Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
2. Ош лавлаги
Ботаник тасни фи, морфологик ва биологик хусусиятлари. Ош ловлаги ѐки қизил ловлаги Beta туркумига киради, бу туркум иккита тўрни: илдизмевали ловлаги (Beta vulgaris L.) ва баргли ловлаги (Beta cicla L.) турларини бирлаштиради. Баргли ловлаги турига мангольд деган ловлаги киради, у илдизмева тугмайди ва барглари ҳамда йўғонлашган барг бандлари маҳсулдор органлари бÿлиб ҳисобланади. Илдизмевали ловлаги тури иккита кенжа турга: олдинги осиѐ ва Оврупо ловлагиси кенжа турларига бўлинади. Шулардан Оврупо кенжа тури экилади, унинг учта тур-хили бор: ханд ловлаги, хашаки ловлаги ва ош ловлаги. Сабзавотчиликда илдизмеваси Тўқ рангда бÿлaдигaн ош ловлаги экилади. Ош ловлаги хаѐтининг биринчи йилида ғушша барглар ва илдизмева ҳосил қилади. Барглари бандли бўлиб, юраксимон, учбурчак, чўзинчоқ шаклда, четлари тўлқинсимон. Баргларининг юзаси силлиқдан тортиб то жуда хатланган ҳолатгача боради. Ғўшша барглари баъзиларида ерга ѐйилиб ѐтадиган бўлса, бошқаларида тикка турадиган бўлади. Ҳарорат юқори бўлган махалларда эгилиб турадиган бир мунча узун барглар ҳосил бўлади. Баргларининг ранги антоциан қизилгача. Экин қариб қолганида ва енгилгина совуқлар тушган махалларда, экин қалин қилиб экилганида баргларининг ранги тўқлашади. Ош ловлагининг илдизмевалари шакли жиҳатидан ясси, калта тортган, шарсимон ва узун бÿлaди. Илдизмева нечоғлик узун бўлса, нав шунча кеч пишар бўлиб ҳисобланади. Илдизмевалар экин нави ва уни етиштириш шароитларига қараб шакли ва катта-кичиклиги жиҳатидан жуда катта фарқ қилади. Экиш махалида уруғлар ерга чуқур хадаладиган бÿлca, илдизмевалар чўзиқ шаклга кириб боради. Илдизмева этининг ранги онтогенезда қўп ўзгаради: ÿcимлик нечоғлик ѐш бўлса, илдизмева этининг ранги ҳам шунча тўқ бўлган. Илдизмева диаметри ўзгариб, шакли ясси хилдан узун хилга ўтиб борганида ҳам ранги тобора тўқ бўлиб боради. Ясси ва думалоқ, шаклдаги илдизмеваларнинг эти тўқ; олчаранг ва бинафшанамо-қизил бўлса, узун илдизмевалар тўқ қизил ва қорамтир бинафшаранг тусда бўлади. Иккинчи йили эқилган илдизмевалар уруғ берадиган поялар чиқаради. Уруғлик ловлагининг Тупи тикка, яримтикка ѐки ѐйилиб ўсадигаи бўлиб, бўйи ўртача 1 м га боради. Илдиз ѐнидаги барглари бандли, яхлит, юраксимон-тухумсимон шаклда бўлса, поясидан чикдан барглари узунроқ бўлиб, ўткир учли, кўпроқ, учбурчак шаклга яқинлашиб келади, поясининг учидаги барглари эса, наштарсимон бўлади. Уруғлик ловлаги поялари узун-узун юмшоқ, бошоқчалардан иборат бўладиган тунгуллар чиқаради, буларда гуллар гуглша-гуинна бўлиб жойлашади (2-6 таси ва бундан кўра кўпроги бир бўлиб). Илдизмеваларнинг навлаб олишга тайѐр бўладиган муддати ҳар хил навларда ҳар хил бўлиб, майсалари пайдо бўлганидан бошлаб ҳисоблаганда ясси илдизмевали навларда 4 ойни, думалоқ, илдизмевалиларида 4,5-5 ойни, узун илдизмевали навларда эса, 6-7 ойни ташкил этади. Мусбат ишорали паст ҳароратларни таъсир эттириш даври сабзидагидан кўра қиск;ароқ, бўлиб, 60-110 кунни ташкил қилади. Илдизмевалар жуда юқори ҳарорат шароитларида сақланганида улардан униб чик;адиган ўсимликлар ―говлаб кетади‖, - гул берадиган пояларни иккинчи йилда ҳам ҳосил қилмайди. Селекция йўли билан етиштирилган шимолий навларда вақтидан илгари, х.аѐтнинг биринчи йилида поя чиқариш ҳодисаси ҳеч кдчон бўлмайди. Жанубий навлар шимолий районларга экилганида (эрта баҳорги муддатларда) ўсимликларнинг бир қисми вақтидан илгари поя чиқаради. Шимолий навлар жанубий минтақаларда хаѐтининг биринчи йилида ҳеч қачон поя чиқармайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling