, қалампир ва бақлажон 
экинлари бедадан бўшаган ерларга ѐки органик уғитлар билан ўғитланган 
экинлар (карам, бодринг, полиз экинлари) дан кейин экилади, 
Уруғи олинадиган қалампир ва бақлажон кўчатидан етиштири- лади
помидор эса, кўчат қилиб ҳам, кўчатсиз, яъни уруғидан экиб Ҳам 
етиштирилади. Агар қўлда етарли миқдорда уруғ бўлса, помидорни уруғидан 
экиб етиштириш кўпроқ ўринли бўлади, чунки бунда мехнат сарфи камаяди 
ва олинадиган уруғ таннархи бир қадар пасаяди. Хўжаликда дастлабки 
уруғлар миқдори кам ѐки жуда қимматли навлар кўпайтириладиган бўлса, 
Уруғлик экинни кўчатидан етиштиришнинг маъноси бор. Уруғидан 
етиштириладиган помидор Тупроқнинг юмшоқ, бегона ўтлардан ҳоли ва 
яхши тайѐрланган бўлишига айникса мухтож бўлади. 
Уруғлик экинлар учун ерни тайѐрлаш, уларни экиш ва экинларга 
парвариш қилиб бориш технологиясининг асосий элементлари овқатта 
ишлатиладиган экинларни етиштириш технологиясидаги билан бир хил
лекин улар қатъий тавсия этиладиган муддатларда, анча синчиклаб ва 


сифатли қилиб бажарилиши керак. 
Помидор меваларининг етилиши одатда анча ўзоқ, вақтга чўзи- лади, шу 
муносабат билан меваларнинг тезроқ етиладиган бўлиши учун биологик 
фаол моддалар ишлатилади. Ҳаммадан кўра кўпроқ расм бўлган ана шундай 
препарат гидрелдир. Баъзан этифонат кислотанинг бошқа унумлари кам 
ишлатилади. Тупроқ ва ўсимлик- лар организмида бу моддалар парчаланиб, 
меваларнинг етилишини тезлаштирадиган фосфатлар, хлоридлар, азот ва 
этилга айланади. Препаратларнинг помидор меваларининг етилиш жараѐнига 
бевосита таъсир ўтказиб, уни қанчалик жонлантириши меваларнинг етил- 
ганлик даражасига боғлик. Препаратлар билан ишлов бериш вақтида мевалар 
қанчалик кам етилган бўлса, улар бу препаратларнинг таъсирига шунчалик 
кўпроқ бериладиган бўлади. Гидрел фақат шаклланиб олган меваларнинг 
етилишини тезлаштира олади. 
Помидор меваларининг 60-70 фоизи тўла шаклланиб олган ѐки уларнинг 
20-30 фоизи етилган даврда препарат билан ишланади. Препаратни ишлатиш 
нормаси 1,5 кг/га. Препарат ишлатилганидан кейин унинг қолдик миқдори 
10-15 кунга келиб бутунлай йўқолиб кетади. Шунинг учун ҳосили 
янгилигича истеъмол қилинадиган экинларни бундай препаратлар билан 
ишлаш тавсия этилмайди. Гидрел пуркаш меваларнинг етилишини 1-2 
кафтага тезлаштиради, олинадиган уруғларнинг экинбоплик ва ҳосилдорлик 
сифатларига ѐмон таъсир ўтказмайди, лекин уруғлар чиқишини кўпайтиради. 
Ўзбекистонда иссиқхоналарда етиштириш учун қорижда селекция йўли 
билан яратилган биринчи авлод дурагайлари районлаштирилган. Бу 
дурагайларнинг уруғлари бизда етиштирилмасдан, балки оригинаторлардан 
олиб келинади. 
Иссиқхоналар учун мўлжалланган жайдари помидор навларининг 
уруғлари маналлий шароитларда етиштирилади. Суперэлита ва элита 
уруғлари, бу экинлар қандай иншоотларга мўлжалланган бўлса, ўша турдаги 
иншоотларда олинади, бу экинлар шу навларнинг товар экинлари учун 
белгиланган муддатларда экилади. Биринчи репродукция уруғлари, улар 


қандай иншоотларга мўлжалланган бўлса, ўша хилдаги иншоотларнинг ўзида 
олинади-ю, лекин Кузги- Қишки мавсумларга қулай келадиган муддатларда 
экилади. 
Помидор экинларининг апробацияси 90 фоиз ўсимликларнинг биринчи 
Тўпгулида етилган мевалар бўлганида ўтказилади. Нав тозалаш ишлари экин 
орасида аралашмалар ва касалланган ўсимликлар топилган сайин 
апробациядан олдин ва кейин бир неча марта ўтказилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling