Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Гуллашининг биологияси. Ош ловлаги гуллари майда, яшилроқ рангда
бўлиб, антоциан доглари бор, улар гултожиси йўк беш бўлакли, бешта чангчиси ва икки-уч паллали тумшуқчаси бўладиган икки жинсли гуллардир. Тугунчаси бир уяли устки тугунча, гул кўрғони билан қўшилиб кетган. Гулѐн барглари ўткир учли, наштарсимон, мевасининг бўйидан узунроқ келади. Гулларининг чангдонлари тумшуқчасидан 2-3 кун илгари етилади. Гулининг чангги шамол ва хашаротлар ѐрдамида тарқалади. Яшаш кобилиянини гул чанги 4-7 кун давомида сақлаб туради, лекин гуллаш даврининг дастлабки 2-3 кунида тумшуқчада жуда яхши униб чиқади. Тухум ҳужайраси уруғланишга лаѐкатини гул очилганидан кейин 12-17 кун давомида сақлаб туради. Шамол ловлаги гул чангини 3 км гача баландликка кўтариши ва 20 км гача масофага таркатиши мумкин. Ош ловлаги қанд ва хашаки ловлаги навлари билан, шунингдек ѐввойи ҳолда ўсадиган формалари билан осон чатишади. Шу муносабат билан урурчилик ва селекция ишида фазовий изоляция кузда тутилади. Ош ловлаги навлари ўртасида бу изоляция очиқ ерларда камида 2000 м ва ѐпик ерларда камида 800 м, баргли, қанд ва ҳашаки ловлаги ўртасида эса, тегишлича камида 10000 ва 5000 м бўлиши керак. АҚШ да фазовий изоляцияни элита уруғлар экиш учун камида 3600 м ва товар маҳсулот олишга экиладиган экинлар учун эса камида 800 м қилиб олиш тавсия этилади. Селекция ишида оилалар ўртасидаги фазовий изоляцияни оиладаги ўсимликларнинг сонига қараб 100 м дан 300 м гача қилиб олиш, танланадиган селекция гуруҳлари орасида эса, 200-800 м масофа қолдириш кузда тутилади. Ош ловлаги ўсимликларининг гуллаши уруғлик илдизмевалар ерга экилганидан 50-60 кун кейин бошланади. Гуллашнинг қанча вақт давом этиши экин парваришининг шароитларига боғлик бўлиб, 30 кундан 50 кунгача боради. Юксак ҳарорат ўсимликлар гуллаб турадиган даврни қисқартиради. Дастлаб бош поядаги гуллар, сўнгра биринчи ва кейинги тартиб новдаларидаги гуллар очилади. Айрим шокларида аввал Тўпгулнинг пастида бўлган ва коплағич баргларга тақалиб турган гуллар очилади. Гулларининг очилиши эрталаб соат 7-8 ларда бошланади. Гулларнинг қийғос очилиши куннинг биринчи ярмида кузатилади. Кун охирларига келиб сўсаяди ва тўхтаб қолади. Гуллар очилганида чангдонлар ички томонидан ѐрилади ва бўлакчалар кўринишидаги чангни гул тубига тўкади. Бу бўлакчалар қуриганида майдаланиб кетади ва шамол билан хашаротлар чангни таркатади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling