Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Гуллашининг биологияси ва уруғшунослиги
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Гуллашининг биологияси ва уруғшунослиги. Шолғом гулининг
тузилиши карам гулининг тузилиши билан бир хил, лекин шолғом гуллари бир мунча майда бўлади. Оқ этли навларда гул барглари тилларанг сариқ, ялтироқ бўлса, сариқ этли навларда - оч қовоқранг, хира тусли бўлади. Шолғом гуллари протогиник бўлиб, тумшуқчаси гул очилиши вақтига келиб етилади. Гуллар четдан чангланади, ўзидан чангланганида кам миқдорда уруғ тугади. Гуллаш илдизмевалар экилганидан 20-40 кун кейин бошланади ва 25-30 кун давом этади, ҳаво нам бўлганида 45 кунгача чузилиши мумкин. Гулнинг ўзи 1-5 кун, шингили 10-30 кун очилиб туради. Айрим шингилнинг гуллаши, карамдошлар оиласига мансуб барча ўсимликларда бўлганидеқ пастдан юқорига қараб, бутун уруғлик ўсимликнинг гуллаши эса кщоридан пастга қараб боради. Шолғом гуллари асосан ҳашаротлар ѐрдамида чангланади. Шолғом Кузги ва баҳорги сурепка, Кузги ва баҳорги рапс билан осон чатишади. Брюква, турнепс, Хитой ва Лекин карамлари билан дурагайлар ҳосил қилиши мумкин. Сурепка билан ҳосил қилган дурагайлари деярли йўғонлашмайдиган нотўғри шаклли илдизмевалар ҳосил қилади, буларнинг эти дағал ва оқ бўлади. Селекция ва уруғчилик ишида биологик ифлосланишга йўл қўймаслик учун Шолғом навлари орасида, шунингдек Шолғом билан хитой ва Лекин карами, брюква, турнепс, рапс, сурепка экинлари орасида очих ерларда камида 2000 м ва ѐпих ерларда камида 600 м фазовий изоляция бўлишига аҳамият бериш зарур. Меваси узун тумшуқчали қўзоқча, қўзоқча тумшуқчасининг узунлиги қўзоқча бўйининг тўртдан бир қисмигача боради. Гуллаш бошланганидан то уруғлар етилгунича орадан 65-75 кун ўтади. Шолғом уруғлари етилиб олиши учун фаол (+5°С дан Юқори) ҳароратлар йиғиндиси 1050-1200°С бўлиши зарур. Шолғом уруғлари етилиб, йиғиб олиш махалига келганда, яъни мум пишиқлиги фазасида оч жигарранг тусга киради. Қўзоқлари бу даврда оч сариқ бўлиб ҳолади. Шолғом уруғлари майда. 1000 дона уруғ оғирлиги 1-2 г ни ташкил этади. Бир китограммда 500 минг - 1 млн дона уруғ бўлади. Уруғар шарсимон ѐки думалоқ-тухумсимон шаклда бўлиб, юзи ғабир-будир, катакли. Биологик жиҳатдан тўла етилганида қизил-қўнғир рангда бўлади. Шолғом уруғлари нав сифатларига кўра учта тоифага, экинбоплик сифатлари жиҳатидан эса, - икки синфга бўлинади. Биринчи нав тоифасидаги Шолғом уруғларининг нав тозалиги камида 98%, иккинчи тоифа уруғларда - камида 95%, учинчи тоифа уруғларда эса, - камида 90% бўлиши керак. Учинчи нав тоифасига кирадиган уруғларга аралашиб қолган бошқа нав ва тасодифий дурагайларнинг уруғлари 2 фоиздан ортмайдиган бўлиши лозим. Биринчи синф уруғларида унувчанлик камида 95%, тозалик - камида 98% ва аралашиб ҳолган бошқа ўсимликлар уруғларининг миқдори кўп деганда 0,2% бўлиши керақ иккинчи синф уруғларида бу рақамлар тегишлича 80, 95, ва 0,1% ни ташкил этади. Шолғом уруғларининг кондицион намлиги кўпи билан 9%. Одатдаги шароитларда сақланганида бу уруғлар унувчанлигини 4-5 йил давомида етарли даражада сақлаб туради. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling