Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Гуллаши ва мева тугишининг биологияси


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Гуллаши ва мева тугишининг биологияси. Помидор гулларида беш 
аъзоли алоқдда яшил косача бўлади. Гул тожи бир-бирига қўшилиб кетган 
бешта гул баргдан иборат, сариқ рангда. Чангчиси бешта, уларнинг калта-
калта чангчи иплари ва узун-узун сариқ чангдонлари бор, шу чангдонларида 
узунасига кетган тирхишлар бўлади, чанг ўша тирхишлардан тўкилиб 
тушади. Чангдонлар гул уруғчиси атрофида конус ҳосил қилади, гул 
уруғчиси оч яшил тусли ғадир-будир тумшуқчаси ва икки ѐки кўп уяли устки 
Тугунчаси бўладиган ипсимон устунчадан иборат. Меваси кўп уяли 


бўладиган помидор навларида гул ўрни жуда ўсиб кетиши туфайли гуллари 
бир-бирига қўшилиб кетади ва аъзоларининг сони гулнинг ҳар бир 
ривожланиш циклида беиггадан ортиқ бўлади. 
Помидорда эркак стериллигига олиб борадиган генларнинг к амида бешта 
манбаи кашф этилган. Фақатгина 30-32°С ҳароратда намоѐн бўладиган 
стериллик гени ҳам бор. Помидорда эркак стериллигига олиб борадиган 
гендан гетерозис дурагай уруғларни етиштиришда кенг фойдаланилади. 
Эркак стериллигига олиб борадиган гени бор ўсимликлар фертиллигини 
гибберелин таъсир эттириш йўли билан тикласа бўлади. 
Помидор анча хатъий равишда ўзидан чангланадиган (аўтогам) 
ўсимликлар қаторига киради. Табиий равишда четдан чангланиш ҳоллари 
икки фоиздан ошмайди. Бу ҳолда чангланиш асал арилар, арилар ва трипслар 
ѐрдамида юзага чиқиши мумкин. Чангдонлар конуси ичида чанг оладиган 
тумшуқча бўлиши ва ўсимлик гулининг осилиб туриши помидорнинг ўзидан 
чангланишига қулайлик туғдиради. Чанг зарраларининг диаметри 21,4-23,7 
мкм келади. Спермийнинг тухум хужайра билан қўшилиши чангланишдан 
35-50 соат ўтганидан кейин рўй беради. 
Помидорнинг гуллаши майсалари пайдо бўлганидан бошлаб ҳисоблаганда 
орадан 50-70 кун ўтганидан кейин биринчи Тўпгулдан бошланади ва пастдан 
юқорига қараб боради. Иккинчи Тўпгул бу даврда шоналаш фазасида бўлади 
ва биринчи Тўпгули очилганидан 10-15 кун кейин, тўфтинчиси эса, 
учинчисидан бир хафта кейин гуллайди ва хоқазо. Ҳар бир Тўпгулда аввал 
энг пастдаги иккита гул очилади, шулардан кейин юқорироқдагилари жуфт-
жуфт бўлиб очилаверади. Тўпгуллар очилишга бошлаган пайтдан то қийғос 
гуллагунича орадан 2-6 кун ўтади. Гул тумшуқчаси чангдонлар етилиши 
билан чанг олишга тайѐр бўлиб ҳолади (чангдонлар етилганидан кейин 1-2 
кун ўтгач ѐрилади) ва рангга кирган шона фазасииинг охиридан бошлаб 
ҳисоблаганда 9-12 кун давомида чанг олишга қодир бўлиб туради. 
Гуллашнинг 2-4-куни тумшуқча ҳаммадан яхши чанг оладиган бўлади. Шу 
вақтда унда чангнинг ѐпишиб қолиб, унишига ѐрдам берадиган елимсимон 


суюклик ажралиб чиқади. Хаво ҳарорати 12°С дан паст ва 35°С дан юқори ва 
намлиги жуда кўп бўлиб турган махалда чангланиш деярли рўй бермайди. 
Ҳарорат юқори бўлиб турадиган 
амлакатимиз шароитларида кўпинча узун уруғчи ҳосил бўладики, бу 
нарса ўсимликларнинг четдан чангланишига олиб келади. 
Помидор меваси серсув мева, ярим маданий кенжа тўрининг Кўпчилик 
тур-хиларида икки уяли ва маданий кенжа турига кирадиган 
т
ур-хиларида 
кўп уяли бўлади, кўп уяли помидор навларида уялар сони учтадан бир неча 
унтагача боради. Помидор мевалари ўзининг огорлиги, шакли, ранг-туси
юзининг хили, асоси ва учки томонининг тузилиши жиҳатидан жуда ҳар хил 
бўлади, чунончи мевасининг оғирлиги 5 г дан 1000 г гача борадиган бўлса, 
шакли яссидан тортиб цилиндрсимон шаклгача ҳам боради, шаклининг 
индекси 0,5 дан 1,5 гача ўзгариб турадиган бўлади. Мевасининг оғирлиги 
онтогенез даврида ва ўсимлик парваришининг шароитларига қараб анча 
ўзгаради. 
Мевасининг ривожланиши икки фазадан иборат: гул очилгаяидан кейин 
30 кун атрофида давом этадиган ўсиш фазаси ва 10-15 кун давом этадиган 
етилиш фазаси. Кўпчилик помидор навларининг меваси етилиб борганида 
яшил ранги олдинига бўзаради, кейин пушти ва, ниҳоят, қизил рашта киради, 
айни вақтда меваси ўсишда давом этиб боради. Яшил, яъни кук 
меваларининг оғирлигини 100 фоиз деб олинадиган бўлса, улар бўзранг тусга 
кирганида оғирлиги 7 фоизга ва пушти рангга кирганида - 9 фоизга ортади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling