Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Селекциясининг йуналиши, дастлабки материали ва методлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Селекциясининг йуналиши, дастлабки материали ва методлари. 
Мамлакатимизда ош ловлагининг фақат Бордо 237 деган битта нави 
районлаштирилган (1943 йилдан). Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-
текшириш институтининг тадқиқотлари кўрсатиб берганидек Нидерландия, 
Россия, Швеция, Франция, Испания, АҚШ ва Канададан келтирилган 
навларнинг кўпчилиги ҳосилдорлиги ва илдизмеваларининг сифати 
жиҳатидан районлаштирилган бояги навга яқин туради, ҳосилдорлиги 
камроқ навлар эса, майдароқ илдизмевалар беради-ю, лекин илдизмева-


ларининг эти серсувроқ бўлади. Мана шу нарса бир мунча қимматли 
навларни ажратиб олиш ва яратиш учун катта имкониятлар борлигидан дарак 
беради. 
Мамлакатимизда ош ловлаги устида олиб бориладиган селекция ишининг 
асосий вазифаси баравар етиладиган, тез гшшарлиги билан ажралиб 
турадиган, эртанги ва такрорий экин тариқасида экиш мумкин бўлган юқори 
ҳосилли навларни яратищцир. Яратиладиган навларнинг илдизмевалари 
силлиқ, юзали, думалоқ-ясси шаклли, майин ва бир текис тўқ бўялгaн этли 
бўлиши керак. 
Мевалари бир уруғли бўладиган навларни етиштириб чиқариш, 
тетраплоид навларни яратиш, гетерозис дурагайларни олиш учун 
цитоплазматик ва ядро-цитоплазматик эркак стериллигига эга бўлган 
формаларни бунѐдга келтириш ош ловлаги селекциясининг истиқболли 
йўналишларидир. 
Минерал тўзлар, витаминлар ва бошқа биологик фаол моддаларга бой 
бўлган баргли ловлаги бизнинг мамлакатимизда экилмайди, деярли. 
Ваҳоланки, шу экиннинг қуруқ иссиқ иқлим шароитларига мослашган 
навларини етиштириб чиқариш селекциянинг муҳим вазифаларидан биридир. 
Ош ловлаги янги навларини яратиш учун Ўзбекистан ўсимликшунослик 
институтидаги коллекциядан дастлабки материал тарикдсида фойдаланиш 
керақ бу коллекцияда 40 тадан ортиқ нав намуналари, шунингдек уруғларини 
хорижий фирмалар мамлакатимизга четдан олиб келаѐтган навлар бор. 
Экинни Юқори ҳосилли қилишга қаратилган селекция учун ош 
ловлагининг Пушкинская плоская, Ленинградская оқруларя 221, Бордо 237 
деган навлари, мевалари бир уруғли бўладиган ловлаги олишга қаратилган 
селекция учун - Роев, Односеменная хавская, Пушкинская односеменная 
навлари, тез пишарликка қаратилган селекция учун - Египтская, Пушкинская 
плоская навлари, сақлашга яхши чидайдиган ловлаги селекцияси учун - 
Северний шар, Полярная плоская, Подзимняя А-474, Пушкинская плоская 
навлари яхшигина дастлабки материал бўлиб хизмат хила олади. Келгусида 


полиплоид ва мутант формалардан, тўқималар культураси методи билан 
олинган бир-биридан узоқ дурагайлардан дастлабки материал тариқасида 
фойдаланиш мумкин. Биздаги қуруқ ва иссиқ иқлим шароитларида ажратиб 
олинган, эркак стериллигига эга бÿлгaн формалардан фойдаланиш йўли 
билан гетерозис дурагайларни олиш ҳозирнинг ўзида диққатга сазовор бўлиб 
турибди. 
Навлараро дурагайлаш йÿли билан олинадиган селекция популяциялари 
дурустгина дастлабки материал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ош ловлаги 
гулларини чатиштириш ота-она формалар навбатлашиб борадиган қаторлар 
ҳолида эқилиб, изоляция қилинган участкаларда олиб борилади. Ота-она 
навлари умумий изолятор тагига жойлаштирилади. Уларни чанглаш иши 
изолятор тагига асал ари ѐки пашшаларни қўйиб юбориш ѐки ўруғлик 
ўсимликларни гуллаб турган вақтида дам-бадам силкитиб туриш йўли билан 
ўтказилади. Она ўсимликлар сифатида эркак стерилликка эга бўлган 
формалардан фойдаланиш ҳаммадан кўpa қулайроқ. 
Чатиштириш учун ота-она жуфтларини танлашда илдизмева пўсти ва 
этининг ранги, таркибидаги ханд моддаларининг миқдори сингари белгилари 
оралиқ ҳолда наслдан наслга ўтиб боришини ҳисобга олиш керак. 
Илдизмеванинг конуссимон шакли цилиндрсимон ва тухумсимон шакли 
устидан доминант б;улади. Барглари тўқ антоциан тусли бўлган навларни 
яшил баргли навлар билан чатиштириш дурагай ўсимликларда баргларнинг 
рангги оралиқ ўринда турадиган - оч пушти ранг бўладиган дурагай 
ўсимликлар бунѐдга келишига олиб боради. 
Ош ловлаги қанд ловлаги ва хашаки ловлаги билан чанглатилгацца 
биринчи авлодда илдизмева пўсти билан этининг ранги оралиқ тусда бўлиб 
чиқади. Ош ловлагига хос бўлган ранг кейинги авлодларда намоѐн бўлмай 
қолади. Ловлагининг бир йиллик формалари икки йиллик формалари 
устидан, баргли ловлаги (манголд) эса, - илдизмевали ловлаги устидан 
доминант бўлади. 
Сабзи хусусида олиб бориладиган селекция ишида оилавий ва ялпи 


танлашнинг қандай методлари қўлланиладиган бўлса, ош ловлаги устидаги 
селекция ишида ҳам худди ўша методларнинг ўзи қўлланилади. Хўжалик-
биологик белгиларни баҳолаш усуллари ҳам сабзи хусусида қўлланалидиган 
усуллар билан тахминан бир хил. Уларни бажариш техникаси, табиийки, ош 
ловлагининг биологик хусусиятларини ҳисобга олиб туриб, ўзгартириб 
борилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling