Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Селекциясининг дастлабки материали ва методлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Селекциясининг дастлабки материали ва методлари. Мамлакатнинг 
турли минтахаларидаги тунроқ-иқлим шароитларига яхши мослашган 
жайдари сабзи навлари жуда кўп ва хилма-хил бўлгани муносабати билан 
янги навларни яратишнинг асосий методи халх селекциясида етиштириб 
чиқарилган жайдари навларни Морфологик ва биологик-хўжалик 
белгиларини турли танлаш усуллари ѐрдамида бир текис ҳолга келтириб, 
яхшилашдан иборатдир. Бундай шароитларда, табиийки, дастлабки материал 
жайдари навлардан иборат бўлади. 
Маданий ва ѐввойи сабзининг 89 та жайдари навларидан иборат 
коллекцияни ўрганиб чиххан Ўзбекистон ўсимликшунослик институгининг 
текширишлари кўрсатиб бергаиидеқ юқори ҳосиллиқка қаратилган 
селекцияда ВР 442, ВР 443, ВР 447 навлари (баҳор ва ѐзги муддатларда экиш 
учун), шунингдек К-1358, К-1543, ВР 444, ВР 452, ВР 546 навлари (ѐзги 
муддатларда экиш учун) ҳамда сариқ, осиѐ сабзисининг Афганистан ва 
Австралиядан келтирилган навлари; тез пишарликка қаратилган селекцияда 
Ўзбекистонда етиштирилган ВР 442 ва Вр 443, Туркманистонда 
етиштирилган ВР 454 ва ВР 452 навлари; говлашга чидамлилик пайдо 


кцлишга қаратилган селекцияда Мирзои красная 228, К-1084, ВР 576, К-1545 
навлари билан гарб кенжа тўрининг кўпгина навлари; таркибидаги курух 
моддалар ва хандларни кўпайтиришга қарашилган селекцияда К-1545, К-
1548, ВР 576, ВР 451, ВР 456 навлари, ҳаротинни кўпайтиришга қаратилган 
селекцияда ВР 572, ВР 474, ВР 476 навлари, асқорбин кислотани 
кўпайтиришга қаратилган селекцияда К-1548, К-1545 навлари яхшигина 
дастлабки материал бўлиши мумкин. 
Хорижий мамлакатлардаги сабзи селекциясида Тўқималар культураси 
методини қўлланиш йўли билан олинган полиплоидлар, мутантлар, 
турлараро дурагайлардан дастлабки материал тариқасида фойдаланиш расм 
бўлиб бормоқда. Масалан, Россияда етиштирилган Ленинградская ва Мшак 
195 деган тетроплоид навлар тез пишадиган ва илдизмевалари бир мунча 
йирик бўлиши билан ажралиб туради. Экиладиган материалга мутагенлар 
билан ишлов бериш натижасида бир қанча мамлакатларда сабзининг стерил 
формалари, барглари тик ва бўйи паст бўлиб ўсадиган, Тўпгулларининг 
шакли 
ўзгарган, 
ҳосили баравар 
етилиб борадиган, 
шунингдек 
илдизмеваларидаги хаьщ моддалари кўпроқ, бўладиган тезпишар навлар 
олинган. 
Сабзининг тетраготоид формалари ва мутантларидан янги навларни 
яратишда дастлабки материал тариқасидагина эмас, балки гетерозис 
дурагайлар олиш учун ота-она формалари тариқасида ҳам фойдаланиш 
мумкин. 
Хорижий мамлакатларда дастлабки материал олишнинг бир усули 
сифатида тур ичида дурагайлаш кенг расм бўлган. Ота-она формаларидаги 
фойдали белгиларни навга ато этиш учун шу усулдан фойдаланилади. 
Навлараро дурагайлашда ота-она формалари алоҳида қилиб қўйилган 
участкага биргаликда экилади. Ота-она формалари бир-биридан кескин фарқ 
қиладиган ва дурагайларни ажратиб олиш осон бўлган ҳолларда экин эркин 
чанглатилади, морфологик белгилари жиҳатидан бир-бирига яхин 
формаларни чатиштиришда сунъий чанглаш усули қўлланилади. 


Экин эркин чанглатиладиган махалларда она ва ота ўсимликлар шахмат 
тартибида экилади. Бунда 40 фоизгача дурагай уруғлар олинади. Сунъий 
чанглашда она ўсимликнинг соябопй изолятор тагига тўғрилаб қўйилади-да, 
гулларидаги чангдонлари ѐрилганида ота ўсимликнинг сувли идишга солиб 
қўйилади, ҳали чангдонлари очилмаган соябопини изолятор тагига олиб, 
гулларни чанглайдиган пашшалар киритиб юборилади. 
Ўсимликларни қўлда чанглаш жуда кам қўлланилади. Четки 
соябопчаларнинг ташқи гулларида оқ гулбарглар пайдо бўла бошлаган, баъзи 
гулларда эса чангчи иплари очилиб келаѐтган маналларда шу усул 
қўлланилади. Соябопчанинг 2-3 та гули бичиб қўйилади, қолганлари эса, 
кесиб ташланади. Бичилган гуллар ва ота соябопчалар шаша мата ѐки капрон 
билан ўраб қўйилади (изоляция). Чангни йипгш учун юлиб олинган ота гулни 
чангдонлари билан буюм ойнасига оқиста босилади ва чанглаш иши шу ойна 
ѐрдами билан ўтказилади. Ота ўсимлик соябопчасини бичилган гуллар 
устида тутиб туриб силкитиш йўли билан ҳам бу гулларни чанглатиб олиш 
мумкин. 
Дурагайларда у ѐки бу белгини кучайтириш учун туйинтирувчи 
чатиштириш деган усул қўлланилади, яъни қайси дастлабки форманинг 
белгиларини дурагайга мумкин қаҳар тўлароқ, ўтказиш керак бўлса, дурагай 
ўша форма билан бир неча марта чатиштирилади. Босқичма-босқич 
чатиштириш усули ҳам қулланилади. 
Дурагайлашда белги ва хоссаларнинг биринчи дурагай авлодда қай тариқа 
наслдан наслга ўтиши ҳисобга олинади. Сабзида кўпгина белгилар биринчи 
дурагай авлодга оралиқ кодца наслга ўтади ѐки белгилардан бирортасининг 
доминант бўлиши кузатилади (идцизмеванинг оқ ранги сариқ рангидан, оқ ва 
сариқ рангги қовоқранг туси устидан, ярим узун шакли калта ва узун шакли 
устидан доминант бўлади). Илдизмеванинг ўткир учли шакли ўтмас учли 
шаклидан, конуссимон шакли цилиндрсимон шаклидан, гушша баргларининг 
бақувватлилиги заифлигидан, ѐйик ҳолати кўтарилиб турадиган колатидан 
доминант бўлади. 


Ҳосилдорлиги юқори бўлган биринчи авлод гетерозис дурагайларини 
олиш учун қорижий мамлакатларда, айникса Голлавдия, Япония, Россияда 
кўпроқ турлараро дурагайлаш усули Қўлланилади. Нантская 14, Шантенэ 24 
1, Несравненная, Парижская ҳаротел 43, Геранда, Московская зимняя А-515, 
Осинская, Мшак 195, Акушинская, Дербентская навларини чатиштириш 
гетерозис ҳодисасини юзага чиқаришда дуруст натижаларни беради. 
Дурагай 
уруғлар 
олишнинг 
қийинлиги 
сабзида 
гетерозисдан 
фойдаланишга тускинлик қилади. Навлар табиий суратда четдан 
чангланганида дурагай уруғлар 20-40 фоиз атрофида ҳосил бўлади. Дурагай 
уруғлар чиқишини кўпайтириш учун эркак стерилликка эга бўлган 
линиялардан она формалар тариқасида фойдаланиш зарур. Сабзи 
навларининг кўпгина популяцияларида ана шундай линиялар бор. Эркак 
стериллигининг икки хили ажратилган: петалоид стериллилик ва браун 
стериллиқ петалоид стерилликда чангчилар бўлмайди, улар гул баргларига 
айланиб кетади, браун стерилликда чангчилар ривожланмаган, жигарранг ѐки 
сариқ тусга кириб қолган бўлади, чанг зарралари бўлмайди. Шу стериллик 
хиларининг ирсий табиати ҳар хил. Петалоид стериллик цитоплазма 
генларига боғлик; бўлиб, чанглайдиган ўсимликнинг генотипидан катьий 
назар она томонидан наслга ўтади. Стерилликнинг иккинчи хили - браун 
стериллик хдм цитоплазма генларига, кам ядро генларига боғлиқ, бўлади. 
Нав популяцияларида иккинчи хилдаги стериллик кўпроқ учрайди. 
Эркак 
стериллигига 
эга 
бўлган 
линиялар 
ажратиб 
олиниб, 
кўпайтирилгаыидан кейин улардан гетерозис комбинациялар олиш учун 
иштироқчилар тарикдсида фойдаланилади. Кўп қайта инцухт қалинганидан 
кейин депрессия бошланиши билан, учинчи авлоддан бошлаб, линия ичида 
кўпайтиришга ўтиш керак бўлади. 
Хоқ 
мавжуд 
навларни, хоқ 
дурагайлашда олинган 
селекция 
популяцияларини яхшилашга дойр селекция ишида ялпи ва оилавий танлаш 
методлари қўлланилади (оилалар изоляция қилинадиган ва изоляция 
қилинмайдиган методлар, жуфтларни чатиштириш методлари). Селекция 


жараѐнининг бошида энг яхши оилаларни ажратиб олиш учун оилавий 
танлаш методларининг бири қўлланилади. Энг яхши оилаларни бирлаштириб 
бўлганидан кейин навни обдон маромига етказиш учун зарур бўлса, яна ялпи 
танлаш усули қўлланилади. 
Селекция жараѐнининг дастлабки босқичларида оилавий танлашни 
ўтказиш учун 100-200 та ва бундан кўра кўпроқ оила ва ҳар бир оилада 120-
150 тадан ўсимлик бўлиши керак. Бир текис бўлмаган ва селекция ишининг 
йўналишига тўғри келмайдиган оилалар бракка чиқарилади ва ишни энг 
яхши ўсимликлар билан олиб борилади. Ажратиб олинган суперэлита 
ўсимликлари оилаларини алоқида-алоқида қилиб сақлашга қўйилади, элита 
ўсимликлари эса, бирлаштирилади. Сакдапщан кейин илдизмевалар 
Егечоглик яхши туриб чикка1шигига қараб баколанади ва суперэлита оила-
оила қилиб, элита эса умумий участкага экилади. Суперэлита ўсимликлари ѐ 
100-300 м келадиган фазовий изоляция билан оилалари бўйича экилади ѐки 
уларнинг оилалари битта участкага алоқида-алоқида қилиб экилади. Оилалар 
бўйича бир неча марта танлаш ўтказиб, бир қанча белтлари жикатидан бир 
текис чиққан энг яхшилари ажратиб олинганидан кейин уларни битта нав 
намунаси қилиб бирлаштирилади-да, қонтрол ва қонкурс кўчатхоналарида 
баҳолаб чиқилади. 
Оилалар устида иш олиб борилганида селекция агротехннпсаси 
қоидаларига каттик амал қилиб бориш катта акамиятга эга. Белгиларнинг 
модификацион ўзгарувчанлиги юқори даражада бўлишини кисобга олиб, 
ўсимликларнинг ирсий тафовутларини аниқ, билиб олиш ва оилаларга тўғри 
баҳо бериш учун муҳит шароитларининг бир текис б}ўлишини таъминлаб 
бориш зарур. Агрофон танлаш мақсадларига TÿFpH келадиган б)ўлиши 
лозим. Кузғатувчи, яъни провоқацион шарт-шароитлар юзага келтиришга 
алоҳида аҳамият бермоқ, керак. 
Сабзи устида селекция иши олиб борилганида ÿcHMJimc наслига энг 
муҳим хўжалик-биологик белгилари 6ÿÜH4a доим баҳо бериб борилади. 
Селекция жараѐнининг бошидан охирига ÿra6 борилган сайин баҳоланиши 


керак бўлган белгилар сони Кўпafin6, баҳолаш усулларининг ўзи эса, 
субъектив усуллардан объектив усулларга айланйб боради.

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling