Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Гуллашининг биологияси ва уруғшунослиги
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Гуллашининг биологияси ва уруғшунослиги. Турп тўпгул - шингил
ҳосил қилади. Гуллари оқ,, малларанг, пушти ва бинафшаранг бўлади. Гулининг тузилиши карам ва Шолғомдаги гул тузилиши билан бир хил. Гуллаши илдизмевалари экилганидан 35-40 кун кейин бошланади ва 30-45 кун давом этади. Куннинг ўзайиб бориши ўсимликларнинг гуллаши ва мева қилишини тезлаштиради. Об-хаво салқин келиб, нам ортиқца бўлган махалларда ўсимликларнинг гуллаши вегетация даврининг бошидан охиригача давом этиши мумкин. Даво ҳарорати 18-20°С ва нисбий намлиги 50-60% бўлиб турган кезларда турпнинг гуллаши ва чангланиши жуда яхши ўтади. 40-расм. Турп баргларининг шакли: 1 - Оврупо гуруҳл навларида; 2 - япон гуруҳи навларида. Турп четдан чангланадиган ўсимликдир, редиска ва ѐввойи турп билан осон чатишади. Шу муносабат билан селекция ва уруғчилик ишида экиб қўйилади турп навлари орасида, шунингдек бу навлар билан редиска ва ѐввойи турп орасида очиқ, ерларда камида 2000 м ва ѐпиқ ерларда камида 600 м фазовий изоляция бўлишига аҳамият бериш зарур. Уруғлик илдизмевалари экилганидан то уруғлари етилгунича орадан 55-60 кун ўтади. Меваси очилмайдиган қўзоқча бўлиб, шакли чўзих цилиндрси- мондан то калталашган хаварих шаклгача. Оврупо кенжа турига кирадиган навларда қўзоқҳар белботарсиз, юмшоқ бўлиб, ичи айрим уруғ уяларига булинмайди, етилганида айрим бўлимчаларга ажралади. Хитой кенжа турига кирадиган навларда қўзоқчалар оралиқ тузилишда бўлади. Турп уруғлари тўкилиб тушмайди, шунинг учун уруғликни бир мартада йиғиб олиш мумкин. Бир Туп уруғлик ўсимлик 20-50 г уруғ тугади. Турп уруғлари редиска уруғларидан кўра майҳароқ бўлади ва уларни редиска уруғларидан ажратиб олиш хийин. Бу уруғларнинг шакли думалоқ- тухумсимон, юзаси ғадир-будир, катакли, ранги бўзрангнамо-сариқ. 1000 дона уруғ оғирлиги 7-8 г. Бир қилограммда 120-150 минг дона уруғ бўлади. Турп уруғларининг нав тозалиги биринчи нав тоифасидаги уруғларда камида 97%, иккинчи навида - камида 95% ва учинчи навида камвда - 90% бўлиши керак. Учинчи нав уруғларда бошқа нав ва тасодифий дурагайлар аралашмаси кўпи билан 2% бўлишига йўл қўйилади. Экинбоплик сифати жиҳатидан олганда биринчи синф уруғларида унувчашшк камида 85%, тозалик - камида 96% ва аралашиб ҳолган бошқа экинлар уруғларининг миқдори кўпи билан 0,2% бўлиши керак. Иккинчи синф уруғларида бу рақамлар тегишлича 65, 92 ва 2% ни ташкил этади. Турп уруғларининг кондицион намлиги 9% дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Турп уруғлари одатдаги шароитларда сақланганида унувчанлигини 4-5 йил давомида етарли даражада сақлаб қолади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling