Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

2. Қалампир 
Ботаник таснифи, морфологик ва биологик хусусиятлари. Қалампир 
тўртта тўрни: бўта қалампир (С. frutescens L.), тукли ўчампир (С. pubescens R. 
et Р), кучаласимон қалампир (С. pendulum Wild) ва бир йиллик қалампир (С. 
annuum L.) турларини ўз ичига оладиган Capsicum туркумига киради. Бу 
турлардан биринчи учтаси оввойи колда тарқалган, шунингдек уларнинг 
Марказий ва Жанубий Америка мамлакатларида экиладиган хилари кам бор. 
Capsicum nuum L. тури Мексика ва Гватемаладан келиб чиққан бўлиб, 
экиладиган аччиқ қалампир билан сабзавот қалампирнинг барча хилма-хил 
навларини ўз ичига олади. Қалампирнинг икки кенжа тури экилади: чучук ва 
аччиқ, қалампир. Чучук қалампирнинг тугщ
1
ѐйилиб ўсади, дихотоник тарзда 
шохлайди, барглари навбатма-навбат жойлашган, тухумсимон. Гуллари оқ, 
якка, жуфт ѐки даста бўлиб Тупланган. Меваси кўп уруғли мева, учи 
ялпоқдашган шаклда, навига қараб чўзиқ ѐки ясси шарсимон, ранги қизил, 
қовоқранг ѐки сариқ бўлади. Мевасининг узунлиги 3 см дан ортади, шунга 
кўра косачаси мева асосини ўраб турмайди. Бир Туп ўсимликда 20-30 ва 
бундан кўра кўпроқ мева ҳосил бўлади, меваси 50-100 г дан келади. 
Аччиқ қалампир тупи тик ўсади, новдалари ингичка бўлиб, наштарсимон 
майда-майда барглар чиқаради. Меваси юпка (1-2 мм келадиган) деворли, 
узун, ҳартумсимон, пастга қараб осилиб туради. Мевасининг диаметри 3 см 
га бормайди, косачаси мева асосини ўраб туради. 
Қалампирларнинг меваси мева эти, уруғдонлар ва уруғлардан иборат. 
Овқатта фақат мева эти, яъни меванинг девори ишлатилади. Чучук 
қалампирнинг эти гуштдор, майин ва серсув, клетчаткаси кам, қанд 


моддалари кўпроқ бўлади. Аччиқ қалампирнинг эти юпка ва қуруқ. Бу 
қалампирнинг аччиқ мазаси таркибида бўладиган капсаицин моддасининг 
миқдорига боқлиқ қуруқ меваларидаги бу модда миқдори 0,2-0,5 фоизни 
ташкил этади, чучук қалампир меваларида эса, бу модда атиги 0,01-0,015 
фоиз миқдорида бўлади, ҳолос. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling