Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

 


12 боб. КАРАМДОШ ЎСИМЛИКЛАР 
Экиладиган барча карам турлари Brassicaceae (карамдошлар) оиласининг 
Brassica туркумига киради. Бутунроссия ўСимликшунослик институти 
томонидан таклиф этилган таснифга мувофиҳ экиладиган карам 7 ботаник 
турдан иборат. 
1.  Бош карам (В. capitata Lizg.) - хаѐтининг биринчи йилида rÿiuLua 
барглар чиқариб, карам боши тугадиган, иккинчи йилида эса - гул чиқарувчи 
поя ва уруғ берадиган икки йиллик ўсимликдир. Учта кенжа тўрни: шаркий, 
Оврупо ва ўртаденгиз кенжа турларини ўз ичига олади. 
2.  Савой карами (В. sabauda Lizg.) - барг япроғи пуфаксимон тузилишда 
бўладиган икки йиллик ўч:имлик. Иккита кенжа тўрни- бош карам ва бош 
тугмайдиган карам кенжа турларини бирлаштиради. 
3.  Гул карам (В. cauliflora Lizg.) - анча йўғонлашган новдалар чиқариб, 
устки қисми кучли шоқланадиган поя берувчи бир йиллик ўсимлик унинг шу 
новдалари шоналаш даврида овхатга ишлатилади. Бу тур иккита кенжа тўрни 
- симплекс ва аборгива кенжа турларини ўз ичига олади

4.  Кольраби (В. Caulorapa Lizg.) - хаѐтининг биринчи йилида думалоқ ѐки 
тухумсимон шаклда бўладиган мева-поя, иккинчи йилида эса, - гул 
чиқарадиган поя ва уруғ берувчи икки йиллик ўсимлик. Иккита кенжа тўрни 
- осиѐ ва Ғарбий Оврупо кенжа турларини бирлаштиради. 
5.  Барг карам (В. subspontanea Lizg.) - икки йиллик ўсимлик бўлиб, 
хаѐтининг биринчи йилида лирасимон ѐки лира-патсимон бандли уйик 
барглар чиқарувчи шоқланадиган ѐки шоқланмайдиган поя
%
иккинчи йилида 
- гуллайдиган гулбандлар ҳосил қилади. Иккита кенжа тўрни - ясси баргли ва 
жингалак баргли карам кенжа турларини бирлаштиради. Ясси баргли кенжа 
тури хашаки баргли ва хашаки этли карам нав-типларини, шунингдек 
брюссел карамининг ҳар ҳил нав-типларини ўз ичига олади, брюссел карами 
баргларининг қўлтиқларидан калта тортган новдалар чиқиб, буларнинг уч-
учларида майда (3-5 см келадиган) бошчалар туғилади. 
6.  Лекин карами (В. pekinensis Rupr.) - бир йиллик ўсимлик пояси. 


ривожланмаган жуда кўп барглар чиқаради, барглари бандсиз бўлади.
7. Хитой карами (В. сЫпегшэ Ь.) - бир ва икки йиллик ўсимлик пояси 
суст ривожланган, барглари думалоқ ѐки тесҳари тухумсимон шаклда, 
тикқайган бўлиб, бир-бирига зич тақалиб туради. 
Хромосомаларининг сони 18 тадан бўлган бош карам, барг карам, гул 
карам, кольраби карам бир-бири билан осонгина чатишиб, ҳар хил 
дурагайлар ҳосил ўилади. Хромосомаларининг сони 20 тадан бўладиган 
Лекин ва хитой карамларининг ҳамма турлари 18 та хромосомали карамлар 
билан чатишмайди. Лекин улар Шолғом, сурепка, брюква, рапс билан яхши 
чатишади. Маданий карамларнинг бош аждоди ѐввойи ҳолда ўсадиган бир 
йиллик карамдир, ундан шоқланмайдиган барг карам, бундан эса - баргли ва 
бошқа хилдаги карамлар келиб чиққан (38-расм). 
Мамлакатимизда асосан бош карам, кичикроқ майдонларда - гул карам 
кўп экилади. Корейс ҳалқи ўзининг томорқа ерларида хитой карами, бир 
йиллик ва икки йиллик карам хиларини етиштиради. Ишқибоз айрим 
сабзавоткорлар колраби карамини ҳам экади. 
38-расм. Танлаш ва парваришлаб бориш натижасида ѐввойи карамда рўй 
берадиган ўзгарувчанлик: 1 - ѐввойи ҳолда ўсувчи бир йиллик карам; 2 - 
баргли карам (2а – шох-ланмайдиган, 26 - шохлайдиган, 2в - ғадир-будир 
карам, 2г - баланд пояли хашаки карам); 3 - гўлкарам (За - икки йиллиги - 
брокколи, 36 - бир йиллиги); 4 - бош карам; 5 - савой карами; 6 - колраби; 7 - 
брюссел карами. 



Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling