Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Гуллашининг биологияси. Уруғлик ўсимликларнинг гуллаши улар 
ўтказилганидан 30-35 кун кейин бошланади. Карам Тўпгули солиниб 
турадиган ѐки солиниб турмайдиган, ўзуилиги 60-80 см келадиган чўзиқ 
шингил, унда фаоллик кўрсатиб турадиган 150 тагача гул бўлади. Тўпгул 
пастдан юқорига томон очилиб боради - гуллайди. Об-наво шароитлари ва 
ўсимликларнинг нечоғлик ривожланганига қараб тўпгул 15 кундан 30 
кунгача, бутун ўсимлик эса, - 25-60 кун гуллаб туради. Битта гулнинг очилиб 


туриш муддати уч кунга яқин. Хаво қуруқ, ва иссиқ бўлган маналларда бу 
муддат қисқаради, совуқ, ва нам бўлиб турганида эса, ўзоқроқ бўлади. 
Карам гуллари - икки жинсли, ўртача катталикда бўлиб, тўртта яшил 
косачабарг, хочсимон тарзда жойлашган тўртта тиник сариқ, рангли гулбарг, 
тўртта узун ва иккита калта ташқи чангчи ва икки уяли устки уруғчидан 
иборат, уруғчисида бир талай тумшуқчали урупсўртак бўлади. Бош карам 
четдан чангланадиган ўсимликдир. Чангги ѐпишқоқ ва оғир, уни ҳашаротлар, 
асосан асал арилар гулдан гулга олиб ўтади. Карам гули протогеник гулдир: 
тумшуқчаси гул очилишидан 3-4 кун илгари шонасиыинг ўзидаѐк чанг 
олишга тайѐр бўлиб туради. Чангдонлари гул очилганидан 3-4 соатдан кейин 
ѐрилади. Чангчилар етилганида ўз уки атрофида 90-120° га оқнста айланади, 
натижада 
чангдон 
ѐрига 
тумшуқчадан пастда 
бўлади 
ва 
уни 
чанглантирмайди. Чанг доналари эллипссимон-чўзиқ шаклда бўлиб, 
катталиги 16-38 мкм келади. Кундўзгн ҳарорат 17-20°С ва ўртача кунлик 
ҳарорат 13- 14°С бўлганида шоналари ва гуллар жуда яхши шаклланиб 
боради. Ўртача кунлик ҳарорат кўтарилган сайин айрим ўсимликларнинг 
чангдонларида стерил чанг пайдо бўлиб, уруғчилар сарғайиб бораДи, 
Тугунча калоқ бўлиб кетади. Карамдошлар оиласига мансуб бошқа турларда 
бўлганидеқ бош карамда кам ўзини ўзига тўғри келтирмайдиган спорофит 
система бор, бунда тўғри келмаслик аллелига эга бўлган чанг ўз тупи ѐки 
бошқа ўсимлик Тупидаги чашдоннинг тумшуқ,часига тушиб қолса, униб 
чиқмайди. Ҳар бир ўсимликнинг тумшуқ,чаларида бошқача ген аллелига эга 
бўлган бошк;а ўсимликларнинг чанг доналари унади ҳолос. Нав 
популяциясвда ўзидан чангланиб қолганида умуман уруғ ҳосил қилмайдиган 
ўсимликлар ҳам, қўзоқда 4-8 тачага уруғ туга оладиган ўсимликлар кам 
бўлади, айрим ўсимликлар қўзоғи эса ҳатто 10-20 тача уруғ туга олади. 
Бош карам карамдошлар оиласига мансуб бошқа ўсимликлар билан: 
Шолғом, рапс, турнепс, брюква, турп, редиска ва Хибинская навли Лекин 
карами билан чатишмайди. 
Меваси узунлиги 5-15 см келадиган цилиндрсимон ѐки ясси 


цштиндрсимон шаклдаги қўзоқча. Унда соҳта тўсикка бириккан 25-35 тача 
уруғ бўлади. Карам қўзоқлари яшилнамо-сариқ тусга, улардаги уруғлар эса 
кунгир тусга кирган маналда уруғлик материални йиғиштириб олиб, кейин 
обдон етилиши учун қўйиб қўйиш керак. Қўзоқлар қуриганида чатнаб 
ѐрилади ва уруғлари тўкилиб тушади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling