Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Навни тозалаш ишлари. Навларнинг тозалигини сақлашга қарашилган 
яна бир муҳим тадбир барча экинлар устида ўтказиладиган нав тозалаш 
ишларидир. Тозалаш пайтларида экиб қўйилган нав орасидан турли 
аралашмалар -. мазкур нав учун хос бўлмаган ўсимликлар, дурагайлар, бошқа 
нав ва турдаги ўсимликлар, нимжон ва касал теккан ўсимликлар олиб 
ташланади. Бунда етиштирилаѐтган экин билан чатиша оладиган бегона 
ўтлар ҳам йўк хилинади. Мана шу ўсимликларни олиб ташлаш 
етиштирилаѐтган навнинг биологик ифлосланишига ва хўжалик ҳамда 
биологик жиҳатдан қимматли бўлган хоссаларининг йўқолиб боришига йўл 
куймайди. Уруклик экинларда нав тозалаш ишлари уларда аралашмалар ва 
ўасал теккан ўсимликлар борлиги топилган сайин бутун вегетация даврининг 
бошидан охиригача, ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш даврининг ҳамма 
босқичларида, шунингдек аралашмаларнинг таъсири ўсимликларнинг 
габитуси, барг ва меваларининг рангги ва бошқа белгиларида етарлича аниқ 
сезилган махалда қайта-қайта ўтказилади. дралашмаларни ўсимликлар гулга 
кирмасдан олдин йўқ қилиш жуда муҳим, шунда биологик ифлосланиш 
эхтимоли камаяди. Четдан чангланадиган бир йиллик экинлар уруғчилигида 
бу нарса айникса муҳим. Қайта экмасдан туриб, икки йиллик экинлар 
уруғларини етииггиришда нав тозалаш ишлари айникса синчиклаб 
ўтказилиши керак. 
Нав тозалаш ва ялпи танлаш ишлари, аслида, уруғларнинг нав тозалигини 
оширишга қарашилган бир хилдаги тадбирлардир. Бироқ, булар турли 
усуллар билан амалга оширилади. Нав тозалашда аралашмалар олиб 
ташланиб, популяцияда қимматли ўсимликлар кодцирилади, лекин шуцца 
ҳам қимматли ўсимликлардан сангина фарқ қиладиган баъзи аралашмалар 


популяцияда қолиб кетади, чунки уларни топиш қийин бўлгани устига 
ишнинг ўзи баъзан жуда ҳам синчиклаб бажарилмайди. Нав тозалаш 
ишларини ўтказиш билан уруғлик экинлар танлашга тайѐрланади. Танлаш 
махалида популяциянинг кўп қисмини ташкил этадиган энг қимматли 
ўсимликлар ажратиб олиниб, аралашмаларининг ҳаммаси йўк қилинади. 
Шунинг учун ҳам нав тозалаш ишлари танлаш ишларига Қараганда камроқ 
самарадор бўлади, лекин мехнатни ҳам камроқ талаб қилади, чунки бунда 
популяциядаги барча ўсимликларни синчиклаб куздан кечириб чиқиш талаб 
этилмайди. 
Ялпи танлаш ишларини ўтказиш кўп мехнатни талаб қиладиган бўлгани 
учун уруғчилик хўжаликларида уларни бажариш хийинроқ бўлиб ҳолди. 
Уруғликка экиладиран экин майдонлари кенгайиб бораѐтгани муносабати 
билан ялпи танлаш ўрнини нав тозалаш ва оддий танлаш ишлари тобора 
кўпроқ эгаллаб бормоқда. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling