Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Помидор уруғшунослиги. Помидор мевасининг ички қисмини серсув 
плацента эгаллаб туради. Емирилган хужайралар суюкдиги ҳисобига ҳосил 
бўладиган шу лиқилдоқсимон плацента массасида (пульпасида) мева 
уруғлари осилган ҳолда бўлади. Мева уяларининг сонига қараб унда у ѐки бу 
миқдорда уруғлар ҳосил бўлади (уялар нечотик кўп бўлса, мева уруғлари 
шунча майда бўлиб чиқади). Битта мевадаги уруғлар сони кам - 50 тача, 
ўртача - 50-125 та, ва кўп - 125 тадан кўп бўлади. 


Помидорда уруғкуртак уруғаанганидан бошлаб то мевасидаги уруғлари 
етилгунича 50-56 кун ўтади. Шу давр мобайнида мева уруғларида 
морфологиқ физиологик ва биокимѐвий ўзгаришлар билае бирга давом этиб 
борадиган мураккаб жараѐнлар бўлиб ўтадики, уруғларнинг физик ва 
экинбоплик хоссалари шуларнинг натижасида шаклланади. 
Бошқа сабзавот экинларининг уруғлари ўзининг ривожланиб боришида 
қандай босқич ва фазаларни бошдан кечирадиган бўлса, помидор уруғлари 
ҳам ўзининг ривожланишида Худди шундай босқич ва фазаларни босиб 
ўтади. Помидор уруғларининг шаклланиш босқичи 20-25 кун давом этади. 
Шу босқичнинг охирларига келганда Уруғларнинг намлиги 93-90% ни 
ташкил этади, унувчанлиги эса, нулга тенг бўлади. Уруғларнинг тўлишиш 
босқичи 15-20 кун давом этади. 
босқичнинг охирларига келганда уруғлар намлиги камайиб, 85- о0% 
гача
Tyui 
ад и. Етилиш босқичи 20-25 кун чузилади. Ушбу °скичнинг мум пишиқлик 
фазасида уруғлар намлиги 60-55% гача 
т
УЩади, унувчанлиги эса, 90% га 
етиб қолади. Тўла физиологик 
етуклик фазасида эса, унувчанлик энг катта миқдорга - 90-97% га етади. 
Хали 35 кун тўлмаган меваларнинг уруғларида унувчанлик хоссаси 
бўлмайди, лекин мевалар димлаб етилтириладиган бўлса, ҳаттоқи 15 кунлик 
мевалар ҳам 12%, 25 кунлик мевалар - 35%, 35 кунлик мевалар - 71% 
унувчанликка эга бўлган уруғлар беради. 40 кунлик мевалар димлаб 
куйилмаса ҳам 12%, димлаб қўйиладиида эса, 84% унувчан уруғ беради. 45-
50 кунлик мевалар да, улар хоқ димлаб куйилсин, хоқ, димланмасин, 83-84% 
унувчан уруғ бўлади. 
Помидор уруғлари ясси, буйраксимон-учбурчак шаклда, бўз ранг- сариқ 
тусда бўлади, туси бўзранг бўладиган уруғлар ҳам бор. Уруғларнинг юзи 
тўқчалар билан ҳалин копланган. 
1000 дона уруғ оғирлиги майда уруғли помидор навларида 2-2,5 г ни, 
йирик уруғли навларида 3,5-3,6 г ни, ўртача узунлиги эса, 3,4- 4,95, эни - 
2,25-3,7 ва қалинлиги - 0,75-1,45 мм ни ташкил этади. 1 куб. м кажмга 640 кг 


атрофида помидор уруғи жо бўлади. Кўп уяли кам уруғ меваларидан 0,2-
0,3%, кам уяли серуруғ меваларидан эса 0,4-0,5% миқдорида уруғ чиқади. 
Уруғларнинг кондицион намлиги уларни сақлашга қўйиш махалида 11%, 
критик намлиги эса, 0,4-0,5% ни ташкил этади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling