Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Пиѐз уруғчилиги. Пиѐз уруғчилиги навининг биологик хусусиятлари ва
табиий шароитларга қараб бир неча йилга чузилади. Пиѐзнинг аччиқ; ва ярим аччиқ; навлари экиладиган бир мунча шимолий мамлакатларда бу экин уруғчилиги 3 йилни олади. Бу ерларда биринчи йили уруғлардан майда (диаметри 2 см ча бўладиган) пиѐз - уруғлиқ иккинчи йили ундан она пиѐз ва учинчи йили уруғ олинади. Баъзи жойларда экиладиган уруғлик икки йил давомида етиштирилади ва уруғчилик иши 4 йилни олади. Жанубий минтацалар, жумладан, Ўзбекистонда уруғчилик ишлари икки йил давомида олиб борилади. Биринчи йили уруғлардан ерга кдцаладиган, яъни уруғлик пиѐзлар етиштирилади-да, уруғ олиш учун иккинчи йили шулар экилади. Мамлакатимизда биринчи йили уруғлик пиѐз етиштириш технологияси озукдбоп пиѐз етиштириш технологиясидан фар?; кдлмайди. Лекин барча агрономия усул-амаллари анча синчиклаб ва энг маъқул муддатларда бажарилади. Пиѐз уруғчилигининг вазифаларидан бири пиѐзнинг сақлашга яроқлилигини яхшилашдан иборат эканлигини хцсобга олиб, урўйшк пиѐз олишда экин эрта баҳор ва кузги муддатларда экилади. Августда эқилган пиѐз яхши сакданмайди, шунинг учун бундай пиѐз фақат овқатга ишлатилади ва ундан уруғликка пиѐз олинмайди. Вегетация даврида нав тозалаш ишлари ўтказилиб, пиѐзининг ранги ва шакли жиҳатидан навга хос бўлмаган аралашмалар, шунингдек касал теккан ўсимликлар олиб ташланади. Иигим-терим олдидан апробация ўтказилиб, экиндаги аралашмалар апробатор тавсиясига кўра олиб ташланади. Уруғлик пиѐзни йиғиштириб олиш учун КТН-2Б, КСТ-1,4 маркадаги элеваторли навлаш машиналаридан фойдаланилади ѐки ҳосил қулда навлаб олинади. Бундай машиналар бўлмаганида пиѐзни ловлаги, картошка навлаб оладиган, гўзапоя йиғиштирадиган ва бошқа машиналар билан навлаб олса бўлади. Йиғиб олинган пиѐз 10-12 кун давомида хирмонда қуритилади, шундан кейин палаги кесиб ташланади- да, пиѐзни ПСЛ-6, ОВЛ-6 ва СЛС-7 марҳали машиналарда сараланади. Пиѐз ҳосилини йиғиб-териб олиш ва теримдан кейин ишлаш юмушларини тўла механизациялашда Л КГ-1,4 маркадаги галвирли пиѐз навлагич ва пиѐз билан Шолғомга механизмлар ѐрдамида цушимча ишлов берадиган ПМЛ-3 марҳали линиядан иборат машиналар мажмуасидан фойдаланилади. Л КГ-1,4 марҳали пиѐз навлагич машина ўсимликларни навлаб олиб, галвирга кўтаради- да, Тупроқдан тозалайди ва пиѐзлари обдон етилиб, қўриб олиши учун даланинг ўзида уларни Туп-Туп қилиб ѐйиб кетади. Бир неча кундан кейин пиѐзни палаги билан бирга йиғиб олиб, транспортга ортилади. Пиѐз билан Шолғомга механизмлар ѐрдамида қўшимча ишлов берадиган ПМЛ марҳали линияда пиѐз тозаланиб, сараланади ва товар қондициясига етказилади. Урувликка мўлжалланган пиѐзлар баҳор ѐки кузда эқилган экин ҳосилидан ажратиб олинади. Буларни сентябрнинг охирларида ѐки қишда сақлаб қўйилганидан кейин эрта баҳорда далага экилади. Кўпайтириш учун шакли жиҳатидан мазкур навга типик бўлган, пўсти куруҳ ўртачадан катта ва йирик (диаметри 7-10 см келадиган) ҳамда яхши етилган пиѐзлар ажратиб олинади. Ажратиб олинган пиѐзлар 10-15 кун давомида ҳавода яхшилаб Қуритилади. Уруғлик пиѐз хавосининг ҳарорати 2-6°С ва намлиги 75-80% бўлган махсус биноларда 30-50 см қалинликдаги хатлам қилиб стеллажларда сақланади. Далага экишга 3-4 ҳафта қолганида бино Хавосининг ҳарорати 18- 20°С гача кўтарилади, бу нарса гул бандҳарининг 7-10 кун илгарироқ шаклланиб, уруғларнинг етилиши тезлашувига ѐрдам беради. Омбор яхши шамоллатиб туриладиган бўлса, уруғлик пиѐзни қалинлиги 2 м гача борадиган хатлам ҳолида сақлаш мумкин. Баҳорда уруғлик пиѐз сараланиб, касал теккан, ўсиб ҳолганлари бракка чиқарилади ва бу хакда тегишли акт тузилади. Пиѐзлар мумкин хаҳар барвақт экилади. Уруғлик пиѐзни экишга мўлжалланган участка ҳосилдор ва бетона ўтлардан тоза бўлиши керак. Уруғлик пиѐз экиладиган участкага Кузги шудгор махалида чириган гунг ѐки гектарига 3-5 ц дан суперфосфат ва 2-3 ц дан ҳалийли ўғитлар солинади. Баҳорги бороналашда ерга гектарига 1-1,5 ц дан амиакли селитра берилади. Уруғлик пиѐз баҳорда экиладиган бўлса, этдор пўстларининг учларигача бўйинчасидан кесилади. Пиѐз кузда экилганида Кузги совуқлар туизгунича униб чихиб, илдиз олади, баҳорда барвақт ўсишга бошлайди ва уруғлари баҳорда эқилган пиѐздагидан кўра 15-20 кун илгари етилади. Пиѐз баҳорда экилганида уруғларининг ҳосилдорлиги Юқори бўлади. Лекин бунда пиѐз бошларини сақлашга яроқлилиги хусусида танлашдан ўтказиш имкони бўлмайди. Шу сабабдан элита уруғ етиштиришда пиѐз баҳорда экилади. Н. Н. Балашев маълумотларига Қараганда, пиѐзни кузда экиш февралнинг охирида экишга Қараганда 1,5 баравар, март охирларида экишга Қараганда эса, уч баравар кўпроқ уруғ олишга имкон беради. Пиѐз март охирларида экилганида уруғ ҳосилдорлиги феврал охирларида эқилганига Қараганда икки баравардан зиѐдроқ камайиб кетади. Уруғлик пиѐз экилганида фазовий изоляция очих ерларда камида 2000 м, ѐпих ерларда эса камида 600 м бўлиши керак. Пиѐзлар қатор ораларини 7 см ва қатордаги масофани 15-20 см дан қилиб экилади. Бир гектар ерга 4-8 т пиѐз хадалади. Кичикроқ участкаларга пиѐз трактор қўльтиватори билан очилган саѐз эгатларга экилади. Пиѐз бошлари учини пастга қилиб ерга хадалади-да, кузда устига 15-16 см ва баҳорда 4-5 см ҳалинликда Тупроқ тортиб қўйилади. Катта участкаларда пиѐз тегишлича мослаштирилган экиш машиналари ѐрдамида экилади. Уруғлик пиѐз парвариши уни 5-7 марта суғориш , 3 марта қультивация қилиш, механизмлар ѐрдамида икки марта чопик қилиш, экинга икки марта озуқа бериш ишларини ўз ичига олади. Биринчи чопик; уруғ берадиган пояларининг бўйи 30 см га етиб қолган махалда ўтказилади. Экин барг ѐзганидан кейин кўп ўтмай туриб ва поялари ҳосил бўлиб келаѐтган даврда гектарига 1-1,5 ц дан аммиакли селитра ҳамда гектарига 1,5-2 ц дан суперфосфат ѐки гектарига 0,7-0,8 ц дан аммофос берилади. Пиѐз уруғлари июн ойининг охирлари ва июл ойининг бошларида, олдинма-кейин етилиб боради. Хрсилни йиғиш битта- яримта кўсаклар ѐрилишга келган махалда бошланади. Етилган пиѐз уруғлари осон тўқилади, шунинг учун ўсимлик соявонлари тагига огзи очиқ копни тутиб туриб поясининг 20-30 см узунликдаги учки қисми билан бирга кесиб олинади. Кесиб олинган уруғлик брезента ар устига юпха ѐйиб қўйиб, эзилади-да, бостирма тагида куритиб олинади ѐки кичик-кичик бот қилиб боғлаб қўйилади. Улар бурсиб ҳолмаслиги учун дастлабки учинчи-тўртинчи кунларда кунига 2-3 мартадан паншаха билан аралаштириб турилади. 15-20 кундан кейин уруғлик янчилади. Уруғни офтобда куритиш бостирма тагида хуритишга Қараганда ҳосилдорлигини пасайтириб хуяди. Уруғлик одатдаги уруғянчгич ѐки комбайнда уни икки марта ўтказиш йўли билан янчиб олинади ѐки эзгилаб уруғи ажаратилади. Уруғлар ОВА-1, ―Петкус-Гигант‖ К- 531/1, ―Петкус-Салитра‖ К-218 машина- ларида ва пневматик саралаш столлари ҳамда колонкаларида тозалаб, сараланади. Уруғ ҳосили ўртача олганда гектарига 0,3-0,8 т га боради. Мамлакатимизда пиѐзни хайта экмасдан туриб, уруғ етиштириш усули тобора кенг расм бўлиб бормоқда. Бунда кузда, хишга яқин ва эрта баҳорда эқилган пиѐз сал сийраклаштирилади (зарур бўлганида эса, хатосига ҳам экилади) ва совуқ олишидан сақлаш учун ер бироз юмшатилиб, пиѐз кумиб қўйилади. Келаси йил баҳорда пиѐз усти очилади ва уруғлик экин одатдагича парвариш қилиб борилади. Бу ҳолда уруғлик пиѐзни навлаб олиш, сақлаб қўйиш ва кейин яна экишга даражат қилишга ўрин қолмайди. Уруғлик ана шу усулда етиштирилганида мехнат сарфи камаяди, уруғ таннархи 2-3 баравар пасаяди. Ҳар бир Туп ўсимликдан олинадиган ҳосил камроқ бўлишига карамай, майдон бирлигидан олинадиган уруғ ҳосили экин қалинлигини анча ошириш ҳисобига (ҳар гектарда 280-320 минг дона уруғлик пиѐз бўлади) сезиларли даражада ортади. Бу усулнинг бир қанча камчиликлари ҳам бор, шуларнинг асосийлари экиннинг пероноспороз билан кўпроқ касалланишидир. Биринчи йил ўсимликларида касаллик хўзгатувчилари кўпайиб олади-да, баҳорда касалликнинг жуда авж олиб кетишига сабаб бўлади, чунки ўсимлик ҳалин бўлиб турган махалда эски баргларни бутунлай юхумсизлантириб бўлмайди. Пиѐз хайта экмасдан туриб етиштирилганида уруғларнинг нав тозалиги 1-2 репродукция га хаҳар- биринчи нав тоифаси даражаснда сақланиб туради. Учинчи репродукциада уруғлар иккинчи нав тоифасига ўтиб ҳолади. Пиѐзни қайта экмасдан туриб ypyғ етиштиришда пиѐзни сақлашга яроқлигига қараб танлаш ўтказилмайди. Бу ҳол ушбу усулни фақат бир марта қўлланиш мумкинлигидан далолат беради. Репродукцияланаѐтган нав сифатлари яхши бўлса, ана шундагина иккинчи репродукциядан истисно тариқасидагина фойдаланиш мумкин. Мамлакатимиз шароитларида яна бошқача бир усул билан пиѐз уруғларини олиш мумкин. Бунда экиш июл ўрталарида ўтказилади. Келаси йил баҳорда ўсимликларнинг 92-93 фоизи гул поя чиқаради, ѐзда эса улардан гектарига 5-6 ц гача ypyғ олинади. Уруғларнинг эхинбоплик сифатлари ѐмонлашмайди, ypyғ етиштиришга хилинадиган сарф-даражатлар эса, кескин камаяди. Бу усулнинг асосий камчилиги - нав тозалаш ишларини ўтказиб бўлмайди. Ўзбекистонда гул поя пиѐзчаларидан ypyғ етиштириш усули амалиѐтга расм бўлиб бормоқда. Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун шароитлар қулай келганида пиѐз гулбандининг асосида уроқеимон шаклда бўладиган янги пиѐзчалар ҳосил бўлади. Бу - битта пиѐзнинг ўзидан хайта- хайта ypyғ олишга имкон беради. Ушбу усулни 60-йилларда Ф. Ш. Ражабов ишлаб чикқан. Уруғи йиғиб олинганидан кейин пиѐз даланинг ўзида қолаверади, қатор оралари юмшатилиб (қультивация), ўтоқ қалинади, уьитлар берилади (гектарига 120 кг дан азот, 90 кг дан фосфор билан ҳалий), экин 2-3 марта сугорилади. Баҳорда экин 2-3 марта қультивация хилиниб, минерал озуханинг ҳар бир элементидан гектарига 20-30 кг ҳисобидан ўғитланади, 2-3 марта сугорилади. Ҳар хайси уяда 2-3 тадан майда-майда пиѐзчалар ва 3-4 тадан гулбанд ҳосил бўлади. Бундай участкаларда уруғлар июн охирларида, яъни биринчи ҳосилдан кўра 10-12 кун илгари етилади. Уруғларнинг экинбоплик сифатлари ва ҳосили ортади. Уруғларнинг бир мунча барвақт етилиши ерни илгарироқ бўшатиб олиб, бошқа сабзавот экинларшш экиб олишга имкон беради. Мамлакатимиз toғ олди районларининг шароитларида пиѐзни Хайта экмасдан туриб Юқори сифатли ypyғ (ўрта рус аччих пиѐз навлари уруғини) етиштириш мумкинлиги аниқланган (Б.Х.Ризаев, 1988). Экин баҳорда (март ойида) ва эрта ѐзда (июнь ойининг биринчи ун кунлигида) экилганида ҳаммадан Юқори ypyғ ҳосили олинади. Бу жойларда битта дастлабки эхиш материалининг ўзидан гулбанд пиѐзчалари ва бошқалардан фойдаланиш ҳисобига аччих пиѐз навларидан уч марта товар ypyғ ҳосили олиш мумкин. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling