Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Уруғшунослиги. Ош ловлагининг меваси кўсакча. Ғуж бўлиб турган бир
гуруҳ, гулларнинг гулкўрғонлари бир-бирига қўшилиб, мева ѐнларига айланади. Етилганида уҳар қаттиқдашиб, 2-5 та ва бундан кўра кунроқ, мевачалардан ташкил топган каттик Тупмева - коптокча х;осил қилади (бир уруғли формалари бунга кирмайди). Ловлаги уруғлари ялтироқ қизгиш- жигарранг пўст билан қ01шанган бўлиб, буйраксимон шаклда. Коптокчалар нисбатан йирик бўлиб, диаметри ўртача 3-4 мм га боради, 1000 дона коптокчанинг оғирлиги 20 г келади ѐки қанд ловлаги билан ҳашаки ловлагидагига кдраганда бир ярим баравар камроқ; бўлади. Коптокчаларнинг шакли ногугри, бурчакли. Юзаси боғлик-думбоқчали. Ранги бўзранг. Бир қилограммда 50-90 минг дона коптокча бўлади. 1 куб м уруғ оғирлиги 150-210 кг ни ташкил этади. Уруғ куртак уруғланган пайтдан то уруғлари етилгунича ош ловлагида орадан 60-70 кун ўтади. Уруғлар шаклланиб оладиган босқич 20-25 кун давом этади. Шу босқичнинг охирларига келганда уруғларнинг намлиги 87- 78%, унувчанлиги нулга тенг бўлади. Уруғларнинг тўлишиб бориш босқичи 20-25 кун давом этади. Бу босқичнинг охирларига келиб уруғларнинг намлиги 78-57% гача тушади, уруғлар 36% гача унувчан бўлиб қолади. Етилиш босқичи 15-25 кун чузилади. Мум пишиқлиги фазасининг охирларига келиб уруғлар намлиги 57-48% гача тушади, унувчанлиги эса, ортиб, 85% га етиб киради. Ана шу вақтда уруғликларни йиғиштириб олиб, кейин қўшимча етилтиришга қўйиш мумкин. Тўла биологик етуклик фазасида уруғлар намлиги 48-43% бўлади, унувчанлиги эса энг юқори даражага - 85-95% га етади. Уруғлик ош ловлагини йиғиштириб олишнинг энг маъқул, яъни оптимал муддати мум пишиқлик фазасидир, бу даврда уруғларининг намлиги 55-50% ни ташкил этади ва 70-75 фоиз ўсимликлардаги коптокчаларнинг 25-35 фоизи бўзаришига киради. Бу давр уруғлар 60-70 кунлик бўлган даврга Тўғри келади. Уруғ намлиги 55-50% бўлиб турган даврда йиғиштириб олинган уруғликларни 5-7 кун давомида қўшимча етилтириб қўйиш керак. Қўшимча етилтирилганидан кейин уруғларнинг унувчанлиги 95-98% га етиб қолади. Уруғликларнинг қўриб, бўзариб қолган коптокчалари поясидан осон ажраладиган бўлганида уларни янчиб олишга киришилади. Уруғлар намлиги бу вақтда 20-25% ни ташкил этади. Биринчи нав тоифасидаги ош ловлаги уруғларининг нав тозалиги к амида 98%, иккинчи нав тоифасидаги уруғларнинг тозалиги - камида 95% ва учинчи нав тоифасидаги уруғларнинг тозалиги - камида 90% бўлиши керак. Учинчи нав уруғлардаги бошқа нав ва тасодифий дурагай уруғларининг аралашмаси 2% дан ортмаслиги лозим. Экинбошшк сифатлари жиҳатидан олганда, биринчи синф уруғларида унувчанлик камида 80%, тозалик камида 97% ва бошқа ўсимликлар уруғларининг аралашмалари кўпи билан 0,5% бўлади, иккинчи синф уруғларида бу рақамлар тегишлича 60, 94 ва 1% ни ташкил этади. Ош ловлаги уруғларнинг кондицион намлиги 14%. Уруғлар унувчанлиги 4-5 йил давомида етарли даражада сақланиб туради. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling